1-маъруза. Мавзу: Хусусий микробиология. Йирингли- яллиғланиш ва жарохат юқумли касалликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар



Download 34,75 Kb.
bet9/11
Sana24.02.2022
Hajmi34,75 Kb.
#240990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
1 маъруза

Лаборатория ташҳиси. Скарлатинага стрептококкларнинг соф куль-турасини ажратиб олиш билан ташхис қўйилади. Бунинг учун беморнинг томоғидан патологик материал олиниб, суртма тайёрланади ва Грам усулида бўялиб, микроскоп остида кўрилади. Олинган материал қандли агарга ҳам экилади.
Даволаш. Беморларни даволаш учун пенициллин ва сульфаниламид препаратлари, одам қонидан тайёрланган гаммаглобулинлар қўлланилади. Кейинги вақтда антибиотикларни қўллаш натижасида скарлатина камайди ва енгил кечмоқда.
Касалликнинг олдини олиш беморни касалхонада алоҳида хонага ётқизиш, хонани тез-тез шамоллатиб туриш, болалар муассасаларида касаллик тарқалиб кетмаслик чора-тадбирларини кўришдан иборат. Профилактика мақсадида бемор билан мулоқотда бўлган болаларга одам зардобининг иммуноглобулини юборилади.
А гуруҳга кирадиган гемолитик стрептококкнинг серологик вариантлари кўплиги ва стрептококкларнинг одам тўқимаси билан умумий антигенга эга эканлиги туфайли деярли скарлатинага қарши махсус профилактика ўтказилмайди.
Ревматизм қўзғатувчиси. Ревматизмни А гуруҳга мансуб бета-гемолитик стрептококк қўзғатади. Беморнинг томоғидан, қонидан кўпинча стрептококк ажратиб олинади. Уларнинг зардобида турли омиллар: антистрептолизин ва гемолитик стрептококкнинг М оқсилига қарши антителолар ҳосил бўлади.
Ревматизм патогенезида организмнинг аллергик ҳолати муҳим роль ўйнайди. Организмга қайтадан стрептококкнинг экзо- ва эндотоксини, антигенлари тушиши ревматизмни келтириб чиқариши мумкин. Касалликнинг биринчи босқичида тонзиллит ва фарингитлар пайдо бўлиб, сўнг унинг ўткир даври ва организмнинг сенсибилизацияси бошланади. Кейинчалик организмда ўта сезувчанлик ҳолати ривожланади, натижада ревматизм полиартрити, юракнинг мускул тўқимаси ва клапанларининг жароҳатланиши кузатилади Касаллик патогенезида аутоиммун жараёнларнинг аҳамияти ҳам катта.
Иммунитети. Касалликдан сўнг организмда турғун ва узоққа етадиган иммунитет ҳосил бўлмайди, шунинг учун касаллик сурункали кечади ва вақти-вақти билан қайталаниб туради.

Download 34,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish