1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Ички ишлар органлари конвой хизматларининг фаолияти



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

3-§. Ички ишлар органлари конвой хизматларининг фаолияти 
 
Конвой фаолияти
– жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва 
айбланувчи шахсларнинг белгиланган тартибда тайинланган жойга 
қўриқлов остида олиб борилишини ташкил этиш ва амалга оширишга 
доир фаолиятдир. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни ВСҲда қўриқлаш ички 
ишлар органларининг нарядлари, уларни конвой қилиш конвой 
хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади. Конвой хизмати 
мавжуд бўлмаган жойларда конвой тадбирлари ҳудудий ички ишлар 
органлари бошлиқларининг буйруқлари асосида Ўзбекистон 
Республикаси ИИВнинг буйруқлари билан белгиланган тартиб 
асосида малакали ходимлардан иборат махсус конвой гуруҳлари 
томонидан амалга оширилади. 
Конвой хизматларининг асосий вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 
ушланган ва қамоққа олинганларни ушлаб туриш камераларида 
ва ВСҲларда қўриқлаш; 
ВСҲлардан тергов жараѐнларини амалга ошириш учун тергов 
ҳибсхоналарига, умумий ювиниш жойлари (ҳаммом)га, ички ишлар 
органларига қарашли ВСҲлардан шаҳар ва туманлараро ВСҲларига 
ва ушбу жойлардан қайта йўналишда конвой қилиш, тергов 
жараѐнларида, соғлиқни сақлаш муассасаларига келтирилган вақтда 
ҳамда камераларга санитария ишловларини бериш жараѐнида 
қўриқлаш ишларини амалга ошириш; 
ВСҲлардан туман, шаҳар ва вилоят судларига конвой 
тадбирларини амалга ошириш, суд жараѐнларида ушланган ва 
қамоққа олинганларни қўриқлаш тадбирларини амалга ошириш; 
ушланган ва қамоққа олинганларни ВСҲлардан тергов 
ҳибсхоналарига, у ердан режали йўналишларга, алмаштириш 
жойларига конвой қилиш. 
Конвой хизмати барча ички ишлар органлари томонидан ўзлари 
жойлашган ҳудудда хизмат олиб бориши учун ташкил этилади ва 


212 
жорий қилинади. Ушланган ва қамоққа олинганларни республика, 
вилоят ҳудудидан ташқарига автотранспорт, темир йўл ва ҳаво 
транспортларида конвой қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси 
ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари ва Транспортда 
хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси раҳбарлари рухсати 
билан, айрим ҳолларда, эҳтиѐт чораси ўзгартирилганлиги боис этап 
қилиш (кўчириш) суднинг ажрими бўйича амалга оширилади. 
Конвой тадбирларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари ва 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси таркибида 
конвой хизматлари (батальон, отряд, бўлинма, гуруҳ) ташкил 
этилади. Ушбу хизматларнинг штат бирликларининг меъѐрий 
миқдори ИИВ, ИИББ, ИИБ бошлиқларининг буйруқлари билан 
тасдиқланади ва бундай хизматларни ташкил қилишдан мақсад – 
уларнинг қайси хизматларга бўйсуниш ва конвой хизматининг 
бўлинмалари (батальон, отряд, бўлинма, гуруҳ)нинг жойлашув 
тарҳлари ҳам кўрсатиб ўтилади. 
Бундан ташқари, маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда, 
туманлараро конвой бўлинмалари ташкил этилиши мумкин. Бундай 
конвой бўлинмалари шахсий таркибининг сони конвой тадбирлари 
амалга ошириладиган йўналишлар сони ҳамда ҳар бир конвой 
нарядига камида 4 нафар конвой ходими ажратилишини ҳисобга олиб 
аниқланади. Конвой бўлинмаси штат бирликлари мавжуд бўлмаган 
туман, шаҳар ички ишлар органларида ушланган ва қамоққа 
олинганлар билан конвой тадбирларини амалга ошириш учун махсус 
нарядлар жамланади. Бундай ҳолларда ушбу тадбирларни ташкил 
этиш ва назорат қилиш шаҳар, тармоқ, туман ички ишлар органи 
бошлиғи ѐки унинг ўринбосари зиммасига юклатилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни конвой қилиш тадбирлари 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси 


213 
ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар 
ИИБлари ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқарма-
сининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бошқармасига тааллуқли хизматлари томонидан пухта, аниқ ишлаб 
чиқилган ва тасдиқланган (асосий ва захира) йўналишлари бўйича 
амалга оширилади. 
Хизмат кўрсатилиши лозим бўлган объектларнинг яқин ва қулай 
жойлашуви, ушбу объектлар орқали автотранспорт йўлларининг 
ўтганлигини инобатга олган ҳолда ВСҲ, тергов ҳибсхонаси, 
алмаштирув жойлари ва судлар орасида транспорт воситасида конвой 
қилишнинг ҳалқали усулини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish