Камера зарядларини куллаш усули. Ишлаб чикариш жараёни механизацияси ривожланмаган ёки кам механизациялашган вактда массивга портловчи моддаларни табиий бушликларга ёрикларга ёки махсус утказилган ер ости кон лахимларига, яъни штольня ва шурфларга жойлаштирилади
Зарядлар бир-биридан маълум узокликдаги камераларда урнатилади. Портловчи моддалар жойлаштирилгандан сунг, лахим тог жинслари билан беркитилади. Хрзирги вактда карьерларда камерали зарядлаш усули траншея ёки ярим траншея хосил килишда кулланилади. (8.1 расм б,в)
Катта хажмдаги портловчи модда зарядларини куллашда, хавфсизликни таъминлаш учун-энг кам каршиликли чизма Wқ-ни, хисоблашда - заряддан очик юзагача булган минимал масофа олинади.
Қозон зарядларини куллаш усули. Карьерларда бургукудукларни ва шпурларни бургулаш натижасида портловчи моддаларни массивда бир текисда жойлаштириш имконияти тугилади. Портловчи моддаларнинг энергияси атроф тог жинсларини майдалашга етмаган вактида козонли зарядлаш усули кулланилади. (8.1 расм г) Массивда бургу кудук казилиб: унинг остки кисми кичик портлаш зарядлари ёрдамида ёки термик бургулаш ёрдамида кенгайтирилади. Кенгайтирилган бушликка асосий портловчи модда заряди жойлаштирилади.
Асосий камчиликлари: козонни хосил килишни бошкариш ва хисоблаш кийинчиликлари, массивнинг табиий холатининг бузилиши хамда ёрикларнинг хосил булиши, механизациялашмаган иш хажмининг ошиши.
Скважинали зарядлаш усули. Бугунги кунда карьерларда турли тог жинсларида бургукудукларни бургулашда турли-туман самарадорли воситалари мавжуддир (8.2 расм д).
Бу усулнинг мохияти шундан иборатки, портловчи модда кия ёки вертикал скважиналарга жойлаштирилиб, уларнинг тепа кисмлари тикинланади. Тикинловчи материал урнида кумли инерт материллардан, бургулаш кириндиларидан ёки махсус таркибга эга булган тикинловчи материаллардан фойдаланилади. Скважиналар погонанинг тепа кисмида параллел холатда бир ёки бир неча катор этиб, орасидаги масофалар хисоблаб тенг килиб жойлаштирилади.
Скважиналар орасидаги масофа шундай танланиши керакки, хар бир портлатилган скважина уртада очик жой колдирмасдан бир-бирининг устига парчаланган тог жинсларини ёпиши ёки коплаши керак.
Горизонтал, кия ва вертикал скважиналар мавжуд. Хрзирги кунда вертикал скважиналар кенг кулланилмокда. Скважинада портловчи модда заряди яхлит ва оралик бушликли холда, портлатиладиган блокда эса бир каторли ва куп каторли холатда килиб жойлаштирилади.
8.3. - расм. Портловчи скважина парамертлари.
а - яхлит зарядли кия скважина; б - хдво бушлиги х,осил килиб куп каторли х,олатда жойлаштирилган вертикал скважина; 1 - ПМ заряди; 2 - забойка; 3 - хдво бУшлиги.
Скважинали заряднинг таъсир зонаси: Патрон боевик (жаигари патрон) одатда скважина тубида асосий заряд остига жойлаштирилади. Бу эса, уз навбатида портловчи модда билан заряд детонациясининг массив парчаланиши йуналишига мое келишига, парчаланишнинг сифатли кечишига, погона асосининг текис чи киши га олиб келади.
б
а
Скважиналарни диаметрларини, каторлар сонини, киялик бурчагини узгартириш массивда тог жинсларининг хоссаларига караб портловчи моддаларни анча тугри жойлаштиришга имкон беради.
8.4. Расм. Скважиналарни погоналарда жойлашиш схемалари.
а - биркаторли; б, в - квадрат ва "шахмат'сеткаси шаклида куп кдторли жойлашиши; г - биринчи каторда жуфт якинлашган скважиналар билан;
Шпурли зарядлаш усули. Шпур - бу тог жинсида цилиндрик шаклда уйилган бушлик булиб, унинг чукурлиги 5м гача ва диаметри 75 мм гача булиши мумкин.
Массивда шпурли зарядлаш усулини куллаш натижасида портловчи моддаларни анча тугри таксимлаш мумкин булади. Шпурли зарядлаш усули асосан, курилиш материалларини казиб олиш карьерларида, ер ости усулида кулланилади ва маълум даражада фойдали казилмаларнинг структурасини узгартирмасдан саклаб колиш имкониятини беради. Бу усулнинг камчиликлари: мехнат даражаси юкори, портловчи модда сарфи баланд.
Куйма зарядлаш усули. Кайта майдалашда ва ёрдамчи ишларда бу усул кулланилади. Куйма зарядларни портлатишдан аввал уларнинг устки кисми лой ёки ёпишкок модда билан беркитилади. Беркитилган кисмининг баландлиги заряд баландлигидан кичик булмаслиги керак. Заряднинг узи катта тог жинси булагининг чукуррок кисмига ёки остига куйилади. (8.1 расм а).
Куйма зарядларни жойлаштириш оддий булиб тайёрлаш ишларини талаб килмайди, лекин жуда катта портовчи модда сарфлашга тугри келади. Хдттоки харсанг тошларни майдалашда кичик шпурли усулга караганда 10 баравар куп портловчи моддалар сарфланади.
Горизонтал, кия ва вертикал скважиналар мавжуд. Хрзирги кунда вертикал скважиналар кенг кулланилмокда. Скважинада портловчи модда заряди яхлит ва оралик бушликли холда, портлатиладиган блокда эса бир каторли ва куп каторли холатда килиб жойлаштирилади.
Назорат саволлари:
Бургулаш-портлатиш усули билан казиб олишга тайёрлаш жараёнининг кулланиш сохаси?
Скважиналарни бургулаш технологиясини изохлаб беринг.
Скважиналарни бургулашда кулланиладиган дастгохлар.
Портловчи моддаларни массивга жойлаштиришнинг кандай усуллари мавжуд ва уларни изохлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |