Қонунлар ва қонуности ҳужжатлари - “Электрон ҳукумат соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган ва бошқа давлат органлари амалга оширади.” Ушбу жумла, “Ўзбекистон Республикасининг Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунининг 2-боби 13-моддасида келтирилган.
- Эслатиб ўтиш жоиз, “Ўзбекистон Республикасининг Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинди.
- Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланди ва 2015 йил 9 декабрь, ЎРҚ-395-сон билан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А. Каримов томонидан имзоланди.
- Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 10 декабрдаги 237 (6420)-сонида эълон қилинди ва кучга кирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |