18-Маъруза
ОЛТИН ВА УРАННИ ТЎДАДА ТАНЛАБ ЭРИТИШ
Режа
1. Олтинни тўдада танлаб эритиш тўғрисида маълумот ва тўдада танлаб эритишнинг амалиёти.
2.Мурунтау конининг балансдан ташқари рудаларидан олтинни тўдада танлаб эритиш.
3. Уран рудаларини тўдада танлаб эритиш.
Дарснинг мақсади
Талабаларга тўдада танлаб эритиш тўғрисида тушунча ва тўдада танлаб эритиш усулини олтин сақловчи балансдан ташқари рудаларни қайта ишлашда қўлланилиши тўғрисида маълумот бериш.
Таян сўзлар:
Жараён, тўда, танлаб эритиш, эритма, суғориш, сачратиб сепиш, балансдан ташқари, цианли эритма.
1. Камбағал олтин сақловчи ва уран сақловчи балансдан ташқари рудаларни, кўп ҳолларда тўдада танлаб эритиш усули билан қайта ишлаш иқтисодий самара беради.
Тўдада танлаб эритиш усули кам маблағ ва эксплуатацион харажатларни талаб этганлиги учун, кичик олтин ва кумуш конларини қайта ишлаш учун маъқул келадиган усулдир.
Олтин сақловчи рудаларни тўдада танлаб эритиш усулида қайта ишлаш учун, руда цианли эритмалар учун қайта ишланадиган ҳолда бўлиши зарур, яъни руда таркибида олтин циан комлексини сорбцияловчи углероднинг ва эритмаларнинг сизиб ўтишига қаршилик кўрсатувчи руданинг майин фракциясининг кам миқдорда бўлиши.
Тўдада танлаб эритиш жараёнини самарали ўтқазиш учун куйидаги шартларнинг бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлади:
- жараённи олиб бориш жойларида тез йиғиладиган ва арзон сув(эритмалар)ни ўтқазмайдиган қатлам материалларнинг мавжудлиги;
- олтинни эритмалардан ажратиб олишнинг арзон усулларининг мавжудлиги.
Масалан, АҚШ да олтинни йирик тўдаларда танлаб эритиш усули, руда таркибида олтиннинг миқдори 2,2 г/т бўлганда қўлланилади. Руда тўғридан – тўғри олдиндан тайёрланган сув ўтқазмайдига майдонга жойлаштирилади, сўнгра эса тўда юқори қисмидан цианид эритмалари билан суғорилади. Эритмадан олтин, ёғоч кўмир билан тўлдирилган абсорбцион коллоналарда ажратиб олинади. Олтин кўмирдан иссиқ ишқорий эритмалар билан десорбцияланади ва электролиз усулида чўктирилади. Хусусияти тикланган (регенрацияланган) кўмир жараёнга қайтарилади. Танлаб эритиш давомийлиги 60 кунни, олтинни ажратиб олиш даражаси 70% ташкил этган.
Жараённинг самарадорлигини белгиловчи асосий кўрстагич бу руда қатламидан эритмаларни сизиб ўтиш кўрстагичисидир. Эритмаларни тўда қатламидан яхши сизиб ўтишини таъминлашнинг усулларидан бири, тўданинг пастги қатламига конус шаклида ўлчами бир метр бўлган руда бўлакларини жойлаштиришдир. Руданинг кейинги қатламларини баландлиги 5 метргача бўлган тўда шаклида жойлаштириш мумкин. Тўдани суғоришда қўлланиладиган цианли эритмаларнинг NaCN бўйича концентрацияси 0,5 – 1,0 г/л ташкил этади, эритманинг pH кўрстагичиси 10 – 10,5. 9100 тоннали тўдага эритмаларни бериш тезлиги таҳминан 150 л/мин ташкил этади. Эритмаларни фильтрланиш (сизиб ўтиш) тезлиги 6 л/(соат∙м2)(тўда юзасининг майдони ҳисобига) бўлганда, эритмалар ҳар куни 8 соат давомида тақсимланади.
АҚШ нинг “Эберли” шахтасида руда дастлаб 6 мм ўлчамгача майдаланади ва баландлиги 3,6 м бўлган тўда шаклида жойлаштирилади. Танлаб эритиш цинид концентрацияси 0,4 – 1,1 г/л бўлагн цианли эритмалар билан олиб борилади, эритманинг pH кўрстагичиси 10-11. Танлаб эритиш 40 – 60 кун давомида олиб борилади. Олтинни ажратиб олиш даражаси 70% ташкил этади. Тўдаларда танлаб эритиладиган руданинг йиллик миқдори 30 850 тоннани ташкил этади. Танлаб эритишдан сўнг эритмалардан олдин 85% кумуш натрий сульфиди билан чўктирилади. Сўнгра эритма кетма-кет жойлаштирилган ва ёғоч кўмир билан тўлдирилган тўртда коллоналардан олтинни ажратиб олиш учун ўтқазилади. Коллоналардан чиққан олтинсизлантирилган эритмага цианид ва ишқор қўшилиб тўдаларни суғоришга юборилади.
Олтинга тўйинган кўмир қайта ишлаш учун гидрометаллургик заводга юборилади. Кўмирдан олтин, ишқор ва этанол эритмаси билан десорбцияланади. Десорбцияланган эритмадан қолган кумушни чўктиришади, олтинли эритмадан эса олтин пўлат “пахтаси” дан ясалган катодларга электрчўктириш усулида чўктирилади.
АҚШнинг Невада штатида олтинни камбағал олтин сақловчи рудалардан тўдада танлаб эритиш усулмида ажратиб олишади. Бир суткада руду бўйича қайта ишлаш унумдорлик 2300 тоннадир, рудада олтиннинг миқдори 1,5 г/т. Тўдани танлаб эритишга тайёрлаш куйдагича олиб борилади: аввал майда руда ва шламлардан сув ўтқазмайдиган қатламни тўшалади, сўнгра қатлам зичлаштирилади ва унинг устига йирик шағал сепилади ва унинг устига руда жойлаштирилади. Тўданинг ўлчамлари 107х137х6 м (эни х узунаси х баландиги). Тўдадаги руданинг миқдори 170 минг тонна. Танлаб эритиш учун циан-ишқорли эритмалар қўлланилади, эритмаларнинг сарфи 300 л/мин. Танлаб эритишдан чиққан эритмалар олтинни кўмирдан сорбциялашга юборилади. Сорбция ва десорбция жараёнларидан сўнг эритма ва сорбент қайтадан жараёнда қўлланилади. Танлаб эритиш учун цианиднинг сарфи 1 тонна рудага 200 г ни ташкил этади.
АҚШда “Роунд Валли Мининг” компанияси томонидан, камбағал олтин сақловчи рудалардан олтинни тўдада танлаб эритиш усулида ажратиб олиш жараёни қўлланилмоқда.Руда таркибидаги олтиннинг миқдори 1,7 г/т, кумушники 0,6 г/т. Рудани қайта ишлаш схемаси куйидаги қайта ишлаш босқичларидан ташкил топган:
- рудани майдалаш;
- циан-ишқорий эритмалар билан танлаб эритиш;
- олтинни эритмадан активирланган кўмирларда сорбциялаш;
- олтинни эритмадан электролиз усулида чзктириш ва рафинирлаш.
Афйти ўтилган жраёнлар натижасида компания томонидан бир йилда 2,5 т Доре қотишамси (67 % Au ва 33 % Ag) ишлаб чиқарилади. Майдалаш цехининг руда бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги 8000 т/суткасига. Тўда остидаги сув ўтқазмайдиган қатлам руда ва қалинлиги 18 мм бўлган асфальт қатламида тайёрланади.Тўда 27 -35 кун давомида цианли эритмалар билан суғорилади, эритманинг pH кўрстагичиси 9,5 – 10,5.
Танлаб эритишдан сўнг олтин ва кумуш эритмалардан адсорбцион коллоналарда активирланган кўмирлар ёрдамида ажратиб олинади. Олтинга тўйинга кўмир кенги қата ишлаш босқичига, эритмалар эса танлаб эритиш жараёнига қайтарилади.
Канадада таркибда 7,2 г/т олтин ва 19,6 г/т кумуш бўлган рудалар тўдада танлаб эритиш усулида қайта ишланади. Юқорида кўриб чиқилган жараёнлар каби руда майдалангандан сўнг сув ўтқазмайдиган қатламга жойлаштирилади. Сув ўтқазмайдиган қатламни ташкил этиш учун майдон тупроқ, асфаль ёки бетон қатлами билан қопланади. Тўда 0,1 % ли цианли эритмалар билан суғорилади, эритманинг pH кўрстагичиси 12 ташкил этади. Тўдани суғориш давомийлиги 20 укн, танлаб эритувчи эритмаларни бериш тезлиги 136,4 л/мин.
Танлаб эритишдан сўнг, олтин сақловчи эритмалар, баландлиги 3,6 м ва диаметри 0,6 м бўлган пўлатдан ясалган ва йириклиги 1 мм бўлган активирланган кўмир билан тўлдирилган коллоналар сериясидан ўтқазилади. Оҳирги коллонадан олтинсизлантирилган эритма чанга қуйилади, чанга цианид ва NаОН кўшилади, эритманинг цианид бўйича концентрацияси 0,1% ва pH кўрсатгичиси 12 бўлгандан сўнг, эритма тўдани суғоришга қайтарилади. Активрилнган кўмирнинг олтин бўйича максимал сиғими 9,3 кг/т ни ташкил этади. Олтинга тўйинган кўмир коллонанинг пастги қисмидан чиқарилади ва коллонага янги активирланган кўмир жойлаштирилади. Олтинга тўйинган кўмир эритишга юборилади. Олтинни умумий ажратиб олиш даражаси 89,2% кумушники эса 71,3% ташкил этади. Цианиднинг сарфи 1 тонна руда учун 0,18 кг ташкил этган.
Тўдада танлаб эритиш жараёни бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жараённинг технологик кўрсатгичларига руда таркибидаги тупроқли минераллар ва олтиннинг миқдори, тўданинг баландлиги, тўдани шакли ва суғориш тизими таъсир этади. Келтирилган кўрстагичлардан, ишлаб чиқариш унумдорлигига катта таъсир этувчи кўрстагич бу тупроқли минералларнинг миқдоридир. Тўдани суғоришда тупроқлар шишади ва уларнинг хажми 25-30% га ошади ва бунинг натижасида эритмаларнинг сизиб этиш тезлиги секинлашади. Масалан, тупроқли минералларнинг миқдори 15% дан 60% гача ошганда, цианли эритмаларнинг тўда қатламидан сизиб ўтиш тезлиги 25 дан 0,4 см/суткасигача секинлашади ва тўдада танлаб эритиш давомийлиги 15 стукдан 120 суткагача ошади. Рудларни тўдада самарали танлаб эритиш учун тупроқли минералларнинг миқдори 30 -35% дан ошмаслиги керак.
2. Мурунтау конининг баласдан ташқари олтин сақловчи рудаларини қайта ишлаш учун “Олтинни тўдада танлаб эритиш цехи” (ЦКВЗ – цех кучного выщелачивания золота) ишга туширилган. “Олтинни тўдада танлаб эритиш” цехи 1992 йилда “Зарафшан-Ньюмонт” қўшма қорхонаси сифатида ташкил этилган. Қайта ишлаш заводининг қурилиши 1993 йилининг октябрь ойида бошланиб 1995 йилнинг апрель ойида якунланди, биринчи олтин эса 1995 йилнинг май ойида эритиб чиқарилди.
1-рамда “Олтинни тўда танлаб эритиш цехи”нинг соддалаштирилган схемаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |