1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet8/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Элчилик тартиблари. Антик Юнонистонда жамоалар ва полислар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда махсус ваколатларга эга бўлган элчилар ҳам муҳим роль ўйнаганлар. Гомер даврида уларни “керьюкс”, “ангелос” (ҳабарчи) деб атаганлар. Классик даврда эса элчилар “пресбейс” (оқсоқоллар) деб атала бошланган. Пресбейслар Афина, Спарта, Коринф сингари қудратли полисларда 50 ёшдан ошган нуфузли кишилардан сайланган. Айрим полисларда эса элчилик вазифалари билан архонт ва архонт-полемархлар (ҳарбий саркардалар) шуғулланганлар. Дастлаб барча элчилар тенг ҳуқуқли ҳисобланиб, кейинчалик бош элчи лавозими жорий этилган. Элчиларга алоҳида маош ва сафар харажатлари учун давлат томонидан маблағлар ажратилган. Элчиларга бошқа давлатларга жўнаб кетиши олдидан иккита мум тахтачадан иборат ёрлиқ тақдим этилган. Ушбу ёрлиқ “диплома” деб аталган. “Диплома” сўзи “иккитасини бирлаштираман” деган маънони англатади. Мум тахтачалардан бирига элчилар учун йўриқнома қайд этилган бўлса, иккинчисида элчининг ваколатлари баён этилган.
Элчилар қўшни давлатлардаги халқ йиғинлари ва оқсоқоллар кенгаши мажлисларида бевосита иштирок этганлар. Уларга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлинган. Элчиларни ўз юртларига кузатиш пайтида уларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилган. Элчи юртга қайтиб келгач, халқ йиғинида ҳисобот берган. Миссиясини муносиб бажарган элчи давлат ҳисобидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган. Улар учун лавр дарахти баргларидан тайёрланган гулчамбар энг олий мукофот ҳисобланган.
Элчиларнинг асосий вазифалари иттифоқлар тузиш, муҳим шартномалар имзолашдан иборат бўлган. Шартномалар “илоҳий ҳужжат” ҳисобланиб, уни бузиш – “худонинг қарғишига учраш” деб баҳоланган. Шартномалар бандларидаги ўзаро мажбуриятлар қасамёд билан мустаҳкамланган. Қасамёд олий руҳонийлар иштирокида амалга оширилган. Шартномалар аҳдлашувчи томонларнинг тилларида тузилиб, бир нусхаси давлат архивига ёки ибодатхона архивига топширилган. Шартномани бузганларга жуда катта жарима солинган. Айрим вақтларда уларни худолар шарафига қурбонлик қилганлар.
Умуман олганда, антик Юнонистонда қадимги Шарқ мамлакатларидан кўра кўп жиҳатдан ҳуқуқий асосларга эга бўлган дипломатик муносабатлар шаклланган ва такомиллашиб борган. Дипломатияга оид дастлабки илмий билимларнинг пайдо бўлиши келажакда Рим дипломатиясининг ривожланишига катта таъсир ўтказган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish