«Диншунослик» фанининг вазифаси - талабаларга ҳозирги даврдаги
динларнинг маълум халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий назарий
тушунчалар бериш, уларнинг давлат ва дин муносабатлари, динлараро
бағрикенглик ғояси ва маданияти тўғрисидаги тасаввурларини бойитиш, шу
билан бирга:
диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири ҳақида
билимлар бериш;
ибтидоий диний тасаввурлар, миллий ва жаҳон динлари
таълимотлари ҳақида маълумот бериш;
диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли
тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш;
жамиятни
маънавий
жиҳатдан
камол
топтиришда
диний
қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш;
дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб бериш;
диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби салбий
иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий иммунитетни
шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасида динга нисбатан муносабатнинг тубдан
ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш йўлида
қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш.
«Диншунослик» фанининг амалий аҳамияти шунда ҳам кўринадики,
у талабаларда барча динлар қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни
қадрлаш маданиятини тарбиялайди.
Диншунослик тарих, фалсафа, психология, социология, археология ва
бошқа ижтимоий фанлар билан мустаҳкам боғлиқлиги диншунослик
назариясини бойитишга хизмат қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда,
диншунослик фанининг Диншунослик фанининг юзага келиши каби
соҳалари мавжуд.
Дин феноменологияси. Феномен, намоён бўлувчи, кўзга кўринувчи
нарса бўлиб, феноменология кўзга кўринувчи нарсанинг систематик шаклда
тадқиқ қилинишидир. Диннинг кўзга кўринувчи, ташқарида акс этувчи
жиҳатларини ўрганувчи илм соҳасига «Дин феноменологияси» дейилади.
Дин феноменологияси, тарихий шаклланишларни эътиборга олмаган ҳолда
диний факт ва воқеликнинг бизга намоён бўлган жиҳатларини асосий ўринга
кўтаради. Турли динларнинг ибодат ва маросимларини, муқаддас жой, замон,
нарса ва шахсиятларини тадқиқ қилиб, муштарак жиҳатларини топишга
ҳаракат қилади.
Дин феноменологияси диний туйғу ва бу туйғунинг кўринишлари
деярли бутун дунёда бир-бирига ўхшашига ишора қилади; барча динларнинг
асли ва ғоясининг бир эканлигини исботлашга ҳаракат қилади. Шунинг
билан бирга диний рамз (белги) ларда яширган маъноларни очиш ва мажозий
сўзларнинг муқаддас мазмунини ёритиш каби ишлар ҳам унинг вазифаларига
киради.
Дин феноменологияси, материалларини динлар тарихидан олади.
Лекин у бу материалларга тарихийликдан ҳам кўра кўпроқ систематик
жиҳатдан ёндашади. Шундай қилиб диний асослар, диний феномен ва
шаклланишларни муқояса қилади. Дин феноменологияси бошқа дин
илмларини билан баъзи нуқталарда бирлашишига қарамасдан, мустақил бир
илм соҳаси сифатида, баъзан фарқланган жиҳатлари ҳам бўлиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |