Бошқарув ҳисобини тўғри ташкил этиш қуйидaгилaргa имкoн бeрaди: - рeжaлaштирилгaн мaқсaдлaргa эришиш;
- xaрaжaтлaрни oптимaллaштириш;
- рeсурслaрдaн oқилoнa фoйдaлaниш;
- нaқд пулни oптимaл рaвишдa тaқсимлaш;
- умумaн иқтисoдий фaoлият сaмaрaдoрлигини oшириш.
Бошқарув ва молиявий ҳисобларнинг хусусиятлари
№
Бошқарув ҳисоби
Молиявий ҳисоб
1.
Мақсади — корхона менежер- ларини асосли қарорлар қабул кнлиш учун зарур бўлган маъ- лумотлар билан таъминлаш
Мақсади — ташқи фойдаланувчиларни молиявий ҳисобот маълумотлари билан таъминлаш
2.
Корхона менежерлари талаби доирасида ташкил қилинади ва юритилади: - бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишнинг ис- талган шакли танлаб олиниши мумкин; - маълумот шакли ва муддати корхона менежерлари талабига қараб турлича бўлиши мумкин; - маълумотлар ҳажми турли кўринишда бўлиши мумкин
Аниқ белгаланган талаблар ва мезонлар асосида ташкил қилинади ва юритилади: - Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуни; - Бухгалтерия ҳисобиннинг миллий стандартлари; - Низом, йўриқнома, қоида ва ҳ к. - Молиявий ҳисоботнинг тасдик- ланган шакллари
Бошқарув ҳисобининг асосий вазифалари 1. Ишлаб чиқариш ва корхона фаолиятини оператив бошқариш учун зарур ва фойдали маълумотлар билан раҳбарларни таъминлаш; 2. Корхона келажаги ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича перспектив қарорлар қабул килиш учун маълумотлар тизимини шакллантириш ва раҳбарларни шу маълумотлар билан таъминлаш; 3. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (бажарилган игилар ва кўрсатилган хизматлар) таннархини ҳисоблаш, белгиланган меъёр, режа, мезон ва сметалардан четланишини аниқлаш, кўрсатиб бериш; 4. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини, молиявий қўйилмаларни, янги технологияларни жорий қилишни режалаштиради, режа нинг бажарилишини назорат қилади ва б.
Бошқарув ва молиявий ҳисобларининг фарқлари
№
Фарқлари
Бошқарув ҳисоби
Молиявий ҳисоб
1.
Маълумотлардан фойдаланувчи-ларга қараб
1. Маълумотлардан фойда-ланувчилар шу корхона-нинг раҳбарлари. 2. Бу ҳисобот шакллари ташқи истеъмолчилар учун берилмайди. 3. Ҳисоботдаги маълумот-лар шу корхонанинг тижорат сирлари ҳисобланади
1. Маълумотдан фойланувчилар шу корхонадан ташқаридагилар. 2. Шу билан биргаликда корхона раҳбарлари ҳисобот муддати ва сифати учун бевосита жавобгардирлар. 3. Ҳисобот маълумотларидан бевосита ва билвосита манфаатдорлар фойдаланипш мумкин
2.
Ҳисоб маълумотлари- ни акс эттирши усулига қараб
1. Хўжалик жараёнларини акс эттириш албатта икки ёқлама ёзув принципига асосланиши шарт эмас. 2. Маълумотлар ҳар қандай ўлчов бирлигида ҳисобланиши мумкин. 3. Ҳисобот маълумот-лари бош китобнинг маълумотлари билан тенг бўлиши ва таққосланиши шарт эмас
1. Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг икки ёқлама ёзуви принципига асосан ёзилади. 2. Молиявий ҳисобот маълумотлари албатта пул бирлиги кўринишида акс эттирилади. 3. Молиявий ҳисобот маълумотлари бош китобнинг ёзувларига мос келишига лозим
3.
Танлаш эркинлигига қараб
1. Бошқарув ҳисоби маълумотларининг шаклланишига ҳеч қандай талаб ва мезонлар қўлланилмайди. 2. Бу ҳисоб турида ягона мезонга амал қилинади, яъни маълумотларнинг, бошқарув қарорларини қабул қилишдаги аҳамиятлилик даражаси.
1. Молиявий ҳисобот маълумотлари аниқ мезонлар ва принциплар асосида шаклланиши ва акс эттири-лиши шарт. 2. Маълум талаблар ва мезонлар асосида маълумотлар қайд қилинади, баҳоланади ва счётларда акс эттирилади
4.
Ўлчов бирлигига қараб
1. Бошқарув қарорларини қабул қилишда келгусида содир этилиши мумкин бўлган пул бирлиги (сўм) тўғрисида қарорлар қабул килинади. 2. Албатта пул бирлиги (сўм) эмас, машина-саноат, тайёр маҳсулот бирлиги (донаси) ва бошқа ўлчовлар ҳам иш- латилиши мумкин.
1. Молиявий ҳисоботнинг барча маълумотлари пул бирлиги (сўмда) акс эттирилади.
5.
Бухгалтерия ҳисоби объектларига қараб
1. Бошқарув ҳисоби айрим олинган бўлимлар, иш жойлари, цехлар бўйича бўлиши мумкин. 2. Объект сифатида алоҳида мавзудаги бошқарув вазифаси ҳам олиниши мумкин (масалан, йил давомидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг ҳолати).
1. Молиявий ҳисобда корхона фаолияти тўғрисидаги барча маълумотлар умумлаштирилади. 2.Барча ҳисоб объектлари бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилиши шарт.
6.
Ҳисоботнинг тузилиш вақтига қараб
1. Бошқарув ҳисоботи ис-
таган вақтга тузилиши
мумкин. Масалан:
- ҳар куни;
- ҳар 10 кунда;
- ҳар ойда;
- ҳар чоракда ва ҳ.к.
Молиявий ҳисобот шакллари белгаланган вақтларда тузилади: -чоракда - йилда
7.
Ишончлилик даражасига қараб
1. Бошқарув ҳисобида маълумотларнинг ак- сарияти келгусида рўй бериши ва содир этилиши кўтилади. 2. У кўпроқ субъектив ҳарактерга эга ва ишонч- лилик даражаси нисбатан паст.
1. Молиявий ҳисобда ҳақиқатда амалга опшрилган хўжалик жараёнлари тўғрисида маълумотлар акс эттирилади. Шунинг учун унинг ишончлилик даражаси юқори. 2. Молиявий хўжалик фаолияти аудиторлик теккширувидан ўтказилади (қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда).
8.
Бухгалтерия ҳи- собини юритиш мажбуриятига қараб
1. Бошқарув ҳисобида бухгалтерия ҳисобини юритиш шарт эмас. Бу ҳар бир корхона раҳбарлари ҳоҳиши асосида ташкил қилиниши ва юритилиши мумкин.
Ҳар бир корхона мулкчилик шаклидан қатъи назар бухгалтерия ҳисобини юритиш ва тегишли органларга ўз вақтида молиявий ҳисоботларни тақдим этиши шарт.
1 Экономический анализ. «Теория и практика». № 22, ноябрь 2006 г. Д.А.Волонши, кафедра «Учетъ анализ и аудит», МГУ им. М.В.Ломоносова.
2 Мезскон М.Х., Альберт М., Хедоури Ф. Основы мененджмента. М.: Дело, 1998, стр. 123-128.
3 Шу манбада.
4 Мильнер Б.З. Теория организации. М.: ИНФРА — М: 1998.
5 Тейлор Ф.У. Научные основы организации промышленных предприятий. СПб., 1912.