Иссиқлик таъминоти сувларигақўйилаган талаблар:
- сувнинг сифати ГОСТ 2874-82 «ичимлик суви» талабларига жавоб бериш керак;
- Сув олиш тугунларида истеъмол сувининг иссиқлиги 600 С дан паст бўлмаслиги керак. (Очиқ иссиқ сув ўзатиш тармоқлари).
-Епиқ иссиқлик ўзатиш тармоқларига фодаланувчилар сувининг иссиқлиги 500 дан кам бўлмаслиги шарт.
-Бошқа турдаги иссиқлик таъминотида сувнинг иссиқлиги 750 С дан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳўжалик- ичимлик учун ишлатиладиган сувларнинг санитар гигиеник мақсадлар учун фойдалангандаги иссиқлик даражаси 25-400С атрофида ва идиш товоқ, кир ювиш учун эса 40-600С дан ошмаслиги шарт, шунинг учун истеъмолчилар учун сувнинг энг паст иссиқлик даражаси 500 С дир.
Керакли бўлган сувнинг иссиқлик даражасини сув олиш кранлар аралаштиргичлар ёрдамида олинади, яни совуқ сувни иссиқ сув билан қўшиш орқали.
Сувнингюқори харорати бўлишини чегаралашга икки сабаб бор:
-истеъмолчиларнинг терисини куйиб қолишини олдини олиш;
- ларининг ички деворларида оҳак қатламлари пайдо бўлишини олдини олиш.
Юқори хароратли сувларни махаллий усуллар билан хосил қилиш учун махсус сув иситиш воситалардан фойдаланиб амалга оширилади. Мактабгача тарбия корхоналарда иссиқ сувнинг харорати 370Сдан юқори бўлмаслиги керак.
Сувнинг харорати 400С дан ошира бошлаганимизда кальций тўзлари, углерод ва магний тўзлари бирикмалари парчалана бошлайдилар ва ларнинг ички деворларига ёпишиб қолади, бу эса ларнинг сув ўтказиш қувватини пасайтиради. Шунинг учун сувнинг қаттиқлиги иссиқ сув корхоналари учун 7 мг.экв/л дан ошмаслиги керак.
Иссиқ сув таъминотининг умумий схемаси
Умумий кўринишда иссиқ сув таъминоти схемаси совуқ сув таъминоти қисмларидан иборатдир, фарқи фақатгина унга иссиқлик хосил қилиш жихози ўрнатилганлиги, совуқ сувни иситиш жихозларига ўзатилиши ва қайта иситиш тармоғини мавжудлигидир. Бу тармоқ ларида бир хил иссиқликдаги сувни хосил қилиб туришда иштирок этилади. Бу сув эса ўз навбатида сув олиш жихозларига ўзатилади.
6.1-расм. Икки контурли марказлаштирилган иссиқ сув тизими схемаси
1- иссиқ хосил қилиш генератори; 2- сув иситгич; 3- иссиқ сув ўзатадиган ва циркуляция қилиш тармоғи; 4-иссиқлик ўзатиш циркуляция насоси; 5- сув билан таъминлаш насоси; 6 - иссиқ сувни босимини ошириш насослари; 7- иссиқ сувни циркуляция қилиш насос; 8*ва 8**иссиқ сувни ўзатадиган ва циркуляция қиладиган тармоқ; 9- сув олиш арматуралари; 10-сув ўлчаш тугуни.
6.1-расмда марказлаштириган иссиқ сув тизими келтирилган, бу тизим икки контурдан иборат бўлиб, бири иссиқлик келтириш тармоғидан иккинчиси эса иссиқлик сувини тарқатиш сув таъминоти тармоғидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |