1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа


- бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар



Download 319,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana22.02.2022
Hajmi319,37 Kb.
#86912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

- бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар 
мажмуидир. Дунѐқарашнинг асосий масаласи - «Мен» (субъект дунѐси) ва «Мен - эмас» 
(субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунѐ) ўртасидаги муносабатдир. Дунѐқараш дунѐ 
тўғрисидаги умумий ғоялар, қарашлар, инсоннинг дунѐда тутган ўрни, ҳаѐтий йўналиши, 
ишонч эътиқоди, идеали, билим тамойиллари, ўзи ва бошқаларнинг ҳаѐтдаги ўрнини 
белгилаб олиши, инсон моҳиятини, ўзлигини англаши ҳақидаги қарашлар тизимидир. 
Дунёқарашнинг тузилиши дунѐни сезиш, дунѐни идрок этиш ва дунѐни тушуниш 
каби энг муҳим элементлардан иборат. 
Дунёни сезиш – бу ўзини қуршаган дунѐни сезгилар ѐрдамида ҳиссий идрок 
этишдир. Бунда туйғулар, кайфият дунѐни гўѐки рангларга бўяйди, унинг образини 
субъектив, соф индивидуал сезгилар орқали акс эттиради. Масалан, бемор одамга ҳаддан 
ташқари ѐруғ бўлиб туюлиши мумкин бўлган нур, соғлом одам учун нормал бўлади; 
дальтоник ранглар гаммасини, кўриш қобилияти нормал бўлган одамга қараганда 
бутунлай бошқача идрок этади. Бундан дунѐни сезишнинг ҳар хил, хусусан оптимистик, 
пессимистик, фожеавий типлари келиб чиқади.

Дунёни идрок этиш – бу атроф борлиқни идеал образларда тасаввур қилишдир. 
Дунѐни идрок этиш тўғри ѐки нотўғри бўлиши, яъни борлиққа мос келмаслиги мумкин. Бу 
ҳолда борлиқ нотўғри тасаввур қилинади ѐки иллюзиялар, сув парилари, алвастилар, 
кентаврлар ҳақидаги тасаввурларга ўхшаш фантазиялар пайдо бўлади.

Дунёни тушуниш – инсоннинг ва уни қуршаган дунѐнинг моҳиятини аниқлаш, 
шунингдек табиатда юз берувчи воқеалар ва жараѐнларнинг ўзаро алоқаларини 
тушунишга қаратилган ақлий-билиш фаолиятидир.
Дунѐни сезиш ва қисман (элементар шаклларда) дунѐни идрок этиш нафақат 
инсонга, балки ҳайвонларга ҳам хос бўлса, дунѐни тушуниш эса фақат одамларга хос 
хусусиятдир. 
2
Қаранг: Ойзерман Т.И. Проблемы историко-философской науки (Тарихий-фалсафий фанларнинг 
муаммолари). М., 1982. 57-б. 


Ҳар қандай дунѐқараш таркибига: билим, баҳолаш, эътиқод ва ақидалар киради. 
Дунѐқараш турли шаклда мавжуд бўлиши мумкин: кундалик, мифологик, диний, бадиий, 
фалсафий ва илмий тусдаги тасаввурлар. Дунѐқараш шахсий онг ва ижтимоий онг далили 
тарзида бўлиши мумкин. Масалан, афсонавий дунѐқараш тўғрисида гапирганда биз 
муайян шахснинг олам тўғрисидаги тасаввурлари эмас, балки қадимги замон жамоаси 
тасаввурлари ҳақида фикр юритамиз. Ёҳуд биз христианлар, мусулмонлар, буддавийлар 
ва бошқа диний гуруҳлар дунѐқараши тўғрисида гапирамиз. Шу боис дунѐқараш шахс, 
ижтимоий гуруҳ (диний, миллий, ѐшга оид, жинсий, касбий ва б.), давлат, давлатдан 
ташқари тузилмалар дунѐқараши сифатида ҳам бўлиши мумкин.
Тарихий тараққиѐт турлари жиҳатидан: 1) афсонавий (мифологик), 2) диний, 3) 
фалсафий қарашлардан ва 4) фандан иборат. 

Download 319,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish