Назoрат учун савoллар:
1. Мoлиявий инвестициялар аудитининг мақсади ва вазифалари нималардан ибoрат?
2. Мoлиявий инвестициялар аудитoрлик текшириувини ўтказишда қандай маълумoт манбаларидан фoйдаланилади?
3. Мoлиявий инвестициялар аудитида қандай меъёрий ҳужжатлардан фoйдаланилади?
4. Қимматли қoғoзларни инвентаризация қилиш қандай xусусиятларга эга?
5. Мoлиявий инвестициялар аудитининг тартиби қандай амалга oширилади?
6. Кoрxoна активларини мoлиявий инвестициялар таркибига киритиш қандай текширилади?
7. Мoлиявий инвестициялар ҳисoбига дoир дастлабки ҳужжатлар ҳаракати қандай текширилади?
8. Мoлиявий инвестициялар аудитининг xусусиятлари нималардан ибoрат?
9. Қимматли қoғoзларни баҳoлашнинг тўғрилиги қандай текширилади?
10. Мoлиявий инвестициялар аудитида энг кўп учрайдиган xатoлар қандай?
7-мавзу. Тайёр маҳсулот ва товарлар аудити (6-соат)
1-маъруза машғулоти
1.Тайёр маҳсулот ва товарлар аудитининг меъёрий асослари.
Тайёр маҳсулот ва товарлар аудитининг меъёрий асосларидан бири бўлиб, 4-сонли “Товар-моддий заҳиралар” Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) ҳисобланади. Мазкур БҲМС нинг мақсади ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар юридик шахсга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий заҳираларнинг бухгалтерия ҳисоби услубияти ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишини белгилаш ҳисобланади.
Тайёр маҳсулот ва товарлар аудитининг меъёрий асослари блиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Ўзбекистон Республикаси “ Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, 1996 йил 30 августда қабул қилинган.
2. Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун (янги таҳрирда), 2000 йил 26 майда қабул қилинган.
3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 1996 йил 29 августда 257-1-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қарори билан 1997 йил 1 мартдан кучга киритилган (ўзгартиришлар билан).
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси 1997 йил24 апрелда 391-6-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган (ўзгартиришлар билан).
5. 21-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счеталар режаси ва уни қўллаш ҳақида йўриқнома “БҲМСси. 2002 йил 9 сентябрда 103-сон билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ва 2002 йил 23 октябрда 1181- сон билан Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олиган.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54- сонли қарори билан тасдиқланган “ Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакиллантириш тартиби ҳақидаги Низом” (ўзгартиришлар билан).
7. “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган (ўзгартиришлар билан).
8. “Деҳқон хўжаликлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган (ўзгартиришлар билан).
9. 70- сонли “ Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси” Ўзбекистон Республикаси АФМСси.
10. Ўзбекистон Республикаси 4-сонли “Товар-моддий заҳиралари” номли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС). (ЎзР АВ 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўхатга олинган).
11. “Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидаларини” Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи билан тасдиқланган (ўзгартиришлар билан).
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича ҳисоб юритилиши ҳолатини текшириш бўйича маълумот манбалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
тайёр маҳсулотни омборда ҳисобга олиш бўйича варақалар, прейскурантлар, маҳсулотни етказиб бериш тўғрисида шартномалар, счет-фактуралар, сотиш бўйича дафтарлар, тайёр маҳсулотни бериш тўғрисида юк хатлари, харидорлар ишончномалари, тушум келиб тушганлиги тўғрисида дастлабки банк ва касса ҳужжатлари (тўлов талабномалар, талабнома-топшириқномалар, касса кирим ва чиқим ордерлари ва бошқалар) 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”, 2910 “Омбордаги товарлар”, 9010 “Тайёр маҳсулотларни сотишдан дароматлар”, 9110 “Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”, 6310“ Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар” ва бошқа счетлар бўйича ҳисоб регистрлари (рўйхатномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар), Бош китоб, “ Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот” (2-сонли шакл) ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |