1 Маъруза. Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirishning kishilik jamiyatidagi ahamiyati. Asosiy tushunchalar



Download 0,53 Mb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#56796
  1   2
Bog'liq
1-MAVZU. Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirishning kishilik jamiyatidagi ahamiyati. Asosiy tushunchalar.


1 - Маъруза. Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirishning kishilik jamiyatidagi ahamiyati. Asosiy tushunchalar
1. Кириш. Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти.
2. Ўлчаш ва метрология.
3. Метрологиянинг ривожланиши.
4. Метрологик таъминот ва хизмат.
5. Асосий метрологик тушунчалар.
6. Физикавий катталиклар ва бирликлари тизими.
Таянч сўзлар: метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчаш, антропометрик ўлчаш бирликлари.
Метрология фан сифатида ўлчашлар, уларга боғлиқ ва тегишли бўлган қатор масалаларни ўз доирасига олади.
Метрология юнончи сўз бўлиб, metros – ўлчов, ўлчаш, logos мантиқ, фан маъносини англатади.
Метрология – ўлчашлар, уларнинг бирлигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли талаб этилган аниқликка эришиш йўллари ҳақидаги фан ҳисобланади.
Метрология фани асосан қуйидаги масалалар билан шуғулланади:
- ўлчашларнинг умумий назарияси;
- катталикларнинг бирликлари ва уларнинг тизимлари;
- ўлчаш усуллари ва воситалари;
- ўлчашларнинг аниқлигини топиш усуллари;
- ўлчашлар бирлиги ва ўлчаш воситаларининг бир хиллигини таъминлаш асослари;
- эталонлар ва намунавий ўлчаш воситалари;
- эталон ёки намунавий ўлчаш воситаларидан ишчи воситаларга бирликларнинг ўлчамларини узатиш усуллари.
Энг қадимги ўлчаш бирликлари - антропометрик, яъни инсоннинг муайян аъзоларига мувофиқликка ёки мойилликка асосланган ҳолда келиб чиққан ўлчаш бирликлари ҳисобланади. Масалан: Ладонь - бош бармоқни ҳисобга олмаганда қолган тўрттасининг кенглиги; фут - оёқ тагининг узунлиги; пядь - ёзилган бош ва кўрсаткич бармоқлар орасидаги масофа, қарич, қулоч, қадам ва ҳоказолар.
Асрлар ўта бизга етиб келган баъзи ўлчов бирликлари хозирда хам ишлатилади. Масалан, қадимги жануби-шарқда “ловия дони”, “нўхотча” маъносини билдирган, турли қимматбаҳо тошларнинг ўлчов бирлиги сифатида ишлатилган - КАРАТ: доришуносликда оғирлик бирлиги қилиб қўлланилаётган, инглиз, француз, лотин ва испан тилларида “буғдой дони” маъноси билдирувчи -ГРАН ва ҳоказолар.
Ишонч билан айтиш мумкинки, ўлчаш инсон онгли ҳаётининг асосини ташкил этади. Бу борада кўплаб олимлар ўлчаш техникасининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлар. Улар ичида биринчи навбатда қуйидагиларни: Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Улуғбек, Михаил Ломоносов, Дмитрий Менделеев ва бошқаларни алоҳида кўрсатиб ўтиш ўринли бўлади. Аҳмад Фарғонийнинг “Миқёси Нил”, яъни Нил дарёсининг сатҳини туташ идишлар қонунияти асосида ўлчаш ва унинг натижасига кўра йилнинг ёғингарчилиги ва унинг экин ҳосилига таъсири тўғрисидаги маълумотлари, Улуғбекнинг “Зиж жадваллари” да келтирган, ҳозирги кунларда энг замонавий ўлчаш қурилмаларида олинган натижалардан жуда оз тафовут қилувчи маълумотлари алоҳида таҳсинга сазовордир.
Хулоса сифатида метрологиянинг ривожланиш тарихига назар ташласак, қуйидаги муҳим босқичларни келтиришимиз мумкин.
- 1791 йилда метр эталони Францияда қабул қилиниши (1 метр Ер меридиани узунлигининг 1х10-7 бўлагига тенг қилиб олинганлиги);
- 1875 йилда Парижда 17 давлат томонидан Халқаро конвенцияни қабул қилиниши (бу эса мавжуд метрик системанинг такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, метр ўлчов бирлигига асос солади);
- 1893 йилда Россияда Д.М. Менделеев томонидан ўлчов ва оғирлик (тарози) Бош палатасининг ташкил этилиши;
- 1931 йилда Ленинград шаҳрида ўлчов ва тарози Бош палатаси асосида Д.М. Менделеев номидаги Бутуниттифоқ метрология илмий тадқиқот институтининг ташкил топиши;
- 1960 йилда Халқаро бирликлар тизимининг СИ (SU) қабул қилиниши. Бу тизим бўйича 1 метр вакумда тўлқин узунлигининг 1650763,73 тенг қилиб олиниши (Криптонни эталон метри);
- 1983 йилда метрни қабул қилишда ёруғликнинг вакумда 1/299792458 секунда ўтган йўлига тенг қилиб қабул қилиниши;
- 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон давлат Стандартлаш, метрология ва сертификация маркази (Ўздавстандарт) ташкил этилди;
- 2002 йилда Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш (“Ўзстандарт”) агентлигига айлантирилди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish