1-мавзу: Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча Мавзу бўйича кўриладиган масалалар



Download 111,56 Kb.
bet7/16
Sana04.10.2022
Hajmi111,56 Kb.
#851378
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
1 мавзу Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва усуллари2

2. Инвентаризация
Корхонада мавжуд бўлган бойликлар сақланишини таъминлаш, улар назоратини яхшилаш мақсадида, юритилаётган ҳисоб маълумотлари нечоглик хақиқийлиги, тўғрилигини текшириш мақсадида инвентаризация ўтказилади. Корхоналарда йиллик хисобот тузилиб, бундаги маълумотлар албатта, хакикий маълумотлар асосида булмоги лозим. Бу шарт бажарилиши учун хам корхона инвентаризацияси утказилмоги шартдир.
Инвентаризация - корхона маблағини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни ҳисоб маълумотлари билан солиштириш демакдир.
3. Баҳолаш
Баҳолаш хўжалик маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбалари ва хўжалик жараёни ва унинг молиявий натижаларини пул ўлчовида ифодалаш усулида намоён бўлади.Бу усул бухгалтерия ҳисобида миқдор ўлчовидаги мулкларни қиймат ўлчовига келтириш ва бир хил ўлчовда акс эттириш ҳамда умумлаштириш учун фойдаланилади.
Товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх бўйича ёки бозор баҳоси (реализация қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади.
Асосий воситалар ва номоддий активлар уларнинг бошланғич (қайта тикланиш) қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Асосий воситалар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ қоплангунига ёки объект ҳисобдан чиқиб кетгунига қадар эскиришни (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди.
Молиявий қўйилмалар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда ифодаланган ҳолда акс эттирилади.
Суд қарори бўйича юзага келган мажбуриятлар тегишли суммада акс эттирилади.
Шартли активлар ва мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади.
4. Калькуляция
Хўжалик жараёнини бошқариш учун уни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча чиқимларни ҳисоблаб чиқиш, ҳар бир жараёнда ишлатилган ҳам жонли, ҳам моддийлаштирилган меҳнатни ҳисоблаб чикиш керак. Бунда ҳар бир чиқим туринининг миқдоринигина эмас, балки аниқ бўлган уларнинг объектига тегишли бўлган умумий суммасини топиш, яъни хисобга олинаётган объектларнинг таннархини ҳисоблаб топиш лозим бўлади.
Маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш харажатларининг микдори устидан назорат қилиш учун калькуляция ёрдамида ҳисоблаб топилади. Калькуляция - таннархни аниклаш демакдир. У объектларнинг хақиқий таннархини аниқлаш имконини беради. Шундай қилиб, калькуляция бухгалтерия ҳисоби объектларини қийматли ўлчаш учун хизмат қилади.
Маълумки, бошқарув тамойилларига риоя килиш корхона харажатлари билан унинг фаолияти натижалари ўртасидаги мувофиқликни талаб қилади. Харажатлар билан натижаларни солиштириш хақиқий таннарх калькуляцияси маълумотларига асосланадиган пулда ифодалаш йўли билан эришилади.

Download 111,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish