3. Биология ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш ва уларни сақлашга қўйилган талаблар:
3.1. Биология фанига таалуқли бўлган ўқув режа ва дастурга мувофиқ мавжуд жиҳозлардан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш;
3.2. Биология ўқув-лаборатория хонасига етказилган ва мавжуд барча жиҳозлардан ўқув дастури асосида белгиланган мавзу бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини жиҳозлардан оптимал фойдаланилган ҳолда ташкил этиш талаб этилади.
3.3. Ўқув-лаборатория хонасини амалий машғулот ўтказилганда 2-3 марта ҳавосини алмаштириш керак. Заҳарли, учувчан моддалар билан ишлаб бўлгандан сўнг тезликда идишлар оғзи тиқинлар билан зич беркитилиши ва парафинлаб қўйилиши лозим.
3.4. Қуруқ моддалар солинган идишлар шкаф токчаларига фақат оғзи беркитилган ҳолда қўйилади. Ўқув-лаборатория жиҳозлари - шиша идишлар, асбоблар шундай жойлаштириш керакки, ҳар бир жиҳоз ўқув йили давомида режа асосида фойдаланиш муддатини эътиборга олинган ҳолда сақланади.
3.5. Шиша ва полипропилен идишлар (колбалар, стаканлар, ўлчов мензуркалари,), катта-кичиклигига, тури ҳамда ишлатиш кетма-кетлиги ва олиб туриш, фойдаланиш учун қулай бўлган ҳолда доимий аниқ жойда жойлаштирилиши талаб этилади.
3.6. Суюқ, учувчан моддалар, концентрланган кислоталар ва эритмаларни қуруқ моддалар билан бир токчада сақлаш мумкин эмас.
3.7. Ўқув-лаборатория хонасида ёнувчан моддалар кўп миқдорда сақлаш мумкин эмас.
3.8. Ўқув-лаборатория хонаси учун ажратилган барелеф моделлар қутидан чиқарилиб, қути устига ва барелеф моделнинг орқа қисмига инвентар рақамлари қўйилади ва машғулотлар вақтида фойдаланилгандан сўнг тегишли рақамланган қутисида (тик ҳолатда) сақланади.
3.9. Намойиш столи пастки қисми токчасида кундалик дарс давомида зарур бўладиган буюмлар (филтр ва оддий қоғозлар, қисқичлар, қайчи, ва бошқалар) тартиб билан жойлаштирилади.
3.10. Кўргазмали қуролларни сақлашда проекцион кўргазмали слайдлар, электрон дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, ўқув-лаборатория хонасининг салқин жойида сақланади. Ёз вақтида (таътилда) уларни намлиги ўзгармас ҳолда бир меъёрда турувчи металл қутиларда сақланади.
3.11. Мавжуд жиҳозлардан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш ҳолатини таълим муассасасининг педагогик кенгашида ўқув йилида камида бир марта атрофлича муҳокама қилиш ва самарали фойдаланиш бўйича берилган таклифларни инобатга олиш.
3.12. Масъулиятсизлик туфайли хато ва камчиликларга йўл қўйиб, мебел ва жиҳозларининг ишлаш муддатларининг қисқаришига, қисмларининг ишдан чиқишга олиб келган жавобгар шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий ва интизомий чоралар кўрилади.
3.13. Биология хонасидаги ўқитувчи, лаборант ва ўқувчилар столлари, стуллари, шкафлар ва бошқа турдаги жиҳозларни қирилиши чизилиши каби 191
ҳолатлари ва унинг тозалиги учун ўқитувчи, ўқувчининг ота-онаси, ўқувчи ҳамда таълим муассасининг раҳбарияти шахсан жавобгар ҳисобланади.
Умумтаълим мактабларининг биология ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув-лаборатория жиҳозларидан самарали ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Республика таълим маркази ва тегишли идоралар мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган методик қўлланмадан фойдаланиш тавсия этилади.
|
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги. Таълим муассасаларидаги мебел, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компютер техникаси, спорт анжомлари ва бошқа инвентарлардан самарали фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тўғрисида йўриқнома (қўлланма), Тошкент, 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: |