1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


ташкил қилиш қуйидаги асосий функцияларни ўзаро уйғунлаш-



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

ташкил қилиш қуйидаги асосий функцияларни ўзаро уйғунлаш-
тиради: 
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш бўйича объектив зарур бўлган ҳамда илмий 
асосланган мақсад ва вазифаларини аниқлаш; 
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминловчи асосий соҳавий хизматлари, хусусан, улар-
нинг таркибий тузилмалари тизимини янада такомиллаштириш; 
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи соҳа-
вий хизматлар, уларнинг таркибий тузилмалари ҳамда ходимлари
айниқса, раҳбарларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизли-
гини таъминлаш бўйича функционал вазифаларини аниқ тақсимлаш; 
– жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
таркибий тузилма ва хизматлар ходимлари, хусусан, раҳбарларининг 
иш фаолиятини илмий ташкил қилиш, илғор тажрибаларни жорий 
қилиш, ушбу фаолиятни қатъий интизом, танқидий таҳлил, қонуний-
лик ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш асосида олиб 
бориш самарадорлигини ошириш; 
– ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш бўлинма ва хизматларини кадрлар, моддий-
техник воситалар билан ҳамда уларнинг фаолиятини ҳуқуқий ва 
ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаш. 
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил қилишнинг усул ва шакл-
лари ҳам такомиллашиб боради. Ушбу фаолиятда амалга оширилаёт-
ган ислоҳотлар жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лашнинг янада самарали усул ва шаклларининг ишлаб чиқилишини 
тақозо этади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бораси-
да самарали тактик ҳаракатларни танлашга ички ишлар органлари 


37 
раҳбарларининг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, илғор тажрибани 
ва янги техника- технологияларни, янги усул ва шаклларни амалиётга 
жорий этиш бўйича фаолияти ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда, оммавий 
тадбирлар ўтказишда ёки фавқулодда вазиятлар вужудга келган 
шароитда махсус операцияларни ўтказишнинг режаларини ишлаб 
чиқишда, бундай тадбирларда иштирок этувчи шахсий таркибга 
йўриқномалар ўтказишда, ходимларнинг қўйилган барча вазифаларни 
амалга оширишлари юзасидан тактик ҳаракатларнинг бир неча 
вариантларини ишлаб чиқишда раҳбарнинг билими, амалий 
тажрибаси, маҳорати, ташкилотчилиги муҳим роль ўйнайди. Жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи 
мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш, жой-жойига қўйишда ички 
ишлар органлари нарядларининг тактик имкониятлари, уларнинг аниқ 
вазиятлардаги ҳаракатларининг ўзига хос хусусиятлари инобатга 
олинади. Чунки жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъмин-
лаш бўйича тактик ютуқлар ва ўтказилаётган тадбирларнинг натижа-
лари ушбу фаолиятнинг ташкил этилиши самарадорлигини белгилайди. 
Ички ишлар органларининг амалий фаолиятида жамоат тартиби-
ни сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш тактикасини танлаш ва 
ташкил этишда ушбу соҳага оид кўплаб замонавий усул, шакл, 
техника ва технологиялар ҳамда бошқа чора-тадбирлар қўлланилади. 
Жумладан, шаҳар ва туманларда жамоат тартибини сақлаш ва хавф-
сизлигини таъминлашнинг оддий ва кучайтирилган шаклларидан 
фойдаланилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish