12-мавзу. Энг янги даврда халқаро муносабатлар ва дипломатия.
Режа: 1. Иккинчи Жаҳон уруши арафасида халқаро муносабатлар.
2. Иккинчи жаҳон урушига СССРнинг тортилиши.
3. Туб бурилишнинг амалга оширилиши ва Сталинград ва Курск жангларининг тарихий аҳамияти.
4. Туб бурилишдан сўнг фашизмга қарши коалиция давлатларининг хамкорлиги.
5. Шимолий Африкадаги харбий харакатлар.
6. Италиянинг капитуляцияси ва фашистик блокнинг инқирози.
Иккинчи Жаҳон уруши арафасида халқаро муносабатлар.1933 йилда Германияда Гитлерчилар ҳокимият тепасига келиши биланоқ дунёни бўлиб олиш учун урушга тайёрлана бошлашди. Шуни айтиш лозимки, дастлабки мўлжалларга кўра гитлерчилар «ҳаётий кенглик»ни таъминлаш бўйича ҳарбий ҳаракатларга 1942 - 1945 йилларда киришишни мўлжаллаган эдилар. Бироқ вужудга келган вазият бу ҳаракатларнинг бошланишини тезлаштирди. Биринчидан, Германиянинг ҳарбийлашуви, унинг қуролли кучларининг тезлик билан ўсиши гитлерчилар учун ички қийинчиликларни келтириб чиқарди. Мамлакатга аҳолининг норозилиги туғдириши мумкин бўлган молиявий - иқтисодий танглик хавф солар эди. Гитлерчилар пайдо бўлган қийинчиликларни бартараф этишнинг энг оддий ва тез усули бошқа мамлакатларнинг бойликларини босиб олиш ҳисобига иқтисодий базани кенгайтцришда деб билдилар. Бунинг учун эса урушни бошлаш керак эди. Иккинчидан, инглиз – француз - америка лагери ҳукмрон доираларининг бепарволик билан йўл қўйиб бериши Германия ва бошқа фашистик-милитаристик давлатларни агрессив ҳаракатларни тезликда бошлаб юборишга ундар эди. Нацистлар Германияси қўшинларининг 1936 йил мартда Рейн зонасига бостириб кириши жазосиз қолди. 1936 йил ёзида Италия-Германия Испания ички ишларига аралашиб, унинг ҳудудларига кира бошланган пайтда ғарб давлатлари ўзларининг «аралашмасликларини» маълум қилдилар ва бу билан агрессорларга йўл қўйиб бердилар. 1937 йилнинг июлида Япониянинг Хитойга ҳужум қилиши ҳам ғарб давлатларининг қаршилигига учрамади.
Ғарб давлатлари ҳукмрон доираларининг фашист агрессорларга нисбатан юмшоқлиги 1938 йил 29 - 30 сентябрда Мюнхен битими билан айниқса намойиш қилинди. Бу битим Буюк Британия бош вазири Н. Чемберлен, Франция бош вазири Э. Даладье, Германиянинг фашист диктатори А. Гитлер ва Италиянинг фашист диктатори Б. Муссолини томонидан имзоланган. Судет вилоятини Чехословакиядан ажратиб олиб Германияга беришни, шунингдек, Венгрия ва Польша ҳукуматларининг Чехословакияга нисбатан бўлган ҳудудий даъволарини қондиришни назарда тутган. Бу битим иккинчи жаҳон урушининг очилишига имконият яратди. Натижада Англия Чехословакияни қурбон қилиб Германияни атайлаб СССРга қарши қўйди. Бу масалада Франция уни қўллаб - қувватлади. Мюнхен битими ўз ўрнида халқаро ҳуқуқларнинг оёқости қилинишини билдирарди. Куч ишлатиш таҳдиди йўли билан бирорта ҳам ўқ отилмасдан, Чехославакия тақдири унинг иштирокисиз ҳал этилган эди. Мамлакат аҳолисининг чорак қисми яшайдиган ўз ҳудудининг бешдан бир қисмидан маҳрум бўлди, қудратли чегара мудофаси қурилмалари, оғир саноатнинг ярми қўлдан кетди.
Европада кучлар нисбатининг кескин ўзгариши қитъада нацистлар хукмронлиги ўрнатилиши учун аниқ шарт-шароитларни юзага келтирди. Гитлер аввалроқ уруш бошлаш имкониятига эга бўлди. Уруш муддати 1939 йилга суриб қўйилди.
Миллатлар Лигаси ўз обрўсини йўқотди, агрессорга кўпчилик бўлиб зарба бериш ғоясига путур етди. Бутун дунё олдида Англия ва Франциянинг Европа хавфсизлигини таъминлаш борасида қобилиятсиз эканлиги аён бўлиб қолди. Германия ўз босқинчилик сиёсатини ушбу мамлакатлар бошлиқлари қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлмай эндиликда бежазо ҳаракат қилиш мумкин эди.
Мюнхен битими натижасида СССР халқаро миқёсида яккаланиб қолди. Гитлер ва Чемберлен ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида немис-инглиз декларациясига имзо чекдилар. Бу билан Германияга Шарқий Европада бемалол ҳаракат қилиш эркинлиги берилди. Худди шундай декларация 1938 йилнинг декабрида Германия ва Франция ўртасида имзоланди, бу эса Совет Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги шартноманинг аҳамиятини йўқотди. Мюнхен битимининг АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши ва унинг Япония томонидан маъқулланишини ҳисобга оладиган бўлсак, келгусида СССР га қарши антисовет коалицияси тузилиши мумкинлиги яққол кўриниб қолди.
Инглиз ва француз сиёсатчилари Мюнхен битими СССРга қарши Шарқда нацистлар босқинига йўл очганини яшириб ўтиришмасди. Бироқ воқеалар ривожи Германия ва СССР тўқнашуви яқин орада рўй бериши хусусидаги ҳомчўтлар нотўғрилигини кўрсатди. Гитлерчилар ва уларнинг иттифоқчилари биринчи навбатда бирмунча кучсизроқ рақибларга зарба беришга қарор қилишди.
1939 йил 15 мартда Чехославакиянинг мустақил давлат сифатида мавжудлиги барҳам топди. 1939 йилнинг март ойида нацистлар Литвага қарашли Клайпеда (Мемель) порт шаҳрини босиб олдилар. 1938 йилнинг кузидаёқ Германия Польшадан Гданск (Данциг) ни «рейх»га қўшишни ва «Антиколинтерн пакти»да иштирок этишни талаб қилган, аммо рад жавобини олган эди.
1939 йилнинг баҳорида Берлин қайтадан Варшавага талабгор бўлиб чиқди. Польшанинг Германия билан СССР га қарши қаратилган иттифоққа кирмаслигини билган Гитлер 1939 йилнинг апрелида Польша давлатини йўқ қилиш режасини маъқуллади. «Вайс» деб ном олган план ишлаб чиқилди. У «кутилмаган кучли зарбалар» беришни ва «тезликда муваффақиятга» эришишни кўзда тутар эди. Германия қуролли кучлари олий бош қўмондонлиги штаби бошлиги В. Кейтелшшг 1939 йил 3 апрелдаги буйруғи билан «Вайс» планини амалга ошириш 1939 йил 1 сентябрдан бошлаб «исталган пайтда» бошланиши керак эди. Германиянинг сиёсий раҳбарияти «имкони борича Польшани яккалаб қўйишга», Англия, Франция ва Совет Иттифоқининг Польша ишларига аралашишига йўл қўймасликка интилди.
Ҳужум қилмаслик ҳақида Польша-Германия декларациясини гитлерчилар бекор қилишди. Германия Англия билан тузган денгиз битимига бир томонлама тартибда риоя этмаслигини билдирди. Апрель ойида италян фашистлари Албанияни босиб олдилар.
Урушнинг бошланиши арафасида антифашистлар курашига И.В. Сталиннинг қатағонлик сиёсати катта зарар етказди. Совет иттифоқидаги қатағон тўлқинлари Ғарбдаги кенг жамоатчиликка салбий таъсир кўрсатди. СССР нинг сиёсатига ишончсизликни келтириб чиқарди, коммунистлар билан социалистлар ўртасидаги ҳамкорликда жиддий тўсқинликлар пайдо бўлди.
Европада юзага келган янги ҳолатда Ғарб давлатлари Мюнхен курсини амалга ошириш борасидаги ўз тактикаларини ўзгаришларига тўғри келди. Улкан миқёсдаги ҳарбий тўқнашувларга қарши бўлга ҳолда, Англия ва Франция ўз мамлакатлари мудофаасини мустаҳкамлиги юзасидан бир қатор тадбирларни амалга оширилдилар. Парламентлар йирик ҳарбий ҳаракатлар учун пул таъминотларини тасдиқдан ўтказишди.
Англияда умумий ҳарбий мажбурий хизмат жорий этилди. Кичик мамлакатлар, шу жумладан Польша ва Руминия агрессия бўлгудек бўлса инглиз - француз иттифоқи томонидан ҳимоя этилиши кафолатини олдилар. Бироқ ғарб давлатлари бу мамлакатлар ҳимояси билан шуғулланишни истамас эди. Улар фақатгина Германияни янги агрессияларда ушлаб қолиш учун тазйиқ ўтказишни ўйлашар, бунинг билан эса, «Иккинчи Мюнхенга» йўл очиб беришарди. Аммо Англия ва Франциянинг узоқни кўра билувчи сиёсат арбоблари агрессияга қарши СССР билан ҳамкорлик қилишни астойдил ёқлашарди.
1939 йил 17 апрелда совет ҳукумати ғарб давлатларига ҳарбий конвенция ва мажбуриятларда тенгликка асосланган ўзаро ёрдам тўғрисидаги уч томонлама шартнома тузишни таклиф этди. Бунда Болтиқ ва Қора денгиз оралиғида жойлашган давлатларга агрессия бўлган тақдирда уларга ёрдам кўрстаиш ҳам кўзда тутилганди. Лекин Англия бундай ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномани тузишга шошилмас, Польша ва Руминия борасидаги бир томонлама мажбуриятлар билан СССРни чалғитишга уринди. Фақатгина Гитлер ва Муссолини 22 майда Германия билан Италия ўртасида ҳарбий иттифоқ, яъни «Пўлат шартнома»си имзолангач, Москвада уч томонлама музокаралар бошланди. Англия ҳукуматга қарши мухолифатда бўлган сиёсий кучлар тазйиқи, қолаверса Франциянинг қистови ва Германия томонидан хавф-хатарнинг ўсиб бораётганлиги оқибатда ушбу музокараларга розилик билдирди.
Музокаралар ғоят секинлик билан олдинга силжиди. Англия ва Франция сўздаги ўзаро ҳамкорлик принципларини қубул қилиб, амалда бу мажбуриятларнинг ҳаммага тўла тааллуқли эканлигига риоя қилишни истамас эди. Июль ойининг охирларига бориб шартнома матни асосан ишлаб чиқилган бўлсада, инглиз ҳукумати ўз дипломатларига Москвада шартномага эришишни чиппакка чиқариш ҳақида кўрсатма берди. Тор худбинлик тасаввурлари ва Сталин сиёсатига ишончсизликдан келиб чиқиб, Англия Германияга шарққа агрессиясини давом эттириш имкониятини яратиш, уч томонлама музокаралар билан эса Германияга тазйиқ ўтказиш, шу билан бирга совет-герман яқинлашувига тўсқинлик қилишни афзал бўларди.
Шу билан бирга, Англия 1939 йилнинг май ойида бозор муносабатларида ҳамкорлик қилиш ва қайта бўлиб олиш борасида махфий музокаралар олиб борди. Лондон гитлерчиларига Берлин билан муносабатларни яхшилаш ва немисларнинг ғарбга интилишдан қайтиши эвазига йирик чекинишларга ҳам розилигини шама қилди. Германия Польшага ҳужум қилиш учун тинимсиз тайёргарлик кўрди. У Англияни бартараф қилишни истар ва инглиз сиёсатдонлари онгида ҳадемай келишувга эришилиши мумкинлиги ҳақидаги хира манзаларларни чизар, шу билан бирга инглиз ва француз иттифоқчиларни СССР билан музокаралрни узишга ундарди. Айни пайтда Берлин истаган пайтида Шарққа қўл узатиш эркинлиги шарти билан кенг кўламли герман-инглиз битимини тузиш учун «эшик»ни катта очиб қўйган эди.
Ғарб мамлакатлари июл ойининг охирида ғарбий масалалар бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги совет таклифларини қабул қилишди, аммо бу борада тезкорлик кўрсатишмади. Иккинчи даражада мавқега эга бўлган ҳарбий бошлиқлардан иборат бўлган уларнинг миссияси секин сузадиган кемага ўтириб Москва томон йўлга чиқди ва 11 августда манзилга етиб олишди. Делегация музокаралари имкони борича узоқроқ муддатга чўзиш вазифаси юклатилди. Англия миссияси ушбу делегацияни сафа охирида кўриш кафолатига муяссар бўлди. Ҳар иккала делагация ҳам ҳарбий конвенциясини имзолаш ҳуқуқига эга эмасди.
Англия ва Франция билан Совет Иттифоқи ҳамкорликка эришиш мақсадида СССР томонидан агрессияни бартараф этиш учун қўйиладиган куч ва қўшинларнинг аниқ ҳаракат йўналишлари хусусиятдаги ҳарбий ҳаракатларнинг уч варинатдан иборат таклифларни илгари сурди. Инглиз ва француз миссиялари аниқ масалаларни муҳокама этишдан чекланиб, музокараларни боши берк кўчага олиб киришди. Польша ҳукумати Германия агрессиясини даф этишда ўз ҳудудий чегараларидан совет қўшинларини ўтказиб юбориш таклифини рад этди. Англия ва Франция Варашавага зарур таъсирларни ўтказа олмадилар, бу билан Москва музокараларининг қиммати йўққа чиқарилди.
1939 йил август ойида учала мамлакат ғарбий иттифоқи тузилганида эди, Германиянинг Польшага босқинига Европанинг уруш майдонига айланишига аниқ тўсиқ қўйилиши имкони яратилган бўларди. Бироқ бу воқеа содир бўлмади. Ғарб мамлакатларининг Германия билан қарама - қаршиликларини бошқа давлатлар ҳисобига, айниқса СССР ҳисобига ҳал этишга бўлган саъйи ҳаракатлари янада юксалди. Англия ва Франциянинг консерватив доиралари Ғарбда сўл кучларнинг ўсишига умид боғлашарди. Улар СССР нинг ташқи сиёсатига шубҳа билан қарашар, бошқа мамлакатларда содир бўлаётган инқилобий ҳаракатларда унинг қўлиб ор деб ўйлашарди. Сталин қатағони оқибатида қизил армия олий раҳбариятининг жазога тортилиши натижасида жанговар тайёргарликнинг пасайиши ҳам кўпчилик давлатларнинг диққат эътиборида эди. Натижада жаҳон ва Европа сиёсатида Россияга иккинчи даражали мавқе билан қарашлар тасдиқ топа бошлади. Албатта, Мюнхен битимидан сўнг И. Сталиннинг ғарб давлатлари сиёсатига ишончсизлиги ортди, Москва музокараларида эса улар кўрсатган хулқ-атвор ҳеч қандай яхшиликдан дарак бермади. Айни пайтда совет раҳбарияти томонидан муаммоларни ечишда зарур қатъийлик чидам ва маҳорат кўрсатилмади, Европа мамлакатлар билан битимлар бузиш, антифашист кучларни жипслигига таҳдид солаётган хавф - хатарнинг кучайиб кетишига путур етказа олмади. Барча томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи имкониятлардан фойдаланилмади.
Германия ва унинг иттифоқичилари ўз ҳарбий қудратларини оширар эди. Немис қўшинлари И.В. Сталинга ишонмайдиган ва мамлакат мустақиллигини ҳимоя этишда СССРга таянишга истамаётган ҳукумат бошқараётган Польшага ҳужум қилишга тайёр эди. Москва Англия СССР ни Германия билан урушга тортиб, ўзи бир чапда томошабин бўлиб қолади, дея ўйлади. Франция ўз мустақиллигини сезиларли даражада йўқотиб, Англия сиёсати поғонасига ўйнарди. АҚШ Англия - Франция нуқтаи назорини тушунарди.
Совет ҳукумати ҳарбий таҳдид ўсиб бораётган фавқулодда ҳолатлар тазйиқи билан Москвага йўл топишнинг қийин - шароитида ҳужум қилмаслик тўғрисидаги Германия таклифини қабул қилди. Берлин уч томонлама аҳдномалар борлиги шароитидаги мушкулликларни яхши билар ва шунга кўра СССР ни «бетерафлаштириш» фикрига зўр берарди, у ҳам Ғарбда, ҳам Шарқда бирданига уруш олиб боришдан ўзини олиб қочарди.
1939 йил баҳорда Германия элчихоналар йўли билан герман-совет муносабатларини яхшилаш мумкинлигини билдирди. Аммо совет томони Англия ва Франция билан аҳдномага эришишга интилиб, Германия билан бевосита яқинлашишдан ўзини тийди. Кейинчалик эса, уч томонлама музокаралар инқирозга юз тутгач, немислар таклифини муҳокама қилиш бошланди, охир оқибатда совет томони Германия ташқи ишлари вазири Риббентропнинг Москвага келишига рози бўлди. 23 август эрталаб Роббентроп Москвага учиб келади. У билан И.В. Станлин ва В.М. Молотов ўртасида музокаралар олиб борилади. 1939 йилнинг 23 августида ҳужум қилмаслик ҳақидаги 10 йиллик шартнома имзоланди. Бу шартноманинг махфий қўшимча аҳдномасига мувофиқ, Германия ва СССР Шарқий Европада ўзларининг таъсир доираларини бўлиб олдилар. Ҳар икки мамлакат манфаатлари, аввало, Польша давлати билан боғлиқ эди. Совет томони Ғарбий Украина, Ғарбий Белоруссия ва Бессарабия (1921 йилда бой берилган) ҳудудларини қайтариб олмоқчи эди. Шунингдек, Германия Болтиқбўйи мамлакатларига даъво қилишдан ҳам воз кечди.
Германия билан СССР шартномага мувофик, Польшага бир вақтда қўшин киритишлари керак эди. СССР бу мажбуриятни бажармади. 1939 йил 1 сентябрда Германиянинг бир ўзи Польшага бостириб кирди ва Иккинчи жаҳон урушини бошлаб берди. 3 сентябрда Англия ва Франция Германияга қарши уруш эълон қилди. СССР 1939 йил 17 сентябрда Польша ҳудудига қўшин киритди. Кўп ўтмай Брестда немис қўмондони Т. Гудериан ва совет генерали С.М. Кривошеий қўмондонлигида Польшанинг бўлиб олиниши муносабати билан қўшма совет - герман паради ўтказилди.
Бироқ айни пайтда Молотов ва Риббентроп имзолаган “қўшимча махфий протокол ҳар иккала томоннинг Болтиқ денгизидан то Қора денгизга бўлган ҳудудда қизиқиш доираси” ни аниқлаб берган бўлиб, бу жамоатчиликдан сир тутилди. Ушбу протокол лойиҳаси Германия тарафидан тақдим этилган бўлиб, унда СССР учун муҳим аҳамиятга эга, аммо бир томонлама мужбуриятлар - Германияининг шарққа юришининг чегаралари қайд этилганди. Протаколда Германиянинг Латвия, Эстония ва Финлядияга (1939 йил сентябрь охирида бунга Литва ҳал киритилди) ҳужум қилмаслик мажбурияти кўрстаилган бўлиб, бу совет раҳбариятининг СССР хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим тадбири сифатида белгиланганди. Герман қўшинларининг ҳаракатланиши Писса, Нарев, Висла ва Соп дарёлари чизиқлари билан чегараланар, Польша давлати ихтиёридаги Украин ва Белорус аҳолиси яшайдиган вилоятларнинг кейинги тақдири СССР нинг ррозилигисиз ҳал этилмаслиги лозим эди. Германия СССР нинг 1918 йилда Руминия таркибида кирган Бессарабияга бўлган қизиқишини тан олган эди.
Иккинчи жаҳон уруши баҳонасида СССР ўз ҳудудларини кенгайтириш ва чегараларини мустаҳкамлашга киришди. 1939 йил 30 ноябрь-1940 йил мартда СССР билан Финляндия ўртасида ҳарбий тўқнашув бўлди. Бундан СССР манфаатдор эди. Ўзаро уруш натижасида СССР Финляндиянинг бир қатор ҳудудларини (Ленинградга чегарадош ерлар) тортиб олиб, шимолий-ғарбий чегараларини мустаҳкамлаб олди. 1940 йил ёзида СССР нинг расмий талаби билан Руминия Бессарабия ва Шимолий Буковинани советларга беришга мажбур бўлди. 1940 йил июнда Эстония, Латвия ва Литва совет қўшинлари томонидан босиб олиниб СССРга киритилди.
1940 йил апрель-майда немис-фашист қўшинлари Дания ва Норвегияни истило қилди, 1940 йил 14 майда-Нидерландия, 28 майда - Бельгия таслим бўлди. Шундан сўнг фашист қўшинлари Люксембург ва Голландияни босиб олиб, улар ҳудуди орқали Францияга (22 июнда таслим бўлди) бостириб кирди.
Совет ҳукумати фашистлар Германиясини Европанинг навбатдаги пойтахтини босиб олиши муносабати билан табриклаб борди. Интернационалнинг директиваларида фашизмга қарши тарғиботни тўхтатиш ҳақидаги талаблар пайдо бўлди. 1940 йил 27 сентябрда Германия, Италия ва Япония давлатлари Берлинда «учлар иттифоқи»ни тузиш ҳақидаги шартномага имзо чекишди. 1940 йил 28 октябрда фашистлар Италияси Грецияга бостириб кирди. 1940 йил 20-24 ноябрда Венгрия, Руминия ва Словакия «учлар иттифоқи»га қўшилди. 1941 йил мартда эса Болгариянинг монархия-фашистик ҳукумати ҳам бу иттифоқ сафига кўшилишга розилик билдирди.
1940 йил 18 декабрда Гитлер СССРга қарши уруш ҳақидаги 21 - сонли директиваси «Барбаросса» режасига имзо чекди. Фашистлар Германияси СССРга қарши уруш бошлашдан олдин 1941 йил 6-17 апрелда Югославияни босиб олди. Шу йилнинг 13 апрелда СССР Япония билан бетарафлик ҳақида келишиб олди. 1941 йил 20 май-1 июнда фашистлар Германияси Крит оролини эгаллади. 18 июнда эса ҳужум қилмаслик ва ҳамкорлик ҳақида Германия–Туркия шартномаси имзоланди.