AXS-600. Bоshqa auditоrlar ishlaridan fоydalanish.
2. АХС-550 – ЎЗАРО БОҒЛИҚ ТАРАФЛАР
Мазкур Аудитнинг халқаро стандарти (АХС) молиявий ҳисоботларнинг аудитида ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва операцияларига нисбатан аудиторнинг мажбуриятларини қамраб олади.
Ўзаро боғлиқ томонлар бир биридан мустақил бўлмаганлиги туфайли, кўпгина молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосларида ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари, операциялари ва счётлар қолдиқлари учун муайян бухгалтерия ҳисоби ва очиб бериш талаблари белгиланган ҳолда, молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун уларнинг хусусияти ва молиявий ҳисоботларга нисбатан ҳақиқатдаги ёки потенциал таъсирларини тушунишга имконият яратиш кўзда тутилади. Қачонки молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси бундай талабларни белгиласа, аудитор асоснинг талабларига мувофиқ тадбиркорлик субъекти томонидан ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари, операциялари ёки счётлар қолдиқлари тегишли тартибда ҳисобга олинмаслигидан ёки очиб берилмаслигидан юзага келадиган муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлаш, баҳолаш ва уларга муносабат билдириш бўйича аудиторлик тартиб-таомилларини амалга ошириш жавобгарлигига эга бўлади.
Ўзаро боғлиқ томонлар ҳолатида, ўзига ажратиб бўлмайдиган чеклашларнинг аудиторнинг муҳим бузиб кўрсатишларни фош этиш имкониятига потенциал таъсирлари қуйидаги сабаблар туфайли йирикроқ бўлади:
1. Раҳбарият барча ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва операцияларининг мавжудлигидан хабардор бўлмаслиги мумкин, хусусан агарда молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси ўзаро боғлиқ томон талабларини белгиламаса;
2. Ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари раҳбарият томондан тил бириктириш, яшириш ёки ғаразли бошқариш учун кўпроқ имкониятни таъминлаши мумкин.
2. AXS-550 – O’ZARО BОG’LIQ TARAFLAR
Мазкур АХС да келтирилган талаблар аудиторга ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва операциялари билан боғлиқ муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлашда ва баҳолашда ҳамда баҳоланган рискларга нисбатан муносабат билдириш учун аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқишда кўмак беришга мўлжжаланган.
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради.
2. AXS-550 – O’ZARО BОG’LIQ TARAFLAR
Ўзаро боғлиқ томонлар ўзларининг назоратни ёки аҳамиятли таъсирни белгилаш қобилияти орқали тадбиркорлик субъекти ёки унинг раҳбарияти устидан устунлик таъсирини белгилаш ҳолатида бўлиши мумкин. Бундай хусусиятнинг кўриб чиқилиши, фирибгарлик оқибатидаги муҳим бузиб кўрсатиш рискларини аниқлаш ва баҳолаш пайтида ўринли бўлади.
Тадбиркорлик субъекти билан раҳбариятнинг асосий аъзоси ҳисобланган маълум бизнес партнёри ўртасидаги операциялар тадбиркорлик субъектининг активларини ноқонуний ўзлаштиришни енгиллаштиришда қандай тузилиши мумкинлиги.
2. AXS-550 – O’ZARО BОG’LIQ TARAFLAR
Аудитор аудит ҳужжатларида аниқланган ўзаро боғлиқ томонларнинг номларини ва ўзаро боғлиқ томон алоқадорликларининг хусусиятини киритиши лозим.
Барча бошқарув юклатилган шахслар тадбиркорлик субъектини бошқаришда иштирок этмагунча, аудитор тадбиркорлик субъектининг ўзаро боғлиқ томонларига нисбатан аудит мобайнида юзага келадиган аҳамиятли масалаларни бошқарув юклатилган шахсларга билдириши лозим.
Агарда молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси ўзаро боғлиқ томон талабларини белгиласа, аудитор раҳбариятдан ва, ўринли бўлганда, бошқарув юклатилган шахслардан қуйидагилар юзасидан ёзма баёнот олиши лозим:
(a) улар аудиторга тадбиркорлик субъектининг ўзаро боғлиқ томонларининг фарқловчи жиҳатини ва улар хабардор бўлган барча ўзаро боғлиқ томон алоқадорликлари ва операцияларини очиб берганлиги; ва
(б) улар асоснинг талабларига мувофиқ бундай алоқадорликларни ва операцияларни тегишли тартибда ҳисобга олганлиги ва очиб берганлиги.