Молекуляр биокимё биокимёвий процесслар механизми алоҳида молекулалардаги у ёки бу хилдаги ўзгаришлар билан боғлиқлигини ўрганади.
Молекуляр биокимё биокимёвий процесслар механизми алоҳида молекулалардаги у ёки бу хилдаги ўзгаришлар билан боғлиқлигини ўрганади.
Радиацион биокимё тирик организмларда ионлаштирувчи нурланиш таъсирида содир бўладиган моддалар алмашинувидаги ўзгаришлар ва ҳолатларни ҳамда радиацияга қарши биокимёвий кураш усулларини ишлаб чиқиш йўлларини ўрганади.
Квант биокимёси тирик организмларда энг катта биологик аҳамиятга эга бўлган моддаларнинг хоссалари, ҳусусиятларини, функциялари ва ўзгариш йўлларини, уларнинг электрон характеристикасини квант кимёсининг ҳисоблаш йўли билан ўрганади.
Унинг ниҳоятда мураккаблиги ва яхши ташкил (юқори даражада) қилинганлиги.
Организмнинг ҳар бир ташкилий қисми (таркибий) махсус вазифани ёки функцияни бажаради.
Тирик табиатнинг яшаш қонунияти. Тирик организмлар ташқи муҳитнинг энергиясини қабул қилиши, уни қайта ишлаши ва ишлатиш қобилиятига эга эканлиги.
У ўзининг ўзига ўхшаш нарса қолдириш қобилиятига эга.
Тирик организмларни ташкил қилувчи моддалар ёки молекулалар кимёнинг барча қонунларига бўй сўнади. Мана шу билан бирга тирик организмнинг молекуляр мантизи асосида боради. Барча тирик организмлардаги моддалар ниҳоятда мураккаб бўлишига қарамасдан уларнинг асоси жуда оддий. Биокимё организмни ташкил қилувчи моддаларни асосий 6 синфга бўлиб ўрганади.
1.Оқсиллар 2.Углеводлар 3.Ёғлар 4.Ферментлар
5. Нуклеин кислоталар. 6. Витаминлар
асосий хулосалар
биологик молекуланинг асоси ниҳоятда соддадир,
барча тирик организмлар бир хил молекуладан ташкил топганлиги, уларнинг келиб чиқишининг бирлигини кўрсатади
ҳар бир турга хос бўлган ҳусусият фақат шу турга хос бўлган нуклеин кислота ва оқсиллар билан белгиланади,
барча биомолекулалар тирик организмнинг энг кичик ҳужайрасидир