1-мавзу. “Бетонлар ва темирбетонлар технологиялари” фанига кириш
Р Е Ж А
1.Бетон тушунчаси.
2.Бетон ва темир-бетон буюмларининг ривожланиш тенденциялари
3.Бетон ва темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш фаолияти.
Таянч атама ва иборалар: қурилиш материаллари, бетон, темир-бетон, бетон технологияси.
Бетон деб боғловчи моддалар, сув, майда ва йирик тўлдирувчиларнинг маълум пропорционал миқдорларда олинган қоришмаcини яхшилаб аралаштириш, зичлаштириш ва қотиши натижасида олинган сунъий тош материалга айтилади.
Қурилишда цемент ёки бошқа ноорганик боғловчи моддалардан тайёрланган бетондан кенг кўламда фойдаланилади. Бу бетонлар, асосан, сув билан қориштирилади. Бетоннинг фаол ташкил этувчилари цемент ва сувдир. Улар реакцияга киришиши натижасида тўлдирувчи зарраларни бириктирадиган яхлит қуйма цемент тош ҳосил бўлади. Цемент ва сув бетоннинг фаол таркибий моддалари ҳисобланади: улар орасидаги реакциялар натижасида тўлдирувчи зарраларни яхлит монолитга богловчи цемент тоши пайдо болади.
Цемент ва тўлдирувчи орасида кимёвий таъсирлашув юзага келмайди (автоклавда ишлов бериш орқали олинадиган силикат бетонлардан бошқа), Шунинг учун тўлдирувчиларни инерт ашёлар деб атайдилар. Бироқ улар бетон хусусияти ва таркибига таъсир қилади ва бу таъсирни бетон таркибини лойиҳалашда ҳисобга олиш тақозо этилади.
Тўлдирувчи сифатида, асосан, маҳаллий тоғ жинслари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (шлаклар ва бошқалар)дан фойдаланилади. Бундай арзон тўлдирувчилардан фойдаланиш бетоннинг нархини арзонлаштиради, чунки тўлдирувчи ва сув бетоннинг 85—90% ини, цемент эса 10—15% ҳажмини ташкил этади. Кейинги йилларда қурилишда ғовак сунъий тўдирувчилардан тайёрланган енгил бетон кенг кўламда қўлланилмоқда. Ғовакли тўлдирувчилар бетон зичлигини пасайтиради, бу эса лининг иссиқликни тутиб қолиш хусусиятини яхшилайди.
Бетон ва бетон қоришмасининг хусусиятларини бошқариш учун лининг таркибига кимёвий қўшимча аралаштирилиб, бетон қоришмасининг қотиши тезлаштирилади ёки секинлаштирилади, анча пластик ва қулай қуйилувчанлиги оширилади, қотиш жараёни тезлаштирилади, мустаҳкамлиги ва совуққа чидамлилиги кўтарилади. Зарур ҳолларда бетон хусусиятлари бошқа йўналишда озгартирилади.
Бетон — асосий қурилиш ашёсидир. Унга кенг қамровда турли хусусиятлар, жумладан, мустаҳкамлик, зичлик, иссиқлик отказувчанлик ва бошқа шу каби хоссаларни бериш мумкин.
Республика халқ хўжалигининг асосий тармоқлари қаторида қурилиш материаллари саноати етакчи рол ўйнайди. Бу ўз хом ашё базасига эга эканлигимиз, қурилиш материаллари, саноат ва уй-жой конструкцияларига бўлган юқори эҳтиёж ҳамда малакали мутаҳассисларнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Бетон ва темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қурилиш ишларини самарадорлиги ва сифати бўйича талаблар қўйилади. Буларни муваффақиятли равишда амалга ошириш учун, асосан материал ва конструкциялар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, серметалл, қурилиш қиймати ва сермеҳнатлилигини, бино ва иншоотларни оғирлигини пасайтиришни таъминловчи ҳамда уларни қурилиш ва эксплуатация қилишдаги жами энергетик маблағлар сарфини камайтиришга эришиш керак.
Бундай вазифаларни ҳал этишда асосий қурилиш материали ҳисобланган бетон ва темир-бетонга катта аҳамият берилади.
Бетон технологияси ва темир-бетон соҳасини ривожланишини, уни ишлаб чиқариш ва ишлатилишини ўсиши, бу соҳадаги илм-фан ва техникада эришилган ютуқлар ва қурилишни қувватли индустриал базасини барпо этилиши билан узликсиз боғлиқ. Кейинги йилларда бетон ишларини бажаришнинг ҳамма босқичлари: бетонқоришмаларининг таркибини танлашдан тортиб, монолит конструкциялар сифатини назорат қилишгача мукаммалаштирилган.
Капитал қурилишда материал ресурсларининг умумий нархини 25%га яқини бетон ва темир-бетон конструкцияларига тўғри келади. Бу бошқа қурилиш конструкцияларининг нарҳи ва ҳажмидан анча юқоридир. Бетон ва темир-бетон ўзининг физик-механик ҳусусиятлари, чидамлилиги ва ишлаб чиқаришда техник-иқтисодий самарадорлиги ҳамда ҳом ашё ресурсларининг етарли даражада эканлиги билан ҳозир ва келажакда капитал қурилишда энг юқори потенциалга эга бўлган қурилиш материали бўлиб қолади.
Йиғма темир-бетон саноати эски корхоналарни қайта таъмирлаш ва янги замонавий самарадор корхоналарни лойиҳалаш, корхоналарда юқори сифатли кўп миқдорда маҳсулотларни ритмик тайёрлашни ташкил қилиш бўйича корхона бўлимларида мувафаққиятли раҳбарликни амалга оширадиган мутаҳассис кадрларга муҳтож.
Йиғма темир-бетонни ривожланишига цемент, металлургия, машинасозлик саноатларини ривожланиши сабаб бўлди, ҳамда унинг технологиясини ривожланишини цемент ва бетонлар ҳақида фанга мустаҳкам илмий асосланган.
Ҳозирги вақтда Республикамизда темир-бетон конструкцияларини ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлардан тайёрлаш талаб қилинади.
Масалан, армоцемент констркуциялари, ғовак(ячейкали) ва газобетон. Булар маълум миқдорда конструкцияларни енгиллаштириш масалаларини ҳал қилмоқда. Конструкцияларини енгиллаштириш арматура ва цемент миқдорини тежашга, конструкцияларни кўндаланг кесимини камайишига ва уларни пролётини узайтиришга олиб келади. Сейсмик кучлар таъсирида бўлган енгиллаштирилган конструкциялар алоҳида аҳамиятга эга, улар маълум миқдорда динамик кучларни сўндирди.
Бетон технологияси ва йиғма темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда асосий йўлланмалар қўйидагилар бўлиши керак: йиғма темир-бетон конструкцияларни сифат даражаси ва самарасини ошириш; ишлаб чиқаришда меҳнат сарфини ва металл сарфини камайтириш; боғловчи моддаларнинг самарали турлари, арматура пўлатлари, юқори сифатли тўлдирувчилар ва комплекс химик қўшимчаларни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш, конструкцияларини оғирлигини камайтириш ва ўлчамларини катталаштириш; бетон ва темир-бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш технологиясини тубдан яхшилаш учун энг замонавий технологик жараёнларни кенг кўламда тадбиқ қилиш; юқори унумдор автоматик ускуналарни, роботларни, манипуляторларни ишлатиш; бетонларнинг ҳоссаларини аниқлашда маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назорат системасини энг сифатлисини қўллаш; ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш; чиқиндига чиқармайдиган ва ресурсларни тежамлаш технологиясини қўллаш; саноат чиқиндилари ва иккиламчи маҳсулотларни кенг кўламда қўллаш; ишчи, энергия ва материал ресурсларини тежамкорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш резервларидан фойдаланиш даркор.
Бетон ва темир-бетон асосий қурилиш материаллари ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш кун сайин ўсиб бормоқда. Капитал ва умуман қурилишдаги асосий масала, бу йиғма темир бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш ва қўллашни такомиллаштириш, сифатини яхшилаш ҳамда илмий-техник ютуқларни қурилишда қўллаш. Бу масалаларни ҳал қилишда бетон технологиясини такомиллаштириш, унинг ҳоссаларини яхшилаш, янги самарадорлиги юқори бўлган бетонларни тайёрлаш ва тадбиқ этиш, асосан енгил, юқори мустаҳкамликка эга бўлган, химик қўшилмали бетонлар олиш, маҳсулотни сифатини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш, уларни бетоншунослик асослари, темир-бетон конструкцияларининг ишлаб чиқариш ҳамда технологик ҳисоблар асослари билан чуқур таништириш катта аҳамият касб этади.
Назорат саволлари
Бетон деб нимага айтилади?
Йиғма темир-бетонни ривожланишига нималар сабаб бўлди?
Капитал қурилишда материал ресурсларининг неча фоиз нархини бетон ва темир-бетон конструкциялари ташкил этади?
Do'stlaringiz bilan baham: |