биржа операцияларини фақат биржа аъзолари орқали
амалга ошириши
мумкин, биржа халқасида биржа битими тузиш ҳуқуқи автоматик равишда
эмас, аъзо белгиланган тайёргарликдан ўтган ва билимдонлик бўйича минимал
талабларга жавоб бергандан сўнг берилади. Шундан кейин у халқага кириш
имконини берадиган савдогар (маклер) белгисини олади. Унга нисбатан йўл
қўядиган хатолари туфайли қўшимча зарар кўриши мумкинлиги туфайли,
шунингдек, маклер белгисига эга бўлганлар қоидага кўра, халқага кириш
имконига эга бўлмаганларга нисбатан кўпроқ ҳажмда операциялар ўтказиши
сабабли уларга қаттиқолиявий талаблар қўйилади.
Биржа аъзосининг иккинчи муҳим устунлиги б-ж операциялари ўтказиш
харажатларининг нисбатан пастлигидир. Одатда аъзо бўлмаганлар ҳар бир
битим бўйича 2 центдан 75 центгача биржа йиғими ва тўлайдилар. Шу билан
бир пайтда биржа аъзолари, қоидага кўра, бундай йиғимлардан озод этилади.
Биржага аъзолик биржа шартномаларини сотиб олиш ва сотишда биржага
аъзо бўлмаганлардан олинадиган комиссион мукофотлар кўринишида маълум
бир даромад олиш имконини ҳам беради.
Ниҳоят, биржага аъзоликнинг муҳим афзаллиги биржа бошқарувида
иштирок этиш ёки бошқариш, биржанинг фаолият қоидаларини ишлаб чиқиш
ёки ўзгартириш, намунавий шартномалар
шартларини белгилаш, бозор
ахборотларини биржага аъзо эмаслардан олдинроқ олиш имконияти
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Товар биржалари ва биржа савдоси
тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ биржани таъсис қилишда қуидагилар
иштирок этиши мумкин эмас:
• давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий ва маҳаллий органлари;
• банклар ва белгиланган тартиба банк операцияларини амалга ошириш
лицензиясини олган кредит муассасалари;
• суғурта ва инвестицион компания
ва фондлари;
• жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари ва жамғармалари;
• қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошира олмайдиган
жисмоний шахслар.
Таъсисчилар сони қанчалик кўп ва уларнинг моддий-молиявий аҳволи
қанчалик кучли бўлса, улар биржага шунчалик катта ёрдам кўрсата олади деб
ҳисобланади, ваҳоланки, таъсисчилар сонининг кўплиги биржанги
бошқаришни қийинлаштиради.
Биржа аъзоси деб унинг низом капиталини шакллантиришда иштирок
этадиган, аъзолик бадаллари ёки биржа мулкига бошқа мақсадли бадаллар
киритадиган ва таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда унинг аъзосига
айланган шахсларга айтилади.
Биржа аъзоси белгиланган ҳуқуқларга эга, у:
• биржа
савдосида иштирок этиши;
• Биржанинг меъёрий ҳужжатарига мувофиқ уни бошқаришда қатнашиш;
• фойдани тақсимлашда иштирок этиш ва таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган
ҳолларда дивиденд олиш;
• биржа савдосида қатнашиш ҳуқуқини ижарага бериш (белгиланган тартибда
ва фақат битта юридик шахсга).
Биржа аъзолари сони чекланган бўлиб, низом фонди ҳажмига ва битта
акциянинг номинал қийматига боғлиқ бўлади. Акция биржа аъзоси
ҳуқуқларидан фойдаланиш имконини беради. У биржадаги «жой» баҳосини
ифодалайди. Жой бу – биржа аъзосининг мулкидир. У биржа аъзоси биржадан
чиқадиган тақдирда сотиб юборилиши ёки ижарага берилиши мумкин.
Жойнинг баҳоси Биржа қўмитаси томонидан белгиланади, у талаб ва таклифга
боғлиқ бўлади. Масалан, 1991 йил (баҳорда) РТХБ акциялари 2470 минг
сўмдан (номинали 100 минг сўм), 1991 йил ноябрида – 7600 минг сўмдан
сотилган. 1990 йил Чикаго товар биржаси тўлиқ аъзосининг жойи 406 минг
долларга сотилган. Ушбу биржада 1991 йил тўлиқ аъзолик жойини 445 минг
долларга сотиш, 405 минг долларга сотиб олиш таклифи тушган.
Чет эллларда товар биржаларида турли аъзолар гуруҳлари мавжуд.
Масалан, Лондон металл биржасида биржа аъзолари икки гуруҳга ажратилган:
индивидуаллар (принципаллар) – битимларни ўз номидан тузади; аъзо-
вакиллар битимларни уларнинг вакили ҳисобланган фирма ёки компаниялар
номидан тузади.
Индивидуал аъзолар орасида имтиёзли аъзолар гуруҳи
мавжуд - уларга
битимларни ўз ҳисобидан тузиш ҳамда имтиёзсиз аъзолар ва учинчи
шахсларнинг буюртмаларини маълум бир мукофотлаш эвазига бажаришга
рухсат этилган.
Индивидуал аъзоларга 21 ёшга тўлган, Англия ҳудудида туғилган ва
истиқомат қилаётган шахслар айланиши мумкин.
Аъзо-вакиллар қаторига ҳам 21 ёшга тўлган, Англия ҳудудида туғилган ва
истиқомат қилаётган, фирмаларнинг эгалари ёки қатнашчилари бўлган
шахслар киради.
«Товар биржалари ва биржа савдоси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ
Ўзбекистонда ҳам икки хил биржа тоифалари кўзда тутилган:
• тўлиқ аъзолар – биржанинг барча секцияларида (бўлим, бўлинма) биржа
савдосида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган аъзолар;
• тўлиқсиз аъзолар – мос келувчи секцияларда (бўлим, бўлинма) ва биржанинг
таъсис ҳужжатлари ва биржа секциялари (бўлим, бўлинма) аъзоларининг
Умумий йиғилишида белгиланган биржа савдосида иштирок этиш ҳуқуқига
эга бўлган аъзолар.
Do'stlaringiz bilan baham: