1. маъруза машғулотлари


Референт ва аъзоли гуруҳлар



Download 316,75 Kb.
bet26/60
Sana21.02.2022
Hajmi316,75 Kb.
#52960
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60
Bog'liq
Sotsiologiya maruza

Референт ва аъзоли гуруҳлар. Кичик гуруҳларни ўрганишнинг жиҳатларидан бири бўлиб, «референт гуруҳ» атамаси америкалик социал психолог Мустафо Шериф томонидан киритилган. «Референт гуруҳ» атамаси (инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли равишда кирадиган социал гуруҳларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий) нисбатан ишлатилади.
Шахснинг «гуруҳ нормаларига» муносабати белгиларига мувофиқ гуруҳлар референт гуруҳлар ёки «эталонли» (ўлчовли) гуруҳларга бўлинади. Референт гуруҳлар кичик гуруҳлар ҳамда катта гуруҳлар - синф ёки ижтимоий табақа бўлиши мумкин.
«Референт гуруҳ» атамаси тўрт хил маънода қўлланилади:

  1. Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон бўлиб хизмат қиладиган гуруҳ.

  2. Индивид ўз ҳаракатларини шу гуруҳга йўналтирадиган гуруҳ.

  3. Идивид аъзо бўлишига интилаётган гуруҳ.

  4. Аъзоларининг қадрият ва фикрлари бевосита шу гуруҳ аъзоси бўлмаган киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси» сифатида хизмат қиладиган гуруҳ.

Реал ҳаётда «референт гуруҳ» назарияси шахснинг турли социал муҳитларга мослашув жараёнида, социал ҳаракатларни ўрганишда қўлланилади.
Референт гуруҳлар реал ва идеал гуруҳларга бўлинади. Реал референт гуруҳнинг шахсга қулай социал норма ва қадриятларни эгаллаши учун эталон бўлиб хизмат қиладиган алоҳида кишилар ёки кишилар бирлигидир.
Идеал референт гуруҳ – бу, маълум бир гуруҳ қадриятли ва норматив йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гуруҳга ўз тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади.
Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гуруҳига мансуб дейиш билан бирга ўзини гуруҳ сифатида мавжуд бўлмаган «маънавий элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди.
Социал гуруҳ масаласи нафақат социал психологиянинг, балки социологиянинг ҳам муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Инсон гоҳ табиий, гоҳ ихтиёрий равишда, гоҳ мажбурийликдан, гоҳ ўзи ҳохламаган ҳолда муайян бир гуруҳнинг аъзоси бўлиб ҳисобланади. Кундалик ҳаётда инсонларнинг ҳар қандай тўпламни социал гуруҳ деб ҳисоблашади.
Социал гуруҳ-умумий социал хусусиятга эга ва ижтимоий меҳнат тақсимоти тизимида зарур бўлган ижтимоий функцияларни бажарадиган инсонлар мажмуасидир. Социал гуруҳ-бу маълум кишилардан ташкил топган,шу гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро алоқа,харакат ёки таъсир бўладиган,аъзолар ҳатти-харакати муайян институт томонидан тартибга солинадиган кишилар тўпламидир.
Социал гуруҳ бўлиши учун гуруҳда қуйидаги белгилар бўлиши лозим:
1.Аъзолар сони.
2.Аъзолар ўртасида ўзаро алоқа, ҳаракат ёки таъсирнинг мавжуд бўлиши.
3.Аъзолар ҳатти-ҳаракатини маълум социал институт тоионидан бошқарилиши ёки тартибга солиниши.
4.Гуруҳ ўзининг айрим белги ва рамзларига эга бўлиши керак.Айнан шу рамз ва белгилар уларни бошқа гуруҳлардан ажратади.
Социал гуруҳлар миқдор жиҳатдан 2 турга бўлинади: катта ва кичик социал гуруҳлар. Катта социал гуруҳларнинг хусусиятлари:
-аъзолар сонининг кўплиги;
-ягона худуднинг мавжуд эмаслиги;
-аъзолар ўртасидаги алоқа,таъсир билвосита бўлади;
-аъзолар ўртасидаги ҳатти-харакат расман бошқарилади ва тартибга солинади.
Катта социал гуруҳларга партия, йирик корхоналар, концернлар, фирмалар, ҳатто давлат ҳам мисол бўла олади.
Кичик социал гуруҳларга хос бўлган хусусиятлар:
-аъзолар сонининг камлиги;
-ягона худуднинг мавжудлиги;
- аъзолар ўртасидаги алоқа,таъсир бевосита,юзма-юз бўлади;
-аъзоларнинг ҳатта-ҳаракатлари кўпроқ норасмий тарзда бошварилади ва тартибга солинади.
Кичик социал гуруҳларга оила, психология бўлими талабалари, кичик корхоналар, кичик қишлоҳлар, дўстлар гуруҳини мисол қилиш мумкин.
Аъзолар ўртасидаги муносабатларнинг характерига кўра социал гуруҳлар бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга бўлинади. Социал гуруҳларни бу турларга ажратиш биринчи бўлиб Ч.Кули томонидан амалга оширилган.Бирламчи гуруҳлар деганда муносабатнинг яқинлигига қараб, яъни қон-қариндошлик,севги,симпатия,асосида тузилган социал гуруҳлар назарда тутилади. Бундай гуруҳларга оила, дўстлар, қориндош-уруғлар, синфдошлар мисол бўла олади. Бирламчи гуруҳларда кишиларнинг дастлабки социализацияси амалга ошади. Мана шу жиҳатдан бирламчи социал гуруҳлар инсон учун муҳим аҳамиятга эга.
Иккиламчи социал гуруҳ дейилганда манфаат юзасидан тузиладиган гуруҳ назарда тутилади. Буларга муайян бир ташкилот, корхона, партия идораси мисол бўла олади.
Социал гуруҳларнинг таснифида расмий ва норасмий социал гуруҳларни, ингуруҳ, аутгуруҳ, квази гуруҳ, референт гуруҳ кабиларни кўрсатиш мумкин.
Ижтимоий амалиёт кишилик жамияти учун ижтимоий муносабатларнинг баъзи турларини мустаҳкамлаш ҳаётий зарурат эканини, уларни муайян жамият ёки муайян ижтимоий гуруҳ аъзолари учун мажбурий қилиш кераклигини кўрсатмоқда. Бу, аввало, шундай ижтимоий муносабатларга тааллуқлики, уларга киришган ижтимоий гуруҳ аъзолари ушбу гуруҳнинг яхлит ижтимоий бирлик сифатидаги муваффақиятли фаолият юритиши учун зарур бўладиган энг муҳим эҳтиёжларини қондиради. Хусусан, моддий бойликларни такрор ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёж одамларни ишлаб чиқариш муносабатларини мустаҳкамлаш ва сақлаб туришга мажбур қилади; ўсиб келаётган авлодни ижтимоийлаштириш ва ёшларни гуруҳ маданияти намуналари асосида тарбиялаш эҳтиёжи оилавий муносабатларни, ёшларга таълим бериш муносабатларини мустаҳкамлаш ва сақлаб туришга мажбур этади.
Энг муҳим эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган муносабатларни мустаҳкамлаш амалиёти индивидларга ижтимоий муносабатларда хатти-ҳаракатлар қоидаларини кўрсатиб берувчи роллар ва мавқеларнинг қатъий мустаҳкамланган тизимини яратиш ҳамда ушбу ахлоқ қоидаларини сўзсиз бажаришга эришиш учун кўрсатмалар тизимини белгилашдан иборат.
Роллар, мавқелар ва кўрсатмалар тизимлари социал институтлар кўринишида яратилиб, жамият учун ижтимоий алоқаларнинг энг мураккаб ва муҳим кўринишлари ҳисобланади. Айнан социал институтлар ташкилотлардаги ҳамкорликдаги фаолиятни қўллаб туради, барқарор хулқ намуналари, ғоялари ва рағбатларини белгилайди.


  1. Download 316,75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish