1-МАВЗУ. ФАЛСАФА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА ЖАМИЯТДАГИ
РОЛИ
РЕЖА:
1. Фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти.
2. Дунѐқараш ва унинг тарихий турлари.
3. Фалсафа фанининг предмети.
4. Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафанинг соҳалари.
5. Асосий фалсафий йўналишлар.
6. Мустақил Ўзбекистонда фалсафа.
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: фан, фалсафа, фундаментал билим, дунѐқараш,
мифология, диний дунѐқараш, фалсафий дунѐқараш, «дунѐ-инсон» тизими, тажриба,
дунѐқрашлик функцияси, методологик функцияси, гносеологик функцияси, ижтимоий
функцияси, эвристик функцияси, праксиологик функцияси, интегратив функцияси,
тарбиявий функцияси, монизм, материализм, идеализм, агностицизм, эмперизм,
рационализм, иррационализм, диалектика, метафизика, дуализм, плюрализм, миллий
тараққиѐт.
1. Қадимги даврда фалсафа барча назарий фикрларни, маънавий ҳаѐтнинг ҳамма
томонларини қамраб олувчи фикрлар тизими сифатида Қадимги Юнонистон ва Римда
эр.авв. VII-III асрларда пайдо бўлган. Агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши
(этимологияси)га эътибор берсак, фалсафа юнонча «филио» - севаман, «софия» - донолик
сўзларидан олинган бўлиб, донолик, донишмандлик билан шуғулланиш деб қаралади. Шу
маънода Донишмандликнинг ўзи нима?
Қадимги юнон файласуфи Диоген (э.о. 400-325) дан донишманд ким? - деб
сўрашганда, у: «Ҳақиқий донишманд худодир, биз донишмандликни севгувчилармиз» -
деган. Демак, донишмандликни севгувчилар донолик тафаккури билан дунѐни, ўзлигини
англашга интилувчилардир.
Грек мутафаккири Гераклит (520-460) шогиртларига мурожаат қилиб, ―Дўстим, сен
ҳали ѐшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган‖, деб уқтиради.
Сократ (э.о. 470-399 й) ўз – ўзини ерга уриш тубанлашиш, ўзлигини англаш,
ўзлигини юқори тутиш эса донишмандликдир деган.
Диоген Лаэртский (эрамиз II асри охири - III аср бошлари) сўзларига қараганда,
ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими
Пифагордир. Файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган:
«Ҳаѐт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани,
энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаѐтда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар
каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунѐга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат хақиқат
учун келади»
1
.
Бугунги кунда хақиқатни излаш фақат фалсафагина тааллуқли деган фикрга
қўшилиб бўлмайди. Файласуф бўлмасдан ҳам физика, тиббиѐт, бадиий ижодда ѐки
кундалик ҳаѐтда билим ва хақиқатга интилиш мумкин. Бироқ хақиқатни онгли излаш
айнан фалсафадан бошланган.
«Фалсафа нима дегани?» саволга жавоб излаш осон эмас. Фалсафага тегишли
бўлмаган нарсани аниқлаш осонроқ. Агар фанлар, айтайлик, ботаника ѐки лингвистика
таърифларини оладиган бўлсак, улардаги мавжуд фарқ, одатда, машғулотнинг асл
моҳиятига дахл қилмайди. Ҳеч бир ботаник мутахассислиги фанининг мавзуси - ўсимлик
олами эканлигига эътироз билдирмайди. Ҳар қандай лингвист ўз фанининг мавзуси - тил
эканлигини тасдиқлайди. Бир файласуфнинг таърифи бошқасиникидан фарқ қилиши
1
Диоген Лаэртский. О жизни, учениях и изречениях знаменитых философов. М., 1979. 334-б.
мумкин. Фалсафанинг таърифи шу қадар кўп ва турли-туманки, кўпчиликда «Ўзи бир фан
тўғрисида гап кетяптимикин ѐки йўқми?»
2
деган савол туғилиши мумкин.
Баъзи фалсафий тизимларда фалсафа олий бош ибтидо ѐки биринчи сабаб
тўғрисидаги фан деб таърифланади. Масалан, қадимги юнон файласуфи Арасту
таълимотида, у «барча мавжудотнинг ибтидоси ва сабаблари тўғрисидаги фан» дейилган
бўлса, ўрта осиѐлик мутафаккир Абу Али Ибн Сино фалсафани «мутлақ борлиқ
тўғрисидаги олий фан» деб таърифлаган.
Баъзи таълимотларда фалсафа «тўғри фикрлаш орқали эришилган билим»
(Т.Гоббс), умуман, «фанларни кўриб муҳокама қилувчи» (Г.В. Хегел) деб кенг тасаввур
қилинса, бошқаларида тор маънода, масалан, «фикрнинг мантиқий ойдинлашуви»
(Л.Витгенштейн) сифатида тушунилади.
Умуман фалсафани ифода қилиш мумкинми? Немис файласуфи Г.В.Хегел (1770-
1831) муайян фалсафа ягона жаҳон фалсафасининг - тарихий босқичлари, уни шаклланиш
онлари ва бир бутун ривожланишининг моҳиятидир, деб ҳисоблаган.
Фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунѐқараш
ѐки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунѐ - инсон» тизимидир.
2. Дунѐқараш нима? Ҳамма замонларда ҳам инсон олдида унинг атроф муҳитга,
бошқа одамларга, ўз-ўзига нисбатан муносабатини белгиловчи саволлар кўндаланг
туради. Ҳар биримиз ундай ѐки бундай тарзда уларга дуч келамиз. Бизни ўраб турган дунѐ
нимадан ташкил топган? Уни билиб бўладими ва агар билиш мумкин бўлса, қай
даражада? Инсонни ўзи нима? У қандай бўлиши керак? Ўлимдан сўнг бизни нима кутади?
Дунѐни нима бошқаради? Дунѐда ѐвузлик муқаррарми? Инсон дунѐни ўзгартира оладими?
Мана шундай саволларга жавоблардан инсон дунѐқараши шаклланади. Дунёқараш
Do'stlaringiz bilan baham: |