1-мавзу: Фаннинг асосий вазифалари



Download 0,57 Mb.
bet2/13
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#53832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ГЕРМЕНЕВТИКА

Тит Флавий Клеменс

Унинг учта –асарлари христианлик даври ҳақида маълумот берувчи қимматли манбалар ҳисобланади. Клеменс Инжилни аллегорик метод орқали талқин қилган, унинг фикрича, маънони тушунишда ҳарфлар кетма-кетлиги эмас, балки уни талаффуз қилиш, такрорлаш орқали маълум бўладиган маънони ҳис қилиш муҳим. У сўзларнинг маъносини кечинма орқали ҳис қилиш ҳақида “Строматлар” китобида шундай воқеани эслайди, “.... муқаддас китобни қўлга олганимдан сўнг, ёлғизлик истаб, жамоани тарк этдим, далага чиқдим. Илоҳий сўзлар битилган саҳифани 15 кун такрор-такрор ўқиганимдан сўнг, онгимда унинг мазмунини тушунганимни ҳис қилдим. Бу ҳақиқий маънонинг тушунилиши эканлигига шубҳам йўқ эди....”2. Демак, милоднинг II асридаёқ, ҳозирги замон герменевтикасининг муҳим ёндашуви бўлган аллегорик методнинг асослари Клеменс томонидан қўлланилган.


Бир сўз билан айтганда, ҳар бир ижод асари аниқ ғоя, аниқ мақсад билан яратилиб, мавҳумлик – рамз ва белгилар билан ниқобланади. Асарнинг қиммати эса мана шу мавҳумлик даражаси, яъни кўпмаънолилик билан боғлиқ. Ўқувчи дунёқараши, тафаккури, ҳаёт тарзини ўзгартира олган асарни кучли асар дея эътироф этишимиз мумкин. Бундай асарда ўқувчини матн билан мулоқотга кириша оладиган жиҳатларининг кўплиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки, айнан мулоқот жараёнида ҳақиқий маъно тушунилади, ҳаётнинг моҳияти, яшашнинг мазмуни икки томон (матн ва ўқувчи) мулоқот чегарасининг бирлашиши билан англанади.
Умуман олганда, герменевтик методологиянинг мақсади ниқобланган ҳақиқат мазмунини очишга йўналтирилган. Ҳар қандай таълимот ёки метод ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Шунингдек, герменевтиканинг ҳам тарихий илдизлари, ҳатто, тарихий муаммолари бор. Матн ва матн муаллифининг биринчи қарашларини аниқлаш (ўрта асрларда илоҳий матнлар бўйича - экзегетика – “ἐξηγητικά”) ва матн маъносини шарҳлаш ва қабул қилиш дастлабки герменевтиканинг асосий хусусияти ҳисобланади. Қадимги яҳудий дини (Талмуд) асосида герменевтик методологиянинг дастлабки тамойиллари шаклланди. Яҳудий герменевтикаси ўз ичига бир неча мактабларни олади:
Таргум (оромий тилида “תַּרְגּוּם”, “перевод”, “таржима”) мил. ав. 2-асрдаги қадимги иврит тилидан таржима қилинган диний матнлар муаллифлари ижод қилган мактаб. Мидраш – илоҳий матнларни якка сўзлар орқали таҳлил қилиш услуби бўлиб, у Таргумга нисбатан чуқур маъно излайди. Айни пайтда, мидрашнинг икки тури - глаха ва агада (айрим манбаларда “аггада”)мавжуд бўлган. Икки турга бўлинишининг сабаби, ўша даврда христиан динида “Ёзма Торо” ва “Оғзаки Торо” бор эди. Глахада – Худонинг иродаси ва йўл-йўриқларининг хусусий ҳолатлари акс эттирилган бўлса, Агадада - Илоҳий ёзувни ўрганиш яъни хулқ-атвор эмас, балки илмни – назарияни ўрганиш устунлик қилган1 (бу фарқланиш Ислом динидаги шариат ва таъриқатга ўхшайди).
Ундан ташқари, қадимги яҳудийлар илоҳий матнларни ўрганишда яъни “Пешер” (“פֵּשֶׁר”, “изоҳлаш”), “Типология” (ўтмиш ва келажакни боғлаб ўрганиш) каби дастлабки герменевтик мактабларга асос солган2. Шунингдек, қадимги герменевтиканинг бешинчи методи ҳисобланган – тушунтиришнинг аллегорик услубида матн код ёки шифр тўплами саналиб, матнни изоҳлаш шифрни очиш, кодлар остига яширинган маънони очишга эътибор қаратилади. Аллегорик методда матннинг ҳарфли бирикмаси эмас, матннинг умумий мазмуни ўрганилган.
Яҳудийлар асос солган герменевтика кейинчалик қадимги Юнонистон файласуфлари томонидан қўлланилган. Чунки, қадимги Юнонистон файласуфлари Гомер достонлари, бошқа афсоналар ҳамда ривоятларни ўрганиш натижасида герменевтика тамойилларини яхши ўзлаштириб, унинг ўзига хос хусусиятларини талқин этган. Шунингдек, герменевтика услубларидан бадиий адабиёт асарларини таржима қилишда ҳам фойдаланилган.



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish