1-мавзу. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув адабиётлар таҳлили


Информатика ва ахборот технологиялари фанидан таълим мазмунининг минимал ҳажми



Download 26,93 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi26,93 Kb.
#301256
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан таълим мазмунининг минимал ҳажми.
Информатика ўқув фани бўйича мажбурий ўрта таълимнинг барча босқич битирувчиларига қўйиладиган мажбурий талаблар қуйидагилардир: Билиши керак бўлган тушунчалар: Ахборот, маълумот ва билим ҳақида. Ахборотли жараёнлар. Ахборотнинг сифат кўрсаткичлари. Ахборот миқдорининг ўлчов бирликлари: бит, байт, килобайт, мегабайт, гигабайт, терабайт, петабайт. Ахборотни тасвирлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш. Ахборот технологиялари ҳақида. Ахборот технологиялари турлари. Ахборот технологияларининг ички ва ташқи омиллари. Ахборот узатиш усуллари ва воситалари. Ахборот технологияларининг ахборотлашган жамиятдаги ўрни. Ахборот тизимлари ҳақида. Ахборотлашган жамият. Ахборот маданияти. Жамиятни ахборотлаштиришнинг хуқукий асослари. Ахборотлашган жамиятнинг моддий ва технологик негизлари. Жамиятнинг ахборот ресурслари, таълимий ахборот ресурслар. Интернет, ахборот хавфсизлиги, ахборотлардан фойдаланишда хуқуқ ва аҳлоқий нормалар. Касбий фаолиятда ахборотнинг роли ва аҳамияти (турли касбий соҳалар мисолида). Мультимедиа технологиялари. Офис дастурлар пакети ва унинг таркиби. Ҳужжат тайёрлаш. Матн муҳаррирлари. Тақдимот ва уни яратиш. Маълумотлар омбори. Элeктрон жадвал муҳаррирлари. График объектлар ва уларни компьютерда тасвирлаш усуллари. Систeмали дастурлар, амалий дастурлар. Kомпьютeрда масалалар eчиш тexнологиялари. Алгоритмлаш асослари. Дастурлаш асослари. Веб-дизайн. Тушунтириши керак бўлган ахборотли жараёнлар. Ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш. Ахборот тасвирлаш. Ахборотни кодлаш. Ахборотли модел. Ахборотни қайта ишлаш воситалари. Ахборот технологиялари Таълимий ахборот ресурслар. Интернет. Мультимедиа технологиялари. Ҳужжат яратиш. Электрон почта. Назарий билимларни намоён қилиш. Ўрганилган ахборот жараёнларни таърифлаш ҳамда тавсифлаш, уларни амалда қўлланилишига мисоллар келтириш; алгоритм туза олиш, дастурлаш тилидан бирида дастур ёза олиш. Маълумот омборини ярата олиш. Сонларни бир саноқ системасидан бошқасига ўтказишни билиш. Ахборотларни мустақил равишда излаш. Турли манбалардан (матн, луғат, илмий-оммабоп нашрлар, адабиётлар, телевидение, радио, компьютер маълумотлари базаси, Интернет ресурслари) фойдаланиб илмий-амалий мазмундаги ахборотларни излаш ва фойдаланиш. Амалиётда қўллай олиши. Компьютерни электр манбаига тўғри улаш ва ўчириш. Ахборот ва у билан бажариладиган жараёнларни: ахборот йиғиш, қайта ишлаш, узатишда ахборот воситаларидан фойдалана олиш, компьютерни қурилмаларини ишлата олиш, график муҳарририда шакл, расм тайёрлай олиш, ўрганилган ахборот жараёнларга оид масалалар ечиш ва тест топшириқларини бажариш. Бошқариш дастурини ишга тушуришни, Матн муҳаррири ёрдамида ҳужжатларни вужудга келтира олиш, ахборотларни компьютерда тасвирлаш, кодлашга оид масалаларни ечишни билиш. Сонларни бир саноқ системасидан бошқасига ўтказишни амалда бажара олиш. Электрон жадвалда масалаларни бажара олиш. Тақдимот слайдларни тайёрлаш. Алгоритм тузиш, дастурлаш тилидан бирида масалага дастур туза олиш бўйича олган билим ва кўникмаларини кундалик турмушда ва техникада қўллаш. Эгаллаши лозим бўлган кўникмалар. Информатикадан таянч кўникмалар.
 Ахборот ва коммуникация технологияларига оид терминларни билиш.
 Компьютер қурилмаларининг ишлаш принципларини билиш.
 Дастурий таъминотнинг турларини ажрата олиш.
 Компьютер тармоқ коммуникация технологиялари ҳақида фикр юритиш ва суҳбатлашиш.
 Компьютерни бошқариш.
 Операцион системанинг “Ишчи столи” ни созлаш ва ташкил этиш.
 Амалий дастурларни бошқариш.
 Файлларни бошқариш.
 Принтерни бошқариш.
 Компьютердаги носозлик ва нуқсонларни бартараф этиш. Матнни таҳрирлаш ва қайта ишлаш.  Ҳужжатларни бошқариш
 Матнни форматлаш.
 Абзацни форматлаш.
 Ҳужжатни форматлаш.
 Матндан нусха олиш ва ҳужжатнинг бошқа жойига кўчириш. Матнни қўйиш.
 Жадвални киритиш.
 Расм ва фотосуратларни матнга киритиш.
 Ҳужжатни чоп этишдан олдин ҳолатини кўриш.
 Ҳужжатни чоп этиш. Электрон жадваллар .
 Электрон жадвалда китобларни ҳосил қилиш ва улар билан ишлаш.
 Катакларни белгилаш. Катакларга маълумотларни киритиш. Катакларни ўчириш. Сатр ва устунларни қўшиш ва ўчириш.
 Варақларни бошқариш.
 Маълумотларни форматлаш.
 Катакни форматлаш.
 Варақни форматлаш.
 Формула ва функцияларни киритиш.
 Функциялар графиги ва диаграммаларни ҳосил қилиш.
 Варақни чоп этишдан олдин ҳолатини кўриш.

Download 26,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish