1-маъруза Мавзу: Сатҳ ўлчаш тизимлари. Сатҳ ўлчаш тўғрисида умумий тушунчалар. Сатҳ ўлчашнинг визуал воситалари



Download 132,16 Kb.
bet2/3
Sana01.06.2022
Hajmi132,16 Kb.
#625026
1   2   3
Bog'liq
1-маъруза СТУ ва А 2-кисм

Диапазон

Ўлчаш чегараси

Қўлланиш соҳаси

Тор

0 – 450 мм

Автоматик ростлаш тизимларида

Кенг

0.5 – 20 м

Товарларни ҳисобга олиш операцияларини ўтказиш учун

Ўлчанадиган муҳитнинг характери ва ишлаш принципига кўра сатҳни ўлчаш асбоблари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: визуал; қалқовичли; гидростатик; электрик (сиғимли, актив қаршиликларнинг ўзгаришига мувофиқ ва индуктивли); радиоизотопли; ультратовушли; радиотўлқинли; термокондуктометрик; вазнли ва бошқалар. Шуларнинг айримлари билан танишиб чиқамиз.




САТҲ ЎЛЧАШНИНГ ВИЗУАЛ ВОСИТАЛАРИ

Шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, мазкур ўлчаш воситаларига ўлчов чизғичлари, рейкалар, лотли рулеткалар (цилиндирик стерокенли) ва сатҳ ўлчовчи шишалар (охиргиси кўроқ қўлланилади) киради. Сатҳни сатҳ ўлчовчи шишалар ёрдамида ўлчаш туташ идишлар қонунига асосланган.


Сатҳ ўлчагич шишанинг принципиал схемасини кўриб чиқамиз (энг кенг тарқалганлиги сабабли). Кўрсатиш ойнаси суюқлик сатҳининг баландлигини ўлчайдиган энг содда мослама. Кўрсатиш ойналари туташ идишлар принципи бўйича ишлайди. Кўрсатиш ойнаси идишга пастки учи (очиқ идишлар учун) ёки иккала учи билан уланган бўлади (ортиқча босимли ёки сийракланишли идишлар учун). Шиша найчадаги суюқлик сатҳи ҳолатини кузатиш натижасида идишдаги сатҳнинг ўзгариши ҳақида фикр юритиш мумкин.
Кўрсатиш ойналари уларни идишдан узиб қўйиш ва системани ҳаво ҳайдаб тозалаш учун вентиллар ёки жўмраклар билан таъминланади. Босим остида ишлайдиган идишларнинг кўрсатиш ойналари арматурасида, одатда, сақловчи қурилмалар ўрнатилган бўлади, улар ойна тасодифан синганда, каналларни автоматик беркитади.
Схема 4.1–расмда келтирилган. Кўрсаткич шиша 1 арматура ёрдамида идишнинг пастки ва устки қисмлари билан бирлаштириади. 1 трубкадаги суюқлик менискининг ҳолатини кузатиб идишдаги суюқлик сатҳининг ҳолати ҳақида фикр юритилади. Резервуардаги ва шиша трубка (най) даги суюқлик температуралари фарқига боғлиқ бўлган қўшимча хатоликни бартараф этиш учун ўлчашдан аввал сатҳ ўлчагич шишалар ювилади. Бу вазифани вентил 2 бажаради. Механик мустаҳкамлиги паст бўлганлиги сабабли сатҳ ўлчагич шишаларни узунлиги 0.5 м ортиқ бўлмайди.
Шунинг учун, резервуарларда сатҳни ўлчаш учун уларда бир-бирини тўлдириб турувчи бир нечта сатҳ ўлчагич шишалар ўрнатилади. Сатҳ ўлчагич шишалар 3 МПа босимгача ва 300 0C ҳароратгача қўлланилади. Сатҳни сатҳ ўлчагич шишалар билан ўлчашнинг абсолют хатолиги ±(1÷2) мм.
Қоида бўйича инсон кузатаётган қурилмаларда қўлланилади.
Бундай ўлчагичларнинг асосий қўшимча хатолиги манбаи назорат қилинаётган идиш ва ойнадаги суюқлик зичликларининг температура турличалигидан келиб чиқадиган фарқидан иборат (айниқса, агар идишдаги суюқлик юқори температурада бўлиб, кўрсатиш ойнаси анча нарида бўлса). Зичликларнинг турличалиги идиш ва кўрсатиш ойнасида сатҳларнинг турли бўлишига олиб келади. Бунда ўлчашнинг аб­солют хатолиги қуйидаги формула билан ҳисобланиши мумкин:
(4.1)
бунда h1 ва h2 идиш ва кўрсатиш ойнасидаги суюқлик сатҳи баландликлари; ρ1 ва ρ2 идиш ва кўрсатиш ойнасидаги суюқликларнинг зичлиги.
Хатолик катта қийматларга эришиши мумкин, шунинг учун уни камайтириш мақсадида ё асбобни иссиқликдан изоляциялаш, ёки ҳисоб олишдан аввал идишдаги суюқликни ҳайдаб уни тозалаш зарур.



Download 132,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish