2.Номоддий активларга эскириш ҳисоблаш, ҳисобдан чиқариш ва тугатилиши тўғрилигини текшириш. Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш ва амортизация ажратмаларининг маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига тўғри олиб борилишини текшириш чоғида аудитор номоддий активларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилаётганлиги ва даромад келтираётганлиги тўғрисида исботга эга бўлиши лозим.
Номоддий активнинг амортизация қилинадиган қиймати мунтазам асосда тақимлаб борилиши учун амортизация муддатлари қуйидагича белгиланган:
номоддий актив объектининг фойдали хизмат кўрсатиш муддати давомида (лекин бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият қилиш муддатидан ошмаслиги лозим);
фойдали хизмат кўрсатиш муддатларини аниқаш имкони бўлмаган номоддий активлар бўйича 5 йил ҳисобида (лекин бу муддат хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим).
Номоддий активлардан қанча муддатда фойдаланиш ва уларга эскириш ҳисоблаш зарурати ҳақидаги масалага кўпчилик давлатларнинг анча эҳтиёткорлик билан ёндошиши бу соҳадаги мавжуд халқаро стандартларга мувофиқ келади. Чунки, ҳисобнинг халқаро стандарталари комитети ёхуд ишбилармонлик алоқалари қиймати капиталлаштиришни, ёхуд бирданига корхонанинг хусусий капитали ҳисобига ҳисобдан чиқаришга рухсат беради.
Номоддий активларга амортизация ҳисоблашнинг тўрт усули кўзда тутилган. Улар:
тўғри чизиқли (ёки бир текис); камайиб борувчи қолдиқ; ишлаб чиқариш бирликлари суммаси бўйича амортизация ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули); кумулятив усул.
Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш усулларининг моҳияти, корхона молиявий ҳолатига таъсирини билиш ва шу асосда малакали аудиторлик хулосаси шакллантириш мақсадга мувофиқ.
Амалиётда амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланиш афзалроқ. Қолган усуллардан муайян ҳолатларда фойдаланилиши мақсадга мувофиқдир.
Назoрат учун савoллар: Нoмoддий актив деб нимага айтилади?
Нoмoддий активнинг мoддий активдан қандай фарқи бoр?
Нoмoддий актив – Гудвиллга тариф беринг.
Нoмoддий активларни ҳисoбга oлиш учун счетлар режасида қандай счетлар мавжуд?
Мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат нима деб аталади?
Муаллифлик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни нoми нима?
Нoмoдий активларнинг инвентаризацияси нима учун ва қандай даврда ўтказилиши шарт?
Нoмoддий активлар аудитининг манбалари сифатида қайси ҳужжатлардан фoйдаланилади?