1. маъруза машғулотлари


Социал муносабатлар турлари



Download 316,75 Kb.
bet18/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Социал муносабатлар турлари.
Социал бирдамлик тушунчаси социал муносабатлар тизимида муҳим ўрин тутади. Чунки бирдамлик - бу кўпгина маънавий омилларнинг мажмуасидан ташкил топган социологик категория бўлиб, у ижтимоий ҳаётда фаолият кўсатаётган инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масалаларини ҳал қилишларидаги ҳамкорлигининг кўринишидир. Аввалом бор шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, социология фанига бу термин социал жипслашувни билдирадиган тушунча сифатида биринчи бўлиб О.Конт томонидан киритилган эди. Бу муаммога кўгина мутафаккилар ўзларининг кенг этиборларини қаратганлар. Айниқса Э.Дюркгейм, Г.Спенсерлар бу муаммони чуқур таҳлил қилганлар, лекин улар ўз тадқиқотларини турли хил йўналишларда олиб борганлар. Э.Дюркгеймнинг фикрича, социал бирдамлик, бу ахлоқий принцип ва олий универсал қадрият бўлиб, у жамиятнинг ҳар бир аъзоси томонидан тан олинади. О.Конт ва Г.Спенсерларнинг тадқиқотларида социал бирдамликнинг асосини иқтисодий мафаатлар ташкил қилиш марказий ўринни эгаллайди. Г.Спенсер ўзининг бирдамлик таълимотида мажбурий ва кўнгилли бирдамликни ажратиб кўрсатади. Унинг фикрича, кишилик жамияти ўз ривожланиш йўлида иккита ҳарбий ва саноат даврларига бўлинади. Бутун ҳаёт бу ерда интизомга асосланган. Саноат туридаги жамият эса осойишта ижтимоий ҳамкорликнинг эркин шаклларини ифода этади. Муаммонинг худди иккита жиҳатга ажратиб таҳлил қилинишни Д.Дюркгеймнинг ҳам илмий фаолиятида кўриш мумкин. У ўз таълимотини механик ва органик бирдамликка ажратади. Ривожланмаган ва эски жамиятларда ҳукумронлик қиладиган бирдамликни Дюркгейм механик бирдамлик деб атайди.
Механик бирдамлик - бу «жамоа туридаги» бирдамлик бўлиб, у бу жамоадаги индивидларнинг ўхшашликлари билан белгиланади ва улар томонидан ижтимоий вазифалар бир хил турда бажарилади. Жамиятда ижтимоий меҳнатнинг тақсимлашиши туфайли индивидлар махсус вазифаларини бажарадилар ва бу ҳислатлар сабабли жамият жонли организмни эслатади. Шу жамиятда вужудга келган янги турдаги бирдамликни Дюркгейм органик бирдамлик деб атайди. Меҳнатнинг тақсимланиши индивидларда ўзларига хос қобилиятларнинг ривожланишига омил бўлади. Энди ҳар бир индивидларнинг ўзи эса бир-бирларига боғлиқ бўладилар ва улар социал муносабатларнинг ягона тизими орқали бирдамлик туйғуларига эришадилар.
Кўпгина ғарб олимлари ижтимоий мулкка асосланган кооперациянинг сер маҳсуллигини инкор этиб келадилар. Уларнинг фикрича, бутун жамият билан ишлаб чиқариш воситаларини гуруҳлар мулки қилиб бериш керак. Агар ишлаб чиқариш воситалари ижтмоий мулк хусусиятига эга бўлса, «маъмурият» халқдан ажралиб қолади ва шу сабаб туфайли бюрократ бошқарувчилар ташкилоти вужудга келиши мумкин. Ўз-ўзидан табиийки, бу жараёнлар натижасида ишчилар ўз меҳнатларидан мафаатдорликни ҳис қилмайдилар.
Мазкур тахминларнинг аксарияти ўз исботларини топдилар. Айниқса, ярим мустамлакачилик даврида, бизнинг диёрда сохта бирдамлик асосидаги кооперациялаштириш кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Меҳнатнинг ижтимоий тақсимоти ва кооперация ниқоби остида бизнинг худуд хом-ашё етиштирадиган республикага айланди. Жамиятимизда туб маънодаги бирлашма жараёни фаолият кўрсатмади.
Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаб кўрсатганларидек, “Ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига жуда хос бўлган усули — маҳаллалар тизими сўнгги йилларда жуда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда... Энг адолатли муҳит, энг адолатли ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин. Ҳеч бир корхона, ҳеч бир давлат идораси ёки жамоат ташкилоти бу борада маҳалла билан тенглаша олмайди»5.

Download 316,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish