1-маъруза. Тақсимланган тизимларнинг ташкил этилиши (2 соат)


Тармоқнинг инфраструктура сатҳи



Download 1,24 Mb.
bet2/8
Sana09.10.2019
Hajmi1,24 Mb.
#23215
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-4 Lekciya BS


Тармоқнинг инфраструктура сатҳи

Замонавий маршрутизаторларда иккита асосий масала ечилади: маълумот узатиш (forwarding) – пакетни кириш портидан чиқиш портигача ҳаракат қилиши ва уларни бошқариш – маршрутизаторни жорий ҳолатига асосланиб, пакетни қайта ишлаш, уни қайси маршрутга йўналтириш бўйича қарор қабул қилиш .

Бутун тармоқ - маълумот узатиш сатҳи (МУС) (алоқа линиялари, канал ташкил этиш қурилмалари, маршрутизаторлар ва коммутаторлар) ва маълумот узатиш қурилмаларининг ҳолатини бошқариш сатҳидан (маълумот узатилишини бошқариш сатҳи (МУБС) таркиб топади.

Маршрутизаторларнинг ривожланиши шу икки сатҳ вазифаларини бир-бирига яқинлаштириш, дастурий таъминотларини такомиллаш-тириш, янги функционал имкониятларни жорий этиш йўли билан па-кетлар узатилишининг тезлигини оширишга эришиш ҳисобланади.



Аммо бошқариш жараёни (яъни, МУБС) соддалигича қолаверди.

ТТ ларнинг умумлашган схемаси

Фойдаланувчи тақсимланган тизимга боғланиб, ўзига керак бўлган ресурс тўғрисида маълумот беради, тизим ресурсни дунёнинг исталган нуқтасидан топиб унга тақдим этади, фойдаланувчи ушбу ресурсдан худди ўзини компьютерида жойлаштирилганидек фойдаланади. Умуман олганда, фойдаланувчи томонидан талаб этилган ресурс дунёнинг бир нечта нуқталарида жойлашган ресурсларнинг йиғиндисидан таркиб топиши мумкин. Бунда тизим ушбу ресурсларни топади, уларни жамлаб, “композит” ресурс шакллантиради ва фойдаланувчига битта ресурс сифатида тақдим этади.

Ушбу имкониятлар ахборотни қайта ишлаш воситалари (яъни, катта қувватга эга компьютер воситалари) телекоммуникация воситалари, тармоқ техник қурилмалари ва махсус жаҳон андозаларига асосланган дастурий таъминотлари, ҳамда электрон шаклдаги ахборот ресурсларини яратишда қўлланиладиган замонавий дастурлар ва маълумотлар база ва банкларини бошқариш тизимлари асосида яратилади.

Ҳисоблаш ресурслари. Грид тизими фойдаланувчи-ларига процессор қувватини тақдим этади.

Хотира ресурслари – маълумот сақлаш майдони. Хотира сақлаш майдонига кириш учун ҳам оралиқ дастурий таъминот имкониятидан фойдаланилади

Информацион ресурслар - махсус хотира ресурслари ҳисобланади. Улар Грид тизимининг бошқа ресурс-лари тўғрисида маълумот беради ва катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ҳамда тақдим этиш учун хизмат қилади.

Тармоқ ресурслари – Грид тизимининг тақсимлан-ган ресурсларини бири-бири билан боғлаш вазифасини бажаради. Тармоқ ресурсининг асосий характеристикаси маълумот узатиш тезлиги ҳисобланади.
ТТ ларнинг ривожланиш тенденциялари


  • ТТ ларда ресурсларни шакллантириш асослари

  • Грид технологиялари асосидаги ТТлар ҳақида асосий тушунчалар

  • “Булут” технологиялари асосидаги ТТлар ҳақида асосий тушунчалар



Назорат саволлари


  1. Тақсимланган тизим тушунчаси

  2. Тақсимланган тизим архитектураси

  3. Технологик ривожланиш жараёнини тахлилий жихатларини аниқланг.

  4. Замонавий ахборот коммуникация технологияларига мисоллар келтиринг.

  5. Кенг қамровли ва юқори малакали ходимларни тайёрлашда Интернет технологиялар ахамияти ва талаблар нималардан иборат?


Адабиётлар
1. Таненбаум Э., Ван Стеен М. Распределенные системы. – СПб.: Питер, 2003.

2. Якобовский М.В. Распределенные системы и сети. Учебное пособие. - М.: МГТУ "Станкин", 2000.

3. WeijiaJia, Wanlei Zhou, “Distributed Network Systems-From Concepts to Implementations”, Springer publication, 2004.

4. S. Krakowiak, “Middleware Architecture with Patterns and Frameworks”, http://creativecommons.org/licenses/by




2-маъруза. Тақсимланган тизимларнинг структураси ва архитектураси

(2 соат)

Режа


  1. Тақсимланган тизим архитектуравий тузилиши

  2. Тақсимланган тизимнинг мантиқий тузилиши

  3. Тақсимланган тизимнинг структуравий тузилиши



Тақсимланган тизимлар архитектура тузилиши бўйича мантиқий, физикавий ва дастурий структураларга асосланади.
ТТ нинг мантиқий таркиби тармоқ хизматлари комплекси ва улар орасидаги алоқани кўрсатади (расм).

Ушбу таркибда ахборот ҳисоблаш хизмати (АҲХ) тармоқ фойдаланувчилари муаммоларини ечишга мўлжалланган.

Терминал хизмати (ТХ) тармоқдаги терминалларнинг (фойдаланувчи компьютерларининг) ўзаро боғланишини таъминлайди. Бунга формат ва кодларни ўзгартириш, турли хилдаги терминалларни бошқариш, терминаллар ва тармоқ ўртасида ахборот алмашув жараёнини қайта ишлаш ва бошқалар киради.

Транспорт хизмати тармоқдаги маълумотларни узатиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни (маршрутларни аниқлаш, маълумот оқимларини бошқариш, хабарларни пакетларга бўлиш ва ҳ.к.) ҳал қилади.



Интерфейс хизмати турли архитектура асосида қурилган, турли сўз узунлигида маълумот бериш форматига эга бўлган, турли хилдаги операцион тизим тасарруфида бошқариладиган ҳар хил компьютерларнинг ўзаро боғланишини таъминлайди.
ТТ нинг мантиқий структураси

Маъмурият хизмати тармоқни бошқаради, реконфигурация ва қайта тиклаш жараёнини амалга оширади, тармоқ ишлаши учун статистик маълумотлар тўплайди, тестдан ўтказишни йўлга қўяди.

Ахборот ҳисоблаш ва терминал хизматлари абонент хизматларини ташкил қилади;

Интерфейс ва транспорт хизматлари эса – комму-никация хизматларини ташкил этади.



ТТ нинг физикавий таркиби
Турли хил компьютер бўйича мантиқий таркиб элементларининг тақсимланиши ТТ нинг физикавий таркибини белгилайди (расм).

Тақсимланган тизим (ТТ) лар глобал, минтақавий ва локал тарзда ташкил этилиши мумкин.



Глобал ТТ лар одатда тақсимланган инфокоммуникацион тар-моқлар таркибида яратилади ва уларнинг транспорт тизими аппарат-дастур воситалари ёрдамида ўзаро мулоқотни ташкил этади (масалан, Интернет тармоғи негизида).
ТТ нинг физикавий (топологик) тузилиши

Минтақавий ТТлар кенг ҳудудий тақсимланиш, турли маршрутлаш механизмлари, юқори тезликли узатиш (103 - 108 bit/s), ихтиёрий топология каби тавсифлар билан таърифланади.

Буларда техник воситалар ўртасида қуйидаги боғланишлар бўлиши мумкин: каналлар коммутацияси, пакетлар коммутацияси, фреймлар коммутацияси (Framerelay); ячейкалар коммутацияси (АТМ технология).

Локал тақсимланган тизим (ЛТТ) ларнинг асосини катта бўлмаган географик тақсимланиш, ягона коммуникация муҳитидан фойдаланиш, юқори ва ўта юқори алмашув тезлиги (107 - 109 bit/s), топологияларнинг чекланганлиги каби хусусиятлар таърифлайди.
ТТ нинг дастурий таркиби
ТТ аппарат ечимларининг муҳимлигини эътироф этган ҳолда унинг самарали фаолияти асосан дастурий ечимларга боғлиқлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

ТТнинг дастурий таркиби дастурий таъминоти компонентлари ва улар ўртасидаги алоқани ифодалайди.

Тақсимланган тизимларда битта компьютерга ўрнатилган дастурий таъминот битта компьютер функцияларини ёки тармоқда дислокация қилинган (яъни, ҳар хил нуқталарга ўрнатилган) бир нечта компьютерларнинг функцияларини бажариши мумкин.

Шунинг учун тақсимланган тизимларда унинг дастурий компонентаси муҳим аҳамият касб этади.

Дастурий таъминот тақсимланган тизимларнинг асоси ҳисобланади.

ТТ компьютерлари одатда икки гуруҳга бўлинади:



- мультироцессор тизимлар – бундай тизим компьютерларидаги хотира ресурси биргаликда ишлатилади;
Мультироцессор тизимлар

- мультикомпьютер тизимлар – ҳар бир компьютер алоҳида ўз хотираси билан ишлайди.

Уларнинг асосий фарқи – биринчи ҳолатда ягона адрес майдон ташкил этилади, ва у ҳамма процессор томонидан фойдаланилади, иккинчисида – ҳар бир компьютер ўзини хотираси билан ишлайди, яъни компьютерлар тармоғи асосида).

Мультикомпьютер тизимлар гомоген ва гетероген тизимларга бўлинади.

Биринчи холатда, яъни гомоген тизимларда бир хил турдаги процессорлар ва ягона технологияга асосланган компьютер тармоғи ишлатилади. Улар кўпинча параллел процессорлар сифатида (масалан, ишчи станцияларнинг кластерлари) ишлатилади.

Гетероген тизимлар ҳар хил турдаги тармоқлар (масалан, коммутацияланган FDDI ёки ATM магистраллари ёрдамида боғланган бир неча маҳаллий тармоқлар) асосида боғланган мустақил компьютерлардан таркиб топади.

Дастлабки яратилган дастурий тизимларнинг архитек-тураси монолит бўлган:

бутун дастурий код битта бажариладиган модулда жамланган ва деярли уни бажарилиши функционаллиги ва шароитлари бўйича бўлиш мавжуд бўлмаган.

Монолит тарздаги дастурий тизим процедуралар тўплами сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, улардан ҳар бири бошқасини қачон керак бўлганда чақириши мумкин бўлган (расм).



(Процедура махсус андозалар асосида тузилган дастур бўлиб, катта дастурнинг фрагменти ҳисобланади. У стандарт сўров асосида бошқа дастурларда ҳам ишлатилиши мумкин).
Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish