1-мавзу. Аудитнинг моҳияти, аҳамияти ва уни тартибга солиш 1-маъруза машғулоти


Молиявий инвестицияларни қабул қилиш ва баҳолаш тўғрилигини текшириш



Download 1,08 Mb.
bet38/101
Sana11.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#544160
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   101
Bog'liq
Аудит маъруза матни тўлиқ

2.Молиявий инвестицияларни қабул қилиш ва баҳолаш тўғрилигини текшириш.
Молиявий инвестицияларни ҳисобга олишда қўлланиладиган дастлабки ҳужжатларнинг расмийлашитирилишини текширишда шуни ҳисобга олиш зарурки, қимматли қоғознинг ўзи - қатъий шаклдаги ҳужжат бўлиб, унинг шакли ва мажбурий реквизитлари қимматли қоғозларнинг маълум турлари учун қонунчилик билан белгиланган талабларга мос келиши лозим. Қимматли қоғозларда мажбурий реквизитларнинг йўқлиги ёки қимматли қоғознинг белгиланган шаклга мос келмаслиги унинг яроқсизлигидан далолат беради. Шунинг учун аудитор қимматли қоғозлар бланкларини шаклан текшириш билан бирга, моҳиятан ҳам текширувдан ўтказади. Шунингдек, қимматли қоғозлар қиймат кўрсаткичлари арифметик текширувдан ҳам ўтказилиши зарур.
12-сонли «Молиявий инвестицияларни ҳисоби» номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти ва 39-сонли «Молиявий инструментлар» номли молиявий ҳисобот халқаро ҳисоботида асосий мезонлардан бири эҳтиёткорлик тамойили бўлиб, у қимматли қоғозларни мавжуд баҳолардан «энг ками» ва «ҳақиқий бозор қиймати» бўйича ҳисобга олиш заруриятини келтириб чиқаради.
Ушбу стандартлардан келиб чиққан масала қимматли қоғозларни камида иккита баҳода ҳисобда акс эттириш заруриятидан иборат: акциялар учун – бу харид қилишнинг ҳақиқий қиймати ва жорий бозор баҳоси. Акциялар учун ҳақиқий ҳарид баҳоси номинал баҳога нисбатан муҳимроқ кўрсаткич ҳисобланади, чунки акция одатда муддатсиз қимматли қоғоз бўлади ва унинг номинал қиймати – бу фақат олдиндан авансланган капитал миқдоридир. Таъкидлаш жоизки, акцияларнинг бозор қиймати уларнинг эмиссиясидан кейинги эмитентнинг низом капитали билан жуда ҳам боғлиқ эмас.
Облигациялар учун эса бу – номинал қиймат ва жорий бозор баҳоси. Облигацияларни муомалада бўлиши уларнинг номинал қиймати билан боғлиқ. Негаки, уларнинг қопланиш муддати яқинлашгани сари (бошқа шарт-шароитлар ўзгармаган ҳолда, масалан, эмитентнинг барқарорлиги ва ҳоказо) унинг бозор қиймати номиналга яқинлашиб боради. Акция ва облигациялар учун икки баҳо бўлишининг муҳимлиги таҳлил қилиш ва бошқариш масалалари билан боғлиқ – улар орасидаги фарқ маълум вақт мобайнида амалга оширилмаган даромад миқдорининг моҳиятидан иборат.
Аудит жараёнида молиявий инвестицияларни баҳолаш ва қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун ва 12-сонли «Молиявий инвестициялар ҳисоби» номли БҲМС асосида амалга оширилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Олди-сотди шартномаси бўйича қимматли қоғозлар сотиб олинганида қилинган молиявий инвестициялар инвестор учун қилинган ҳақиқий харажатлар суммасида бухгалтерия ҳисобига қабул қилинади.
Қимматли қоғозларни ҳисобга оладиган қийматини шакллантирувчи барча ҳақиқий харажатлар 0610, 5810-«Қимматли қоғозлар» счетлар дебетида ҳисобга олинади. Аудитор қимматли қоғозлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибини, ушбу харажатларни молиявий инвестициялар қийматига қўшишнинг қонунийлигини, бу харажатларнинг тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини текширади.
Молиявий инвестицияларнинг ҳисобга қабул қилинган баҳоси, қоидага кўра ўзгартирилмайди. Қарз қимматли қоғозлар бундан мустасно.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish