1-Мавзу. Афғонистоннинг энеолит-бронза даври археологияси



Download 38,5 Kb.
Sana30.09.2022
Hajmi38,5 Kb.
#850951
Bog'liq
Аfgʼonistonning eneolit davri arxeologiyasi


1-Мавзу. Афғонистоннинг энеолит-бронза даври археологияси
Афғонистоннинг қадимги даври тарихи икки босқичдан иборат. Мамлакатнинг жанубий ҳудудлари мил авв. 4-3 минг йилликларда зироаткор жамоалар томонидан кенг равишда ўзлаштирилган. Мундигак 1 ва 2 манзилгоҳлари ҳунарманд ва деҳқонлар жамоаларига тегишли бўлган. Мундигак 4 манзилгоҳи монументал архитектурага эга маҳаллий протошаҳар кўринишига эга бўлган. Мазкур маданият вакиллари Ҳиндистондаги маданиятлар билан, хусусан Хараппа билан яқиндан алоқаларга эга эканлигини Афғонистоннинг Шўртўқай манзилгоҳи дарак бериб турибди.
Иккинчи давр мил авв. 2 минг йилликда содир бўлган. Мазкур даврда инқироз ва жанубий марказларда деградация кузатилади. Бу вақтда шимолий вилоятларда Амударё соҳилларини кенг кўламли тарзда ўтроқ деҳқонлар жамоалари эгаллай бошладилар. Дашли типидаги ёдгорликлари бунинг ёрқин мисоли бўлади. Мазкур маданиятлар кўчиб келган метални қайта ишлаш ва бадиий метал буюмлар ясаш (торревтика) билан характерланадиган анча юқори маданиятга эга қабилалар асос солган. шунингдек Дашли маданияти вакилларида ҳарбий ишлар ҳам ривожланган бўлиб, мустаҳкамланган манзилгоҳлар кенг тарқалади, қуролларнинг стандарт типлари вужудга келади, мураккаб ва катта ҳажмга эга диний мажмуалар пайдо бўлади.
Мил. авв 4-3 минг йилликларда Ҳиндиқушдан жанубдаги ҳудудларда – Қандаҳор вилоятида зираоткор ва чорвадор қабила жамоалари манзилгоҳлари шаклланган. Мундигак 1 манзилгоҳидан хом ғиштдан қурилган уйлар, мис бигизлар, кулолчилик чархида ясалган сополлар топилган. Қандаҳордан Саидқалъа ва Деҳморасигҳудой каби илк деҳқончилик манзилгоҳлари аниқланган.
Афғонистоннинг Балх вилоятидаги Оқкўприк шаҳри атрофларидан палеолит то энеолитгача бўлган даврларни қамраб олган кўплаб археологик ёдгорликлар топилган. Манзилгоҳлар турли хил жойлардан, ғорлардан ва очиқ жойлардан топилган. 1960 йилларнинг бошларида бу ерда Луи Б. Дюпр археологик тадқиқодлар ўтказган.Очиб ўрганилган археологик материаллар бу ерда минтақадаги энг қадимий ўтроқ деҳқончилик жамоалари шаклланганлигидан далолат беради. Афғонистондаги мураккаб сиёсий вазият деҳқончилик маданиятининг шаклланиш жараёнини тўлиқ ўрганишга ва янги қазиш ишларини олиб боришга имкон бермаяпти.
Топилган манзилгоҳларнинг машҳурлари қуйидагилар. Ғори Мор ғорида икки А ва Б қатламлари очилган ва ундан энеолит даврига оид тош мотига, ёрғучоқ ва стеатитданишланган идишлар топилган. Ғори Асп мил.авв.IX асрларга оид буюмлар, хусусан ўроқ, кетмонча ва пичоқларнинг тош пластинкачалари топилган. Оқкўприк манзилгоҳларида археологлар хонаки қуй ва эчкига тегишли суяклар ҳам чиққан. Барча топилмалар бу ердаги жамоаларнинг керамикагача бўлган неолит даражасида бўлсада овчилик ва термачиликдан кенг фойдаланилган ҳолда аграр технологиялардан ҳам хабардор эканлигидан далолат бериб турибди. Оқкўприк жамоалари нима учун неолит ўчоғидан узоқда эканлиги хусусидаги савол очиқлигича қолмоқда.
Ҳозирги Афғонистонда бронза даврига келиб, сунъий суғоришга асосланган маданият ўчоқлари вужудга келади. Мил.авв.XXIII-XVIII асрларда бронза даврининг цивилизацияларидан бири Бақтрия Марғиёна археологик мажмуаси шимолий Афғонистон, шарқий Туркманистон, жанубий Ўзбекистон ва ғарбий Тожикистонда мавжуд булган. Мазкур маданият Покистондаги Ҳинд цивилизацияси ва Месопатамиядаги Қадимги Бобил подшолиги билан бир вақтда шаклланган.
1976 йилда совет-грек археологи Виктор Сарианиди шундай маданият ўчоғи борлиги хусусидаги тезисни илгари суради. Унинг фикрича, Бақтрия Марғиёна археологик мажмуасининг маркази ҳозирги Туркманистондаги Номозгоҳтепа ва Олтинтепалар ҳисобланишган. Эҳтимол бу маданиятнинг хақиқий ўчоғи Афғонистон ва Белужистонда (Покистонда) бўлиши керак. Аммо бу минтақалардаги сиёсий вазият археологик тадқиқодлар ўтказишга имкон бермаяпти. Шу муносабат билан илмий нашрларда бу ердаги археологик маданиятнинг номланиши борасида якдил фикр ҳам мавжуд эмас. Афғонистондаги бронза даври маданияти «Оксиана цивилизацияси», «Воҳалар цивилизацияси» и «Бақтрия-Марғиёна маданияти» деб номланишлари мавжуд. Бу ердаги археологик маданиятлар одатда ҳинд-орий халқларининг миграцияси билан боғлиқ деб ҳисобланади. Мазкур халқлар Андронова, Марғиёна ва Яз маданиятлари вакиллари ҳисобланади. Шунга қарамасдан Афғонистондаги кўпчилик ғорлар, хазиналар, Гандхар ва кулрангли керамикали маданиятлар ҳинд-европа халқларигача бўлган маҳаллий халқларга тегишлидир.Археологлар Массон ва Сарианидилар ўтказган археолгик тадқиқодлар натижасида ўз даврининг оламшумул булган кашфиётлари - Номозгоҳтепа ва Олтинтепа харобаларининг топилди. Афғонистондаги бронза даври ёдгорликлари ўз характерига кўра юқоридаги маданиятларга жуда ўхшаш. Расмсиз сопол буюмлар, икки қаватли кулолчилик дастгоҳи, буюм ясашга мўлжалланган мис ва бронза қолиплар ва араванинг сопол модели бу археологик маданиятга хос хусусиятлардир. Кулолчилик ва заргарлик ишларининг юксак даражада ривожланганлиги ҳунармандларнинг аҳолининг кўпчилигини ташкил этганлигидан далолат беради.Бақтрия-Марғиёна археологик мажмуаси ареалидан топилган муҳрлар ва бошқа топилмалар Месопатамия ва Ҳинд воҳасидаги цивилизациялардан бир мунча фарқ қилади. Бундан ташқари, муҳрлардан биридан чиққан пиктограмма бу маданиятнинг алоҳида ёзув системаси мавжудлигидан далолат беради.
Download 38,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish