1-босқич. Кириш
(10 мин.)
|
1.1. Мавзу, унинг мақсади, ўқув машғулотидан кутилаётган натижалар зарур илмий адабиётлар маълум қилинади.
|
1.1. Эшитади, ёзиб олади.
|
2-босқич. Асосий
(60 мин.)
|
2.1 Адабиётшуносликнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётда тутган ўрни қандай? Биринчи Президентимиз И.А. Каримов “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида адабиётнинг инсон камолотидаги ўрни ва адабиётнинг тараққиёти хусусида қандай фикрлар билдирган? Адабиётшуносликнинг бадиий адабиёт тараққиётида тутган ўрни қай даражада? (Илова 1. Саволлар)
Саволлар жавоблари асосида адабиётнинг, жумладан, адабиётшуносликнинг моҳияти шарҳланади.
2.2.Адабиётшуносликнинг тарихий тараққиётини, назарий қарашларнинг боқичма-босқич тадрижий ривожини антик давр ижодкорлари, хусусан, Аристотелнинг “Поэтика” асаридан келтирилган мисоллар асосида баён қилади. Форобий, Ибн Сино, Берунийнинг адабий-назарий қарашлари шарҳланади.Бадиий асар поэтикасида Афлотун, Гегел, Лессинг, Шиллер, Гётеларнинг қарашлари шарҳлаб, моҳияти очиб берилади. Буалонинг “Шеър санъати” ва Абу Али ибн Синонинг “Шеър илми” хусусидаги фикрлари қиёсий таҳлил этилади. Ўқитувчи ХИХ-ХХ аср адабий оқимлари, уларни юзага келтирган ижтимоий-сиёсий муҳит ва адабий жараёнлар тўғрисидаги фикрларни баён этувчи маърузани ўқийди. Антик давр адибларининг адабий-назарий қарашларидаги устувор масалалар нималардан иборат? Шарқ мутафаккирларининг адабий-назарий қарашлари кўпроқ адабиётшуносликнинг қайси масалаларини ўзида намоён этди? Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари адабий-назарий қарашлари қиёсан ўрганилганда қандай ўзига хосликлар намоён бўлади? каби саволлар орқали маъруза таҳлилий баён қилиб берилади. Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани баён этишда давом этади. Адабиётшуносликнинг таркибий қисмларини кластер усулида ишлаб чиқишни ташкил этади. Талабалар ўз тахминларини айтадилар(Илова 2 ).
2.3. Ўқитувчи адабиётшуносликнинг объектини, вазифаси, мундарижасини шарҳлайди, адабиётшуносликнинг бошқа гуманитар фанлар ва адабиётшуносликнинг соҳалари билан алоқасини қиёсий таҳлиллар, мисол ва илмий фактлар асосида тушунтиради. Ўқитувчи визуал материаллардан фойдаланган ҳолда маърузани баён этишда давом этади. (3-4-илова намойиш этилади).
2.4. Мавзу юзасидан “Т” схемаси асосида атамаларни изоҳлаш вазифаси берилади (5-илова) мавзунинг асосий тушунчаларига эътибор қилишни ва ёзиб олишларини таъкидлайди.
|
2.1. Эшитади.
Ўйлайди, навбат билан жавоб беради.
Жавоб беради ва тўғри жавобни эшитади.
2.2. Тинглайдилар. Матн билан танишадилар. Асардаги фикрларни ўрганиб, қиёслаш орқали умумий фикр билдирадилар. Адабиётшуносликдаги ҳозирги назарий қонуниятларини асарлардаги фикрлар асосида қиёслайдилар ва фаннинг тадрижий ривожини англайдилар.
Керакли маълумотларни ёзиб борадилар.
2.3. Тушунчаларини айтадилар. Қўйилган муаммо бўйича фикрларини билдирадилар. Мунозара қиладилар.
2.4.“Т” схемасини тўлдирадилар ва изоҳлайдилар.
Эътибор билан тинглайдилар ва ёзиб оладилар.
|
3-босқич. Якуний
(10 мин.)
|
3.1. Мавзуга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади. Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради. Мустақил иш учун вазифа: Бадиий адабиёт спецификсини кластер усули асосида ишлаб чиқишни вазифа сифатида беради.
|
3.1. Эшитади, аниқлаштиради.
3.2. Топшириқни ёзиб олади.
|