Радиоалоқа воситалари
нарядлар билан
алоқа қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Симли воситалар
шаҳар ва махсус телефонлари бўлган нарядлар билан алоқа қилиш учун
қўлланилади.
Кўчма алоқа воситалари
айрим кўрсатмаларни аниқлаб
олиш ёки қайтариш учун бошқа воситалар йўқ бўлганда ишлатилади.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари куч ва воситаларидан
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва
жиноятчиликка қарши курашда унумли фойдаланилишини таъмин-
лаш мақсадида ички ишлар органларининг нарядлари ҳамда ҳаракат-
даги гуруҳларига ажратиладиган патруллик автомашиналарининг
кўчалар ва жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш бўйича
патруль-пост хизматини ўташ учун кунлик хизматга чиқиш мажбурий
меъёри ўрнатилади. Кунлик хизматга чиқиш мажбурий меъёри
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг оддий ва кичик бошлиқ-
лар таркибидан, кунлик хизматда фойдаланиш бўйича имконият-
ларидан ва бошқа вазифаларни бажариш юзасидан (ички наряд ва
ҳоказолар) бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Транспорт воситаларининг кунлик хизматга чиқиш мажбурий меъёри
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларида мавжуд бўлган патруллик
автомашиналари ва мотоцикллар сонини, шунингдек, уларга техник
хизмат кўрсатиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Хизматга чиқиш кунлик меъёри ҳар йили ИИВ–ИИББ–
ИИОФМБ–ИИБ ва Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш
бошқармаси бошлиқларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари бириктирилган ҳудудий
ички ишлар органларининг бошлиқлари ва патруль-пост хизмати саф
бўлинмалари командирларининг нарядларни бевосита жамоат тартиби-
ни сақлаш учун кунлик хизматга чиқиш мажбурий меъёрида белги-
ланган нарядлар сонидан кам миқдорда хизматга чиқаришга ҳақлари
йўқ.
157
Ягона ҳаракатланиш режаларининг муддати патруль-пост хизмати
саф бўлинмалари бириктирилган ҳудудий ички ишлар органлари
бошлиғи томонидан белгиланади. Белгиланган муддат ичида унга
жойлардаги тезкор вазият таҳлили асосида аниқликлар киритилиб
борилади. Ҳудуддаги тезкор вазият кескин ўзгарган ҳолларда ягона
ҳаракатланиш режаси қайта ишлаб чиқилади.
Куч ва воситаларни постлар ва патруллик йўналишларига тақсим-
лаш, уларнинг хизмат вақтлари ва хизматни ўташ муддатларини бел-
гилашда ҳуқуқбузарликлар кўп содир этиладиган жойлар ва вақт-
ларда нарядларнинг зичлигини ошириш, заруратсиз уларнинг бир-
бирларини такрорламасликлари инобатга олинади.
Патруль-пост хизматини ўташга жалб этилган ҳар бир наряд ўз
олдига қўйилган вазифани бажариш учун белгиланган муддат
мобайнида ўзига бириктирилган ҳудудда бўлиши лозим.
Патруллик йўналишлари ва уларнинг тўхташ жойлари, хизмат
ўташ хусусиятлари, улар орасидаги, шунингдек, ички ишлар орган-
ларининг бошқа кучлари билан ўзаро ҳамкорлик ҳамда алоқа қилиш
тартиби тезкор вазият таҳлилига қараб белгиланади, уларга бевосита
хизмат ўташ жойларида аниқлик киритилади.
Ҳар бир йўналишда хизматни ўташ хусусиятлари мазкур йўна-
лиш паспортида белгиланади ҳамда унда қуйидагилар кўрсатилади:
а) патруллик йўналиши, унинг масофаси, пост чегаралари ва
маркази, характеристикаси, алоҳида хусусиятлари, жиноят ва ҳуқуқ-
бузарликларнинг таҳлил натижалари;
б) хизматни ўташ вақти;
в) алоҳида эътибор талаб этадиган жойлар номи ва манзили;
г) йўналиш бўйича ҳаракатланиш тартиби ва хизматни ўташнинг
асосий тактик усуллари;
д) нарядларнинг жиноятлар ва жамоат тартиби бузилишларининг
олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича, шунингдек, тезкор вазият
мураккаблашган ҳолатлардаги алоҳида вазифалари;
е) қўшни нарядлар, ички ишлар органларининг навбатчилик
қисмлари, профилактика инспекторлари, жамоатчилик тузилмалари
билан ўзаро алоқа қилиш ва ҳамкорлик тартиби ҳамда усуллари.
Йўналиш паспорти икки нусхада ишлаб чиқилади, ундан бири
патруль-пост хизмати саф бўлинмасининг навбатчилик қисмида сақ-
ланади, иккинчиси эса нарядга хизматни бошлашдан олдин патруль-
пост хизмати саф бўлинмаси командири томонидан берилади.
158
Нарядларнинг тури ва уларнинг таркиби бириктирилган ҳудуд-
нинг хусусиятлари ҳамда тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда белги-
ланади. Бунда пиёда патруллар ва патруллик автомашиналари (мотоцикл-
лари) сонининг мутаносиблиги (пропорция) эътиборга олиниши керак.
Патруллардан нарядларнинг доимий равишда бўлиши шарт
бўлмаган, кўриниши чекланган ҳудудларда фойдаланилади.
Постлар кун давомида ёки маълум бир вақт мобайнида нарядлар
томонидан узлуксиз кузатув олиб бориш талаб қилинадиган жойларга
қўйилади.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича
қўйилган вазифаларни бажаришга патруль-пост хизматига жалб этил-
ган бир нафар ички ишлар органлари ходимларининг имконияти бўл-
маган жойларга улар жуфт ҳолда қўйилади (одамлар оммавий йиғила-
диган жойларда, маҳаллаларда, поездларни кузатиб боришда ва ҳ.к.).
Патруль-пост нарядлари постлар ва патруллик йўналишларида
хизматни маҳалла посбонлари билан ҳамкорликда ўташади.
Тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда патруль-пост хизмати
нарядлари учун ҳар бир пост ва патруллик йўналиши бўйича алоҳида
вазифалар белгиланади ҳамда қуйидагиларда намоён бўлади:
а) пост ва патруллик йўналишида хизматни қачон, қаерда ва қайси
вақтларда ўташ;
б) нималарга алоҳида эътиборни қаратиш, жиноят ва ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш бўйича ёки улар тўғрисида хабар олганда
қандай ҳаракатларни амалга ошириш;
в) хизмат йўналиши бўйича ҳаракат қилиш тартиби ва хизмат
ўташнинг тактик усуллари;
г) қўшни постлар ва патруллик йўналишлари, тезкор хизматлар
таркиби, профилактика хизмати инспекторлари, маҳалла посбонлари
билан ҳамкорлик қилиш ва алоқа ўрнатиш тартиби, навбатчи билан
алоқани боғлаб туриш усуллари.
Патруль-пост хизмати нарядларига хизматни ўташ учун битта
босқич мобайнида бир ёки бир нечта йўналишлар бириктирилиши
мумкин. Бундай ҳолларда патрулга тегишли варақалар берилади.
Уларда бир йўналишдан бошқасига ўтиш навбати ва тартиби, йўна-
лишларнинг чегараси, маркази ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича наряд-
нинг алоҳида вазифалари кўрсатилади.
Қўшимча патруллик йўналишини қўйиш зарурати туғилганда,
уларда хизматни ўташнинг алоҳида хусусиятлари йўриқномада айтиб
ўтилади ва хизмат дафтарига ёзиб қўйилади.
159
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати нарядлари томони-
дан хизмат ташкиллаштирилиши ва ўталиши устидан назоратни амалга
ошириш, ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш, шахсий таркиб зим-
масига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарили-
шини таъминлаш, шунингдек бевосита патруллик йўналишларида
(постларда) ходимларга хизмат ўташ тактика ва услубларини ўргатиш-
нинг муҳим элементи ҳисобланади. Улар томонидан хизмат ташкил-
лаштирилиши ва ўталиши устидан назорат мунтазам (икки соатда
камида бир маротаба) текширувларни ўтказиш йўли билан амалга
оширилади. Текширувлар давомида қуйидагиларга эътибор қаратиш
зарур:
– нарядларнинг бириктирилган патруллик йўналишларида (пост-
ларда) хизмат ўтаётганлигига;
– куч ва воситаларнинг жойлашуви, улардан фойдаланилиши
ички ишлар органи бошлиғи ва патруль-пост хизмати саф бўлинмаси
командири томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқлигига;
– нарядларнинг тезкор ва пухта бошқарилишига, тезкор вазият-
даги ўзгаришлар ҳақидаги хабарларнинг ўз вақтида етказилишига;
– нарядларнинг патруллик йўналишидаги (постдаги) вазиятни,
юклатилган вазифаларни, энг яқиндаги нарядларнинг жойлашуви ва
улар билан алоқа қилиш усулларини, шунингдек, ўз ҳуқуқ ва
мажбуриятларини билишларига;
– нарядлар таркибидаги ходимларнинг ёнида ички ишлар орган-
лари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг уставнинг 85-банди-
да назарда тутилганлар мавжудлигига;
– хизмат ўталишининг сифатига, шу жумладан, жиноят ва
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, содир этилганларини
фош этишда нарядларнинг фаоллиги ва ролига;
– нарядларнинг ўзаро, шунингдек, ички ишлар органлари бошқа
бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ўзини ўзи
бошқариш органлари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари,
профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш
бўйича ёрдамчилари ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликдаги
ҳаракатига;
– нарядлар томонидан хизмат интизоми ва қонунийликка амал
қилинишига;
– патруллик йўналишида (постда) содир этилган жиноят ва
маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонига ҳамда улар бўйича кўрилган
чораларга;
160
– хизмат ҳужжатларининг тўғри юритилиши ва расмийлашти-
рилишига.
Норматив ҳуқуқий-ҳужжатларда ички ишлар органларининг
патруль-пост хизмати нарядлари томонидан хизмат ташкиллаштири-
лиши ва ўталишини назорат қилиш қуйидагича амалга оширилиши
белгиланган:
а) Вазирлик Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш
бош бошқармаси ходимлари томонидан инспекторлик (комплекс) ва
назорат текширувларида, шунингдек, алоҳида жадвалларга мувофиқ;
б) Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва
вилоятлар ИИБлари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш
бошқармалари ходимлари томонидан ҳар ойда камида бир маротаба;
в) туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда ЖХТБ бошлиқлари, улар-
нинг жамоат тартибини сақлаш хизматига раҳбарлик қилувчи ўрин-
босарлари, патруль-пост хизмати бригадаси ва батальони командир-
лари томонидан ҳар ойда камида икки маротаба;
г) Патруль-пост хизмати бригадаси ва батальони командирлари-
нинг ўринбосарлари, шунингдек, туман (шаҳар) ИИБ ва Транспортда
ЖХТБ жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ходим-
лари ҳар ҳафтада камида бир маротаба;
д) Патруль-пост хизмати отряди командирлари ва уларнинг
ўринбосарлари томонидан ҳар куни камида икки маротаба;
е) Патруль-пост хизмати гуруҳ командирлари томонидан хизмат
ўташ сменасида ҳар бир нарядни камида тўрт маротаба;
ж) ички ишлар органининг таянч пункти профилактика (катта)
инспекторлари томонидан ўз маъмурий ҳудудларида ҳар куни текши-
рилиши шарт.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати нарядларининг
хизмат ўташини текшириш ошкора ва хуфиёна равишда алоҳида
график асосида амалга оширилади. Ушбу график патруль-пост хизмати
саф бўлинмаси командири (туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда ЖХТБ
бошлиғи) томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган графикларга гриф
қўйилмайди, лекин графикнинг амал қилиш муддатида у билан
танишувчилар доираси чекланади.
Патруль-пост хизмати наряди келган текширувчиларни танимаган
ҳолларда улардан хизмат гувоҳномаларини, «Ички ишлар органлари
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари устави»нинг 113-бандида
назарда тутилмаган шахслардан эса қўшимча равишда текширув ҳуқуқи-
ни берувчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилади.
161
Хизмат ўталишини текширишда наряддаги ходимнинг унга
бириктирилган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, махсус ва транспорт
воситаларини эгаллаб олишга уринишга ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва
бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракат-
ларга йўл қўйилмайди.
Текширувчи патруль-пост хизматини ташкиллаштириш ва ўташ
бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши
керак. Текширувчи патруль-пост хизмати нарядини текширганлиги
ҳақида Автопатруль борт журналида, кейинчалик эса патруль-пост
хизмати нарядларини пост ва патруллик йўналишларига тақсимлаш
китобида қайд этади. Хуфиёна текширув патруль-пост хизмати
нарядининг ҳаракатларини пинҳона кузатиш йўли билан камида бир
соат амалга оширилади. Хуфиёна текширувда ходимларнинг ҳаракат-
ларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан, фото ва
видео қайд этиш воситаларидан фойдаланилиши мумкин. Хуфиёна
текширув натижалари бўйича текширувчи патруль-пост хизмати саф
бўлинмаси командирига (туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда ЖХТБ
бошлиғига) билдирги билан ахборот беради.
Патруль-пост хизмати нарядларининг хуфиёна текширувлари
алоҳида отрядларда ҳар ойда камида тўрт маротаба, алоҳида гуруҳ-
ларда ҳар ойда камида уч маротаба, бригада ва батальонларда эса
уларнинг таркибидаги отрядлар сонидан келиб чиққан ҳолда (ҳар бир
отрядда бир ойда камида тўрт маротаба) амалга оширилади. Патруль-
пост хизмати нарядларининг хизмат ўташлари устидан назоратни амал-
га ошириш самарадорлиги ППХ саф бўлинмаси командири (туман
(шаҳар) ИИБ, Транспортда ЖХТБ бошлиғи) ҳузурида ўтказиладиган
тезкор йиғилишда ҳар ойида камида бир маротаба муҳокама этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |