Компютерлаштирилган кутубхона деб - тегишли ҳисоблаш техника воситалари (компютерлар, телекоммуникация воситалари ва бошқалар) базавий дастурий воситалар (операцион система, офис иловалари) билан таъминланган, аммо кутубхонадаги асосий ахборот жараёнларини (ахборотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, қидириш ва узатиш) автоматлаштириш имкониятини берувчи автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизимига ега бўлмаган кутубхонага айтилади.
Автоматлаштирилган кутубхона(automated library) - бунда, кутубхона жараёнларининг асосий қисми ва ахборот-кутубхона хизмати асосан автоматлаштириш (шахсий компютерлар, серверлар, ташкилий техника воситалари, ихтисослашган махсус дасурий таъминот) ва телекоммуникатсия воситалари ёрдамида бажарилади. Кутубхонада автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими татбиқ қилинган бўлади.
Виртуал кутубхона(virtual library) - икки ва ундан ортиқ электрон кутубхоналар тизимларини коммуникация воситалари ёрдамида бирлаштириб, ахборот-мослик жиҳатдан ассоциатив алоқалар ўрнатилган ва фойдаланувчиларни ахборот манбалари билан таъминлайдиган электрон кутубхоналарнинг тармоқдаги мажмуига айтилади. АРМнинг маълумот-библиографик аппарати (МБА) маълумот ва библиографик нашрлар фонди, каталог ва карточкалар системаси, бажарилган маълумотлар фонди (архиви)дан иборат бўлади. У матбуот асарлари ва бошқа ҳужжатларни тарғиб қилиш ва ўқишга мақсадга мувофиқ раҳбарлик қилиш ҳамда керакли ахборотларни тезликда қидириб топишга кўмаклашишга мўлжалланган.
Электрон каталог –электрон кутубхонанинг асосий элементи ҳисобланади. Электрон каталоги бўлмаган электрон кутубхонани “электрон коллекция” ҳам деб аташ мумкин. Электрон кутубхона фонди электрон шаклдаги ресурслардан иборат бўлгани сабабли, электрон ресурслар тавсифини тузишга мўлжалланган “Дублин ядроси” метамаьлумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Электрон каталог яратиш тамойиллари ”Париж тамойили” номи билан машҳур бўлган тамойиллар ҳақидаги қоидалар 1961 йил каталоглаштириш тамойиллари бўйича ўтказилган Халқаро конференциясида маъқулланган эди. Унинг мақсади – каталоглаштиришда халқаро стандарт-лаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилиш, шубҳасиз, амалга ошди: каталоглаштириш бўйича шу вақтгача бутун дунёда ишлаб чиқилган кўпгина қоидалар айнан ёки ҳеч бўлмаганда кўп жиҳатдан Париж тамойилларига мос келарди.
XXI аср бошида IFLA Париж тамойилларини электрон ката-логлар ҳамда маълумотларнинг бошқа библиографик базаси олдида қўйилган вазифалар нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда мослаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу вазифаларнинг энг дастлабкиси – каталогни фойдаланувчиларга қулай қилишдан иборат.