1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва


Солиқ солишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/23
Sana08.06.2022
Hajmi0,7 Mb.
#643540
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
1-Мавзу

Солиқ солишнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни рағбатлантириш 
тамойили. 
Солиқ тизими хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқаришини 
ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар сотиб олиш учун маблағ йўналтириш, 
яъни капитал жамғариш ва шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши лозим. 
Солиқ солишнинг иқтисодий омилларга таъсири икки хил кўринишда бўлади, яъни 
қиѐсий оқибат ва даромад оқибати шаклида ифодаланади. Қиѐсий оқибат меҳнат натижалари, 
жамғариш, инвестициялаш, янги ғояларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг 
бошқа хил кўринишлари билан шуғулланиш учун нисбатан камроқ даражада 
рағбатлантиришда намоѐн бўлади. Айниқса, прогрессив (ошиб борувчи) солиқ солишда бундай 
оқибатнинг рағбатлантиришга зид таъсири яққол ифодаланади. 
Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади. Турли 
кўринишдаги активлар учун жорий этилган ҳар хил солиқ тартиблари инвестиция 
имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги 
камчилик ва нуқсонлар иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб кcлиши 
мумкин, бу хол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг ўзгаришига ҳам таъсир 
этмай қолмайди. 
1
Jo 'r a cv A . , T o s h ma to v Sh „ A b d u r a x mo n o v O . S o l iq la r v a s o l iq q a to r ti s h . O ' q u v q o ' lla n ma .
T* . . I I 
^ VI 
-T'lAA 1 ^ 1 —f 1 .1 


Солиқ солишнинг адолатлилик тамойили.
Солиқ солишнинг адолатлилик 
тамойилига мувофиқ, солиқлар жамият томонидан оқилона ва адолатли деб тан олинган 
умумий объектив қоидаларга биноан белгиланиши лозим. Адолатлилик тамойили бир қанча 
асосий гуруҳдаги солиқ солиш тамойилларига бўлинади. Буларни икки гуруҳга бўлган ҳолда 
ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Бунда горизонтал ва вертикал адолатни бир-биридан фарқлаш 
лозим. Горизонтал адолат тамойили даромад олишнинг турли шароитларида солиқ 
тўловчиларга нисбатан солиқ солишнинг тахминан тенг шартларини қўллашни кўзда тутади. 
Вертикал адолат деганда хўжалик юритишнинг бирмунча оғир шароитларида 
ишлаѐтган субъектлар учун солиқ солишнинг бир қадар юмшоқроқ шартларини, енгил даромад 
олиш имкониятига эга бўлган субъектлар учун эса оғирроқ шартларни қўллаш тушунилади. 
Солиқларнинг рағбатлантириш функциясини бажариш доирасида иккинчи тамойил бузилиши 
мумкин. Масалан, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида уларни 
ишлаб чиқариш бўйича солиқ солишда бир қадар имтиѐзли шартлар ѐки, аксинча, вино-ароқ ва 
тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш учун улардан олинадиган эгри 
солиқларнинг юқори ставкалари белгиланган ҳоллар ҳам бўлади. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish