1-мавзу: Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили


Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар



Download 2,56 Mb.
bet20/46
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#145238
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46
Bog'liq
1 мавзу назарий.Биология фанидан ўқув услубий мажмуалар таҳлили (2)

5.3. Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар
Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Бу ўз ўрнида ўқитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди. Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўқувчиларни Ватанимизни севадиган, ўз билими ва истеъдодига суянадиган ҳамда мустақил равишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда билимларни эгаллайдиган, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган баркамол шахсни тарбиялашдан иборат. Мазкур вазифалар самарали дарслар орқали амалга оширилади.
Дарс синфда аниқ мақсадларни кўзлаб, белгиланган вақт оралиғида ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишидир. Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи дарсга тайёрланмасдан киришга виждони йўл қўймаслиги, тайёрланмасдан кириши (дарс ишланмасисиз кирган дарсига эса иш ҳақи олмаслигини билиши лозим.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда иккига бўлинади:
1. Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги;
2. Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги.
Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади: Давлат таълим станларти, ўқув дастури, ўқув режаҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш; ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан танишиш; тегишли кўргазма материалларни,ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қўллай билиш; илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтириш ва ҳ.к.
Ўқитувчининг дарсга кундалик тайёргарлиги қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:
1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.
2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади.
3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади хамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади.
Дарс ишланмаси (конспект)нинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:
сана, синф, фан номи ёзилади;
дарснинг мавзуси (тақвим-мавзу режа асосида);
дарс мақсади (дарсга қўйилган мақсад 45 дақиқа давомида эришиладиган, аниқ, реал ва дарс якунида баҳоланадиган (ўлчамли) бўлиши мақсадга мувофиқ):
а) таълимий мақсад дарс жараёнида ўқувчиларда шакллантириладиган билим, кўникма, малакалар ва компетенциялар асосида белгиланади;
б) тарбиявий мақсад дарс жараёнида ўқувчиларда қайси аҳлоқий сифатлар шакллантирилиши асосида белгиланади;
с) ривожлантирувчи мақсад дарс натижасида ўқувчиларда қайси билимлар ва ахлоқий фазилатлар ривожлантирилиши асосида белгиланади.
Дарс тури: янги тушунча, билимларни шакллантирувчи; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи; умумлаштирувчи; ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни таҳлил, назорат қилувчи дарс .
Дарсда фойдаланиладиган технология: (анъанавий; модулли таълим технологияси; дидактик ўйин технологияси; ҳамкорликда ўқитиш технологияси; муаммоли таълим технологияси ва б).
Дарсда фойдаланиладиган методлар. Бунда методларнинг номлари ёзилади. Ўқитувчи ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганини оқилона методларни танлаши лозим.
Дарсда фойдаланиладиган жиҳозлар: техник воситалар, кўргазмали ва дидактик материаллар.
Дарс учун зарур жиҳозлар ва маълумот манбалари дарслик ҳамда бошқа ўқув адабиётлари, кўргазмали қуроллар, тажриба учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, моделлар, плакатлар, тарқатма материаллар, далил ашёлар, қоғоз, компьютер, аудио ва видео аппаратуралари ва ўқитишнинг бошқа техник воситалари рўйхатидан иборат бўлади. Бу рўйхатни тузаётганда мактабнинг имкониятларидан келиб чиқилса тўғри бўлади.
Дарс тафсилотлари дарс ишланмасининг асосий ўзагини ташкил қилади. Дарсни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
Дарсни таркибан қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин:
I. Ташкилий қисм.
II. Ўтилган мавзуни такрорлаш.
III. Янги мавзуни ўрганиш.
IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш.
V. Дарсни якунлаш.
VI. Уйга вазифа бериш.
Дарс ишланмасини тайёрлашда ўқитувчи дарснинг ҳар бир қисмини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ.
Дарс ишланмаси (конспект) ҳамма ўқитувчида бўлиши шарт. Лекин дарс ишланмаси қандай мазмунда, ҳажмда ва неча варақдан иборат бўлиши ўқитувчининг дарс ўтишдаги ўзига хос ёндашувидан келиб чиққани маъқул. Бунда ҳамма ўқитувчи учун бир хил чегара, чеклов ўрнатиб бўлмайди. Дарс ишланмаси (конспекти) қўлёзма шаклида ёки компютерда ёзилиши мумкин.
Янги мавзуни ўрганиш дарси тафсилотларини ёритиш тартиби: агар мавзу бир дарсга мўлжалланган бўлса, унда дарс тафсилотлари юқорида келтирилган барча босқичлардан иборат бўлади. Агар мавзу 2 ёки ундан кўп дарсга мўлжалланган бўлса, дарс тафсилотлари мос равишда тегишли дарс босқичлари баёнидан иборат бўлади. Гоҳида янги мавзунинг назарий материаллари 2-3 соатга бўлиб ҳам ўтилиши мумкин. Бу ҳолда ҳам дарс тафсилотлари дарсга киритилган босқичлар баёнидан иборат бўлади.
Қуйида дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар ҳар бир босқич бўйича алоҳида келтирилади:
I. Ташкилий қисм. Ўқувчилар билан саломлашилади. Дарс ўтказиладиган хонанинг дарсга тайёрлиги, ўқувчиларнинг формаси, кайфияти ва соғлиги, айрим сабабларга кўра дарсда қатнашмаётган ўқувчиларнинг фамилияси ёзилган варақнинг ўқитувчи столига қўйилганлигига эътибор берилади. Бунда дарс боришининг тартиби айтилиши, дарс мақсади ўқувчилар билан биргаликда белгиланиши мумкин. Бундай дейилишига сабаб шуки, мақсад аниқ, тушунарли бўлса, ўқувчилар унга эришишга ҳаракат қилишади. Дарснинг ташкилий қисмига 2-3 дақиқа вақт сарфлаш тавсия этилади.
II. Ўтилган мавзуни такрорлаш. Уй вазифаларининг тўлиқ бажарилганлигини, уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини текшириш, унда йўл қўйилган хато ва камчиликларни кўрсатиш, ўқувчиларнинг ўтган дарс мавзусини қандай ўзлаштирганлигини аниқлаш ва баҳолаш учун 7-10 дақиқа сарфлаш тавсия этилади. Вақтдан унумли фойдаланиш учун ўқитувчи замонавий ва анъанавий усуллардан фойдаланиши мумкин, хусусан: а) умумий савол-жавоблар; б) 5-10 дақиқали мустақил иш ташкил қилиш ва ҳоказо. Ўқитувчи дарснинг бу қисми якунида уй вазифаларини таҳлил қилиши, ўқувчиларнинг янги мавзуни қизиқиб ўрганишга тайёрлаш мақсадида аввалдан тайёрланган саволлар бериши, бу билан синфда муаммоли ҳолат ҳосил қилиши мақсадга мувофиқ. Янги мавзуни ўрганиш сўнгида ўқувчилар муаммоли саволларга жавоб топишлари лозим.
III. Янги мавзуни ўрганиш. Ҳар бир дарсда янги мавзу баёнини бошлашдан аввал ўқитувчи доскага мавзунинг номи ва баёнининг режасини ёзиб қўйиши мақсадга мувофиқ. Янги мавзу зарур кўргазмали қуроллар ёрдамида умумий баён этилиши керак. Ўқувчиларда фанга бўлган қизиқишни пайдо қилиб, уни орттириб бориш учун ўқитувчи ҳар бир дарсга жиддий тайёрланиши ва уни қизиқарли ўтказишга эришиши лозим. Дарснинг бу қисмига 15-20 дақиқа сарфлаш тавсия этилади. Ўқувчилар янги мавзуни модуллар асосида ўрганишлари мумкин, яъни ўқитувчи мавзуни мантиқан тугалланган қисмларга бўлиб, улар бўйича ўқув топшриқларини тайёрлайди. Ўқувчилар топшириқларни дарслик билан ишлаб, бажаришлари орқали янги мавзу мазмунини фаол ўзлаштиришга киришишиларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш. Янги мавзуни мустаҳкамлаш учун ўқитувчи ўқувчиларга ўқув топшириқларини ҳавола қилади, дарсликдаги ҳар бир мавзу сўнгида келтирилган топшириқлар бажарилади. Ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишлари ортиб бориши учун улар, биринчи навбатда, янги мавзуни тушунган бўлишлари, дастлабки содда саволларга жавоб бера олишлари, берилган топшириқларни бажаришда фаол иштирок эта олишлари лозим. Дарснинг бу қисмида ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоблар ташкил этилиб, баъзи саволлар билан навбатдаги дарслар мавзусига ўқувчиларнинг қизиқишини, эътиборини орттирадиган шундай муаммоли вазият ҳосил қилиш керакки, ўқувчилар кейинги дарсгача муаммоли саволларга имконият даражасида жавоб излайдилар, мустақил топа олмасалар, навбатдаги дарсда топадилар. Бундай усул ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, дарслик ва қўшимча адабиётлар билан ишлашга ундайди. Ҳар бир ўқитувчи ўз ўқувчиларининг бундай изланишлар ва ҳаракатлар оқибатида ўз савол-муаммоларининг тўғри жавобига эришишларида кўмакчи бўлиши лозим. Акс ҳолда, ўқувчи бир масала ёки муаммонинг ечимини охирига етказа олмаса, саволига қониқарли жавоб тополмаса, фанга бўлган қизиқиши пасаяди.
V. Дарсни якунлаш. Бу босқичда ўқувчиларнинг дарс давомидаги ўқув фаолияти натижалари рағбатлантирилади, баҳоланади. Бу эса ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқиши ва эътиборини орттиришга хизмат қилади. Шунингдек, дарснинг бу босқичида рефлексия ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Замонавий педагогикада инсон ўз фаолияти, ҳатти-ҳаракати ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиши, ўзини-ўзи баҳолашига рефлексия дейилади. Рефлексия ўқувчиларга ўз ўқув фаолияти ва унинг натижаларини баҳолашларига ёрдам беради. Шунингдек, кейинги ўқув фаолияти мақсадини белгилашига ва уларга тузатишлар киритишига замин яратади. Шу жиҳатдан ундан айнан дарс натижаларини баҳолашда фойдаланиш мумкин бўлади. Рефлексия вазифаларига қуйидагилар киради: диагностик баҳолаш, ташкилий, мотивaция, узатиш.
Рефлексияни ўтказишнинг турли усуллари мавжуд. Улардан баъзиларини қуйида келтирилган:
А) қуйидаги жумлаларни тўлдиришга асосланган усуллар:
"Бугунги дарсдан мен_____________________________ларни билдим, ____________________________________________ ларни тушундим,
___________________________________кўникмаларларни эгалладим.
"Менга, айниқса, ____________________________________ лар ёқди; "Дарсдан сўнг мен ____________________________ ларни бажараман;
"Дарс давомида менга __________________________ лар қизиқ бўлди";
"Дарс давомода менга _______________ ларни тушуниш қийин бўлди;
"Дарсдан мен ______________________________ ларни билиб олдим”;
"Энди мен _______________________________ларни уддалай оламан”;
Б) тест-савол кўринишида бериладиган топшириқлар:
Дарс ҳақида фикрингиз?
қизиқарли бўлди; ўзгача бўлди; кўп нарса ўргандим; зерикарли бўлди; кўп нарсаларга тушунмадим;
Дарс қандай ўтди?
қизиқарли/ зерикарли; чарчадим/ чарчамадим; тез ўтди/ чўзилди; тушунарли/ тушунарсиз; оғир/ енгил; фойдали/ фойдасиз;
VI. Уйга вазифа бериш. Уйга вазифаларни беришда ўқувчиларга индивидуал ёндашилгани маъқул. Ҳар бир ўқувчининг билим салоҳиятига қараб топшириқларни бериш керак бўлади. Акс ҳолда, ўқувчи уй вазифаларини бажаришда саволларга мустақил жавоб топа олмаса, топшириқларни бажара олмаса, унда фандан зерикиш пайдо бўлади, ўз қобилиятига ишонч йўқола бошлайди. Ҳар бир ўқитувчи шуларнинг олдини олиши керак. Ўқитувчи уй вазифасини беришда:
а) дарсликдан нималарга эътибор беришни, мавзуни такрорлашни;
б) қайси топшириқларни қандай бажариш бўйича маслаҳатлар бериш мақсадга мувофиқ.
в) ўқитувчи томонидан уй вазифалари кўп вариантда таклиф этилиши мумкин:
I. Мавзу юзасидан қизиқарли маълумотларни ўрганиш (ўқитувчи қўшимча адабиётлар, медиаманбаларни тавсия этади).
II. Ўрганилган мавзу(лар) юзасидан кроссворд, бошқотирма тузиш.
III. Мавзу юзасидан расм ёки чизма, жадвал, тест тузиш (ўқувчидан унинг изоҳи, жавоби сўралиши шарти билан).
IV. Мавзу юзасидан ижодий иш бажариши (изоҳлаш шарти билан) ва ҳ.к.
Ўқувчилар таклиф этилган вариантлардан ўзларининг қизиқиши, қобилиятига қараб исталганини танлаб олишлари мумкин.
Дарснинг бу қисмига 4-5 дақиқа вақт ажратиш тавсия этилади. Бунда уй вазифасининг меъёрини ва унга ўқувчи қанча вақт сарфлаши назарда тутилиши лозим. Ўқувчилар дарслик билан ишлашга, мустақил мутоалаа ва мушоҳада қилишга, мантиқий фикрлаб, фан тушунчаларини юқори даражада эгаллашларига эришиш лозим.
Ўқитиш жараёнида қўйилган мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари хулоса чиқара олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олсагина самара бериши мумкин.
Қўйилган мақсадни амалга ошириш ва кафолатланган натижага эришиш ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти ҳамда улар қўйган мақсад, танланган мазмун, метод, шакл, воситага, яъни технологияга боғлиқ.
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда ўқитувчи томонидан бўлажак дарснинг технологик харитасини тузиб олиш катта аҳамиятга эгадир. Чунки дарснинг технологик харитаси ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаётган фаннинг хусусиятидан, ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилади. Ҳар бир дарснинг ранг-баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган технологик харитасига боғлиқ. Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик харита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак.
Ўқитувчи томонидан ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс бўйича тузилган технологик харита унга ўз фани, предметини яхлит ҳолда тасаввур этиб ёндашишга, тушунишга (бир чорак, бир ўқув йили бўйича), яхлит ўқув жараёнининг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришилган натижасигача кўра олишга ёрдам беради. Айниқса, технологик харитани ўқувчининг имконияти, эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилиши, уни шахс сифатида таълимнинг марказига олиб чиқишга олиб келади. Бу эса ўқитишнинг самарадорлигини оширишга имконият яратади.
Дарснинг технологик харитаси



Дарс босқичи
(ажратилган вақт)

Ўқитувчи фаолияти

Ўқувчи фаолияти

I.Ташкилий қисм







II.Ўтилган мавзуни такрорлаш







III.Янги мавзуни ўрганиш







IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш







V. Дарсни якунлаш







VI. Уйга вазифа бериш








Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish