1-мавзу: “Электрон ҳукумат” тушунчаси, вазифалари ва асосий принциплари.
Режа:
Электрон ҳукумат тушунчаси.
Электрон ҳукумат таърифлари.
Электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари.
Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари.
Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукумат тизимининг ривожланиш босқичлари.
Электрон ҳукумат тушунчаси.
Ахборот-коммуникация технологиялари тараққий этиши билан ҳаётимизни қулайликлар билан бойитиш мақсадида тақдим этилаётган тежамкор ва ишончли имкониятлардан бири «Электрон ҳукумат» тизимининг жорий этилишидир.
“Электрон ҳукумат” тушунчаси 1990-йилларнинг бошида пайдо бўлган, лекин амалиётга сўнгги йиллардан бошлаб тадбиқ қилина бошланди. Электрон ҳукуматни ишлаб чиқиш билан биринчи галда АҚШ ва Англия, ҳамда Италия, Норвегия, Сингапур, Австралия ва айрим бошқа давлатлар (Франция, Германия, Қатар, БАА ва ҳ.к.) шуғулландилар. Электрон ҳукуматнинг уч асосий ривожланиши тизими ажратилади: -ҳукумат – аҳоли (G2C); -ҳукумат — бизнес (G2B); - ҳукумат — ҳукумат (G2G).
Электрон ҳукумат тизимининг бошланғич маъноси: бу давлат бошқарув органларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали янги кўникмаларни жорий қилиш ва ташкилий ўзгартиришлар асосида давлат хизматлари ва демократик жараёнларни, давлат сиёсий институтларига ёрдам беришни таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган тизимдир.
Электрон ҳукумат тизимининг бошланғич маъноси: бу давлат бошқарув органларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали янги кўникмаларни жорий қилиш ва ташкилий ўзгартиришлар асосида давлат хизматлари ва демократик жараёнларни, давлат сиёсий институтларига ёрдам беришни таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган тизимдир.
Бугунги кунга келиб бутун дунёда тан олинган ягона электрон ҳукумат яратиш концепцияси мавжуд эмас.
Электрон ҳукумат тизимининг жорий этилишидан мақсад: аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш самарасини кўтариш; фуқароларнинг ўз–ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш; инсонларнинг малакаси ва технологик хабардорлиги даражасини ошириш; барча сайловчиларнинг мамлакатни бошқариш жараёнларидаги иштирок даражасини ошириш ва географик жойлашув ҳамда иш вақти омиллари таъсирини камайтиришдан иборатдир. Бунинг натижасида давлат хизматларининг самарали ва кам ҳаражатли бошқарув усули жорий этилади, жамият ва ҳукумат муносабатларини тубдан янги босқичга олиб чиқилади ва фуқаролик жамияти ривожлантирилиб, ҳукуматнинг халқ олдидаги жавобгарлик даражаси оширилади.