3.Хусусий капитал аудитининг режаси ва дастурини тайёрлаш. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларига мувофиқ аудитор Устав, қўшилган ва заҳира капиталларини шаклланиши ва ҳаракати ҳамда заҳиралар ташкил этилиши ва улардан фойдаланиш бўйича аудиторлик текширувининг ўтказиш режасини тузиши ва аудит дастурини тайёрлаши лозим.
Таъсис ҳужжатлари ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоб бўйича аудитнинг умумий режаси Текширилаётган корхона________________________________
Аудит даври___________________________________________
Киши-соат миқдори
Аудиторлик гуруҳининг раҳбари
Аудиторлик гуруҳининг таркиби
Режалаштирилган аудиторлик таваккалчилиги____________
Режалиштирилган аудиторлик аҳамиятлилиги____________
Иқтисодий субъектнинг умумий аудит ўтказиш режасига мувофиқ
2
Устав капиталини текшириш
Аудитор
3
Қўшилган капитални текшириш.
Аудитор
4
Резерв капиталини текшириш.
Аудитор
5
Сотиб олинган хусусий акцияларни текшириш.
Аудитор
6
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) шаклланиши ва ишлатилишини
текшириш.
Аудитор
7
Мақсадли тушумлар, келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари ҳисобини текшириш.
Аудитор
2-маъруза машғулоти 1.Устав капиталини текшириш. Барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларни шартли равишда ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича уч гуруҳга ажратиш мумкин:
а) якка мулкчилик (хусусий корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар, давлат корхоналари ва ҳ.к. – яъни таъсис этувчиси бир жисмоний ёки юридик шахс томонидан тузилган хўжалик юритувчи субъектлар);
б) шерикчилик (қўшма корхоналар, хорижий инвестицияли корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар ва ҳ.к. – яъни таъсис этувчиси икки ва ундан ортиқ жисмоний ёки юридик шахс томонидан тузилган хўжалик юритувчи субъектлар);
в) акционерлик жамиятлари (очиқ ва ёпиқ акционерлик жамиятлари).
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари билан бирга уларнинг фаолият турларига қараб ҳам устав капиталининг миқдори фарқ қилиниши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталининг миқдори бу унинг ташриф қоғози ҳисобланади. Устав капиталининг миқдорига бизнесни ривожлантиришнинг бир қанча омиллари боғлиқдир яъни, банк кредитлари, корпоратив облигацияларни чиқариш имконияти, кредиторларнинг талабларини бажариш, ва ҳ.к.
Устав капитали – таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра белгиланади ва ҳисобга олинади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Устав капитали рўйхатдан ўтказилган миқдор чегарасида акс эттирилади. Хўжалик юритувчи субъект акционерлик жамият бўлса, Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Жамиятнинг устав фонди унинг мол-мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди. Жамият давлат мулки негизида тузилганда корхонанинг (мол-мулкнинг) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бозор баҳоси жамият устав фондининг суммасини ташкил этади. Жамият оддий акцияларни, шунингдек бир ёки бир неча турдаги имтиёзли акцияларни жойлаштиришга ҳақлидир. Жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг умумий суммаси жамият устав фондининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим.
Жамият таъсис этилаётганда унинг барча акциялари муассислар ўртасида жойлаштирилган бўлиши керак.
Очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эллик минг АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги, ёпиқ акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори эса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
Жамият устав фондини таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантиришнинг энг кўп муддати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги лозим.
Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг устав капитали унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан таркиб топади. У жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим.
Таъкидлаш лозимки, акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунларда белгиланган юқорида келтирилган устав капитали миқдорига қўйиладиган талабларидан ташқари устав капиталининг миқдори ва тузилишига муайян талабларни белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам мавжуд. Масалан, улгуржи савдо билан шуғулланишга лицензия олиш учун корхона ўз устав капиталини энг кам ойлик иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, ундан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантириши керак, лотореялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар эса 200 млн. сўм миқдорида устав капиталига эга бўлиши, ундан камида 50 фоизини пул маблағлари ташкил этиши керак.
Устав капитали шаклланишининг текшируви вақтида Устав капитали ўз вақтида, яъни унинг белгиланган муддатларда шаклланганлиги, эълон қилинган кирим бадали тўлиқ киритилганлиги ва шаклланиш манбалари аниқланади.
Устав капиталининг текширувида аудитор унинг суммаси ҳақиқатда тўлиқ шаклланганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. У бухгалтерия балансида ва 5-сонли "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" да акс этилади.
Аудитор хўжалик юритувчи субъекти давлат рўйхатига олинган санаси билан ушбу корхонанинг бухгалтериясида эълон қилинган Устав капитали миқдори суммасига “Устав капиталга улушлари бўйича таъсисчиларнинг қарзлари” счетининг дебети ва “Устав капитали”ни счетининг кредитида акс эттирилишини назарда тутиши лозим.
Агар, текшириш вақтида “Устав капиталга улушлари бўйича таъсисчиларнинг қарзлари” счетининг дебетида қолдиқ суммаси бўлса, бу таъсисчилар томонидан Устав капиталига ўз бадалларини киритилмаганлигини ифодалайди. Бундай корхоналар таъсис этилмаган (ташкил топмаган) деб ҳисобланади ва тугатилиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектнинг Устав капиталига бадал сифатида бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва бошқа моддий бойликлар, номоддий активлар, қўшма корхона иштирокчилари хорижий давлатларининг пул маблағлари кўринишидаги валюталар ва эркин конвертация қилинадиган валюта сифатида киритилиши мумкин.