1-Мавзу: Электрон кутубхона: Асосий тушунчалар, таърифлар, функциялар, вазифалар.
Маърузачи: Курбанова М.Ф
Режа:
Компютерлаштирилган, автоматлаштирилган, электрон, коорпоратив ва виртуал кутубхоналар.
Асосий тушунчалар.
Электрон кутубхонанинг электрон каталоги.
Электрон каталог яратиш тамойиллари.
Электрон каталог маълумотлар базасини яратиш технологияси.
Электрон ресурслар яратиш ва фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари.
Электрон кутубхона — одатдаги кутубхонанинг интернетдаги электрон шакли. Бу кутубхона фонди улканлиги ва узлуксиз сифатли хизмат кўрсатиши билан афзал. Зарур китоб ё мақолани бир зумда топиш мумкин. Электрон кутубхона дунёнинг исталган кутубхонасидаги
электрон адабиётларга кириш имконини беради. Унинг аксарият адабиёт-ларидан бепул фойдаланиш мумкин. Фақат баъзи кутубхоналар қисман ёки тўлиқ пуллик хизмат кўрсатади.
Электрон кутубхона (electronic library) - автоматлаштирилган кутубхонанинг маҳсули бўлиб, у классификациялаш ва ахборотларни кодлаштиришнинг ягона тизимига асосланган бўлиб, кутубхонанинг электрон каталоги, аннотациялар ва тўлиқ матнли маълумотлар базалари мажмуидан иборат бўлади.
Ахборот-ресурс марказининг электрон кутубхонаси-ахборот тизими бўлиб, у маълум бир қоидалар асосида тизимлаштирилган ва тартиблаштирилган электрон ҳужжатлар фондига (Электрон каталог, тўлиқ матнли ва мулътимедиали маълумотлар базалари ва бошқалар) ҳамда ахборотларни сақлаш, ишлов бериш, қидириш ва узатиш имкониятига эга бўлган дасурий комплексга эга бўлади.
Электрон кутубхона: умумий ва локал фойдаланиш учун мўлжалланган, дастурий технологик воситалар комлекси ёрдамида электрон ҳужжатлардан иборат тартиблаштирилган фондни яратиш, фойдаланиш ва сақлашни қўллаб-қувватловчи ахборот системаси.
Электрон кутубхонанинг асосий вазифалари китобхонларга тақдим этиш қийин бўлган ёки чекланган ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш
фақат электрон шаклда мавжуд бўлган ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш
хизмат кўрсатишнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, фойдаланувчиларга электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари хизматлари рўйхатини кенгайтириш
катта ҳажмли ахборот билан ишлашда фойдаланувчиларга шарт-шароитлар яратиш;
кутубхона технологияларини модернизация қилиш
электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини жаҳон ахборот маконига интеграциялаш
электрон ахборот-кутубхона ресурсларини узоқ муддат сақлаш
ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНАНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
маълумотлар базасини яратиш учун маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш
тўлиқ матнли ҳужжатларни кўчиришнинг кенгайтирилган имкониятлари билан биргаликда излашнинг кучли тизимини яратиш
ахборот-кутубхона ресурсини электрон шаклда рақамлаш
ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шакли ҳолатини ахборот ва телекоммуникация технологияларидаги ўзгаришларга мослаштиришни таъминлаш
бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш
ходимлар ва фойдаланувчиларни электрон кутубхоналардан фойдаланиш қоидаларига ўқитиш