Трансформаторларни ташқи қисқа туташишлардан ҳимояси
Ташқи қисқа туташишлардан ҳимоя ўзининг ҳимояларини ва аралаш ҳимояларни захиралаш учун хизмат қилади. Трансформаторни қувватига боғлиқ ҳолда максимал токли ҳимоя; кучланиш бўйича (блокировка) тақиқланадиган максимал токли ҳимоя; тескари кетма-кетлик токли ҳимоя; ноль кетма-кетлик токли ҳимоя ва дистанцион ҳимоялар қўлланилади.
Асосан ташқи қисқа туташишдан ҳимоя қилиш трансформаторларда манба томонидан бажарилади. Бир фазали ташқи қисқа туташишларда эса юлдуз уланиб нейтрал ерга уланган томонига қўйилади.
Максимал токли ҳимоя қуввати кичик бўлган трансформаторларда қўлланилади. Икки чулғамли пасайтирувчи трансформаторлар бир томондан таъминланганда манба томонида бир комплект ҳимоя ўрнатилади. (36-расм.а). Уч чулғамли трансформаторлар бир томондан таъминланганда икки комплект ёки уч комплект ҳимоя ўрнатилади. 36– расм (б) да икки комплектли ҳимоя схемаси келтирилган. Бир комплект паст кучланиш томонда, иккинчиси эса юқори кучланиш томонда ўрнатилиб, уни иккита ишлаш вақти бўлиб, бири ўрта кучланиш ўчиргичини ўчиришга иккинчи эса кўпроқ вақтда ҳамма ўчиргичларни ўчиришга ишлатилади
36-расм. Трансформаторларнинг максимал ток ҳимояси схемаси.
а) Икки чулғамли трансформатор учун
б) уч чулғамли трансформатор учун
Максимал токли кучланиш бўйича блокировка қилинадиган ҳимоя
Бу ҳимоя ўрта қувватли трансформаторларда узоқдан захи-ралашда сезгирликни ошириш учун қўлланилади. Ҳимоянинг принципиал схемаси. 37-расмда келтирилган.
Ҳимоя таркибига ишга туширувчи орган ток релеси КА1 ва КА2 кучланиш бўйича ишга туширувчи орган тескари кетма-кетлик кучланиш фильтри ва релеси ZV2 ва KV2; минимал кучланиш реле KV1 лар киради.
Икки фазали қисқа туташиш содир бўлганда тескари кетма-кетлик кучланиш фильтри ишлайди. Яъни KV2 ишлаб KV1 реле чулғамидан кучланишни олади.У эса ўз навбатида KL1 чулғамига узгармас кучланишнинг мусбат қийматини беради. Ишлаб қисқа туташиш бўлгани учун ток релелари оркали берилган буйруқни оралиқ релега узатади. Шу билан бу ҳимоя ишлаб кетади. Уч фазали қисқа туташишда тескари кетма-кетлик кучланиш фильтри ишламайди, лекин кучланишни KL1 реледа пасайиб кетишида ҳимоя ишлаб кетади.
37-расм. Максимал токли кучланиш бўйича блокировка қилинадиган ҳимоя схемаси.
Бу ҳимояни ишлатиш токи номинал токидан ва минимал кучланиш релеси кучланишдан созланади. KV1 релеси электр двигателларни ўз ўзини ишга туширишда ишлаб кетмаслиги шарт. KV2 реле эса фильтрда юргизиш иш режимда кучланиш мувозанат- сизлигидан ишламаслиги керак.
Ҳимояни ишлатиш токи ва кучланиши қуйидагича бўлади.
Кучланиши:
Ишлаш тамойилидан кўриниб турибдики, бу ҳимоя оддий максимал токли ҳимояга нисбатан юқори сезгирликка эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |