1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили


Биологик кўникма ва малакаларни таркиб топтириш йўллари



Download 2,56 Mb.
bet7/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

2.4. Биологик кўникма ва малакаларни таркиб топтириш йўллари.
Биологик таълим мазмунининг иккинчи таркибий қисмини фаолият усуллари, яъни кўникма ва малакалар ташкил этади. Кўникма – бирор фаолиятни ўзлаштирилган усули, малака эса, мазкур кўникманинг автоматлашган кўриниши саналади.
Биология ўқитувчиси ўқувчиларда биологик кўникма ва малакаларни таркиб топтириш босқичларини чуқур англаган бўлиши керак.
Ўқувчилар томонидан кўникмалар қуйидаги босқичлар ёрдамида ўзлаштирилади:
кўникма таркибига кирадиган иш усулларини аниқлаш;
кўникма таркибига кирадиган иш усулларини бажариш;
бу иш усулларини такроран бажариш;
амалда қўллаш;
натижаларни текшириш.
Кўникмаларни умумий ҳолатда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
морфологик кўникмалар – органлар шакли ва тузилишини ажрата олиш;
анатомик кўникмалар – ҳужайра органоидларининг тузилиши ва функциясини аниқлаш, катталаштирувчи асбоблар билан ишлаш, микропрепаратлар тайёрлай олиш;
физиологик кўникмалар – тирик организмларда содир бўладиган ҳаётий жараёнларни ўрганишга оид оддий тажрибалар ўтказиш, кузатишлар олиб бориш;
систематик кўникмалар – систематик гуруҳ белгилари ва хусусиятла-рини аниқлай олиш;
экологик кўникмалар – организмларнинг яшаш муҳитига мослашиш шаклларини аниқлаш, экологик системалардаги озиқ занжирининг таркибий қисмларини аниқлаш;
остеологик кўникмалар – таянч-ҳаракатланиш органларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, тузилиши ва функциясини белгилаш;
Ўқувчиларда кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш учун ўқитувчи мавзу мазмунидан шакллантириладиган кўникмаларни аниқлаши, уларни ўқувчиларда таркиб топтириш босқичларига амал қилиши лозим. Ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини бажаришлари уларда кўникмаларнинг шаклланишини таъминлайди.
2.5. Биология фанини ўқитишда ўқувчиларда мустақил ва ижодий фаолиятни таркиб топтириш
Биологик таълим мазмунининг учинчи таркибий қисмини ижодий фаолият тажрибалари ташкил этиб, мазкур фаолиятни таркиб топтириш учун, аввало, ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини таркиб топтириш лозим. Фикр инсон фаолияти, унинг ўз кучи, қудрати ва билимини ташкил этувчи маънавий-инсоний сифатидир. Фикр ривожи ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлганлиги учун, биологияни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш зарур.
Биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун ўқитувчи, аввало:
ўқувчиларнинг дарсда мустақил ишлашлари учун ўқув топшириқла-рини танлаши (зарур ҳолларда тузиши), биологик объектлар, табиатдаги мавсумий ўзгаришларни ўрганиш мақсадида тажриба ва кузатиш ўтказиш юзасидан кўрсатмалар тайёрлаши;
ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мустақил таълими учун қўшимча адабиётлар ва мультимедиаларни танлаши лозим;
ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун таълим-тарбия жараёнида ривожлантирувчи таълим технологиясини қўллаш зарур. Ривожлантирувчи таълим технологиясининг асосий ғояси ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш саналади. Мазкур технологиянинг асосий хусусиятлари:
ўқувчиларни ўз билиш фаолиятининг субъектига айлантириб, фикр юритиш механизмини шакллантиради, ривожлантиради;
ўқувчиларнинг билиш фаолияти эмпирик ва назарий билиш яхлитлигида ташкил этилиб, ўқитиш жараёнида билимларни дедуктив усулда ўрганиш устувор бўлади;
ўқитиш жараёнининг асосини ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини бажариш орқали вужудга келтириладиган мустақил фаолият ташкил этади;
ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига замин тайёрлаб, бу жараёнда танқидий ва ижодий фикр юритишни шакллантириш устувор йўналиш саналади. Фикр юритишнинг бу икки типи бир-бирини тўлдиради ва тақозо этади.
Танқидий фикр юритиш шахснинг воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги муносабати ва фикрини вужудга келтириб, унинг таркибига қуйидагилар киради: таҳлилий фикр юритиш (ахборотни таҳлил қилиш, зарур фактларни танлаш, таққослаш, фактлар ва ҳодисаларни чоғиштириш). Ўқувчиларда таҳлилий фикр юритиш кўникмаларини шакллантириш учун биология ўқитувчиси ҳар бир дарсда аввал ўрганилаётган объектлар билан ўрганилган объект ўртасидаги боғланишларни аниқлайдиган топшириқларни бериши керак. Жумладан, «Дарё қисқичбақасининг ички тузилиши» мавзусини ўрганганда ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиб, уларга ўқув топшириқлари билан бир қаторда қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этилади


Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish