5- расм «Austin» (АҚШ) фабрикасида олтинсақловчи рудани қайта ишлаш схемаси
Назорат саволлари:
1. Чанларда танлаб эритиш жараёнининг моҳияти?
2. Чанларда танлаб эритиш жараёнининг афзалликлари ва камчиликлари?
3. Чет элда чанларда танлаб эритиш схемаларини тавсифи?
4. Арсенопирит-притили бойитмаларни бактериал танлаб эритиш жараёнининг амалийёти.
5. Олтинсақловчи қайсар рудаларни бактериал танлаб эритиш жараёнининг моҳияти ва бойитмаларни қайта ишлашда фарқи?
Адабиётлар
1. Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачивание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974. Т.8., с.5-67.
2. Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов. М.: Недра, 1982. 288 с. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974. Т.8., с.5-67.
3. Под редакции Д.И. Скороварова. Кучное выщелачивание при разработке урановых месторождений. М. «Энергоатомздат» 1988г.
4. Каравайко Г.И., Кузнецов С.И., Голомзик А.И. Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд. М., Наука, 1972
14-Маъруза
Қайсар олтин-марғимушли бойитмаларни чанларда бактериал танлаб эритиш технологияси
Режа
1. Бактериал танлаб эритиш жараёнининг асосий цикллари.
2. Олтин-марғимушли бойитмаларни бактериал танлаб эритиш технологиясини ишлаб чиқишда олиб бориладиган тадқиқотлар.
3. Олтин-марғимушли бойитмаларни қайта ишлашнинг амалиёти.
Дарснинг мақсади
Қайсар олтин-марғимушли бойитмаларни чанларда бактериал танлаб эритиш технологияси ҳақида талабаларга маълумотлар бериш.
Таянч сўзлар:
Цикл, бўтана, фаза, куйдириш, арсенопирит, пирит, нейтраллаш, реактор, эритувчи, кислород, ажратиб олиш.
1. Олтин-марғимушли бойитмаларни қайта ишлаш схемаларининг ҳилма-ҳиллигига қарамасдан, улар барчаси куйидаги асосий босқичларни ўз ичига олган (1-расм):
- дастлабки хомашёни танлаб эритишга тайёрлаш;
- бўтанани тайёрлаш;
- бактериал танлаб эритиш;
- танлаб эритиш маҳсулотларини қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш;
- бактериал танлаб эритиш кекига ишлов бериш;
- бактериал эритмаларга ишлов бериш (металларни ажратиб олиш).
14.1-расм. Бактериал танлаб эритиш жараёнининг асосий цикллари
Танлаб эритиш учун дастлабки маҳсулотни тайёрлаш, уни рудадан олиш босқичида бошланади, масалан маълум моддий ва минералогик таркибда эга бўлган бойитмани бойитиш усуллари ёрдамида олиш. Қайсар олтин сақловчи бойитмалар деярли тўлиқ дастлабки рудадан гравитацион ва флотацион бойитиш усуллари ёрдамида ажратиб олинади. Ҳосил бўлган гравитацион бойитмаларнинг йириклиги 1-2 мм ёки ундан юқори бўлиши мумкин.Флотацион бойитмаларда эса - 0,074 мм синфнинг миқдори 80-90% гача бўлади. Шу билан бир қаторда гравитацион бойитмалар олтин миқдори бўйича бой бўлиши билан, марғимушнинг миқдори ҳам уларда юқори бўлади. Кўп ҳолларда гравитацион бойитмалар қайта янчилади ва флотацион бойитмалар билан аралаштирилади.
Дастлабки хомашёни қайта ишлашга тайёрлашда ҳосил бўлган бойитмаларнинг йириклигидан ташқари, бойтманинг минералогик таркиби ва олтинни қайси минераллар билан боғланганлиги ҳам ҳисобга олиниши керак. Масалан, олинган бойитмалар таркибидаги арсенопиритни бактериал оксидлаш ва танлаб эритиш жараёнига бойитма таркибида бошқа сульфид минералларнинг мавждулиги таъсир этади. Агар бойитмада пирит мавжуд бўлса ва унинг миқдори арсенопиритга нисбатан 4:1- 2:1 бўлса, арсенопиритни оксидланиш тезлиги ошади ва бунинг натижасида танлаб эритилиш вақти камаяди, пирротин мавжудлигида эса, арсенопирит пирротиннинг кўп қисми танлаб эритилганидан сўнг танлаб эритилади. Бунинг натижасида танлаб эритиш давомийлиги 1,5-2 маротаба ошади. Шуниндек пирротин сақловчи бойитмаларни танлаб эритишда бўтанада бактерияларнинг оксиддловчи хусусиятини камайтирувчи уч валентли темирнинг миқдори ошади, бундан ташқари бўтанада элементар олтингугуртнинг миқдори ҳам ошади ва бу ҳодисалар, кейинги цианлаш жараёнига салбий таъсир этади. Шу сабабадан пирротин сақловчи рудани бактериал танлаб эритишга тайёрлашда пирротинни алоҳидаги маҳсулотга ажартиб олиш масаласи кўриб чиқилиши керак.
Агар руда таркибида кўмирли сорбцион-фаол моддалар бўлса, уларни олтинни йқўлишини камайтириш мақсадида бактериал танлаб эритишдан олдин алоғидаги маҳсулотга ажратиб олиш керак. Бунинг учун флотацион усулдан фойдаланилади. Агар сорбцион фаол кўмирли моддалар бактериал танлаб эритиш жараёнидан аввал руда таркибидан олиб ташланмаса, бу ҳолда цианлаш жараёнини кучли сорбентлар иштироқида олиб бориш зарур бўлади, демак сорбцион танлаб эритиш схемасидан фойланилади.
Бўтанани тайёрлашда янчилган бойитма хусусияти қайта тикланган (регенерацияланган) бактериал эритма (айланма эритма) билан белгиланган Қ:С нисбатликда аралаштирилади. Бу босқичга бактерияларнинг ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган озиқа тузлар қўшилади, керакли ҳарорат ва муҳитнинг нординлиги ва белгиланган унумдорлик ўрнатилади, шуниндек аралаштириш ва аэрациялаш учун ҳаво берилади.
Бактериал танлаб эритиш босқичи бўтана оқимининг маълум тезлигида олиб борилади, бу тезлик фаол бактерияларни қайта ҳосил бўлишини (туғилишини) таъминлаб бериши керак. Бу босқичнинг дастгоҳларида бактерияларнинг ўсиши учун зарур бўлган нордонлик ушланиб турилади, айниқса жараённиг бошида, шуниндек дастгоҳларда ҳарорат аэрацияланиш даражаси меъёрда ушланиб турилади ва бўтананинг яхши аралаштирилиши таъминланади. Бактериал танлаб эритиш босқичи қўлланиладиган технологияга боғлиқ ҳолда бир ёки икки босқичдан, бир ёки икки оқимли бўлиши мумкин.
Бактериал танлаб эритиш маҳсулотларини қайта ишлаш ўз ичига қаттиқ ва суюқ фазаларни ажратиш ва кейинчалик уларни қайта ишлаш жараёнларини олади. Қаттиқ фаза, танлаб эритишдан сўнг, олинган маҳсулотларга қўйиладиган талабларга кўра, таркибидан унсур моддаларни олиб ташлаш учун кимёвий танлаб эритишга, нейтраллаш ва цианлашга, эритишга (плавка), флотациялашга, гравитацион бойитишга юборилиши мумкин. Бу жараёнларнинг асосий мақсади тайёр маҳсулот олишга қаратилган. Суюқ фазани (эритма) қайта ишлашда биринчи навбатда эритмадан унсур элементлар (темир, марғимуш) йўқотилади, сўнгра эса эритмалар регенерацияланиб ёки регенерацияланмасдан бўтана тайёрлашга юборилади.
Арсенопиритли бойитмаларни танлаб эритишда бактериялар жараёнга бўтананинг суюқ фазаси билан қйтарилиши мумкин, чунки эритмадаги темир ва марғимушнинг концентрацияси фақат бўтананинг pH билан белгиланади.
Чанларда бактериал танлаб эритиш жараёнининг схемалари дастлабки қайта ишланадиган хомашёнинг минералогик таркибига боғлиқ, хусусан мавжуд арсенопирит ва унинг генетик хусусиятларига, хомашёдаги пирит, пирротин ва бошқа сульфид минераллар билан боғланган сульфид олтингугртнинг миқдорига ва сульфид минераллар билан боғланган темир миқдорига. Қайси бир схемани танлашда дастлабки хомаёшдаги олтинни минераллар ва йириклик синфлари бўйича тақсимланиши, карбонатларнинг, кўмирли моддаларнинг, бирламчи ва иккиламчи шламларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади. Шуниндек схемани танлашда куйидаги иқтисодий кўрсатгичлар ҳам катта аҳамиятга эга: реагентларнинг сарфи; электр энергиянинг сарфи; белгиланган унумдорлик; ҳосил бўлган маҳсулотларнинг сифати.
2. Олтин-марғимушли бойитмаларни бактериал танлаб эритиш технологиясини ишлаб чиқиш ўз ичига бир нечта босқични олади. Бу босқичлар ўз ичига турли режида олиб бориладиган лаборатория тадқиқотларини, ярим-саноат тадқиқотларини, лойиҳалаш ишларни ва саноат тадқиқотларни олади. Айтиб чиқилган босқичларда қониқарли кўрсатгичларга эришилгандан сўнг ишлаб чиқилан технология саноатга жорий этилади.
Бактериал танлаб эритиш технологиясини тадқиқот этишнинг биринчи босқичи бу танлаб эритиладиган бойитма таркибига кирувчи сульфид минералларни фаол оксидловчи бактерияларни олишдир. Бу босқичда бактерияларнинг танлаб эритиш муҳитига мослашуви олиб борилади. Танлаб эритишга бактерияларни мослаштирганда уларни алоҳидаги минералларга ёки элеметларга мослаштириш тавсия этилмайди.
Танлаб эритиш жараёни учун, сульфид рудалар конидан ажратиб олинган бактериялар штаммлари ёки 9К муҳитида боқилган бактериялар қўлланилади. Fe2+ ни сақловчи муҳитда боқилган бактерияларнинг мослашиш давомийлиги 6-8 ҳафтани ташкил этади.
Қўйилган вазифаларга қараб, чанларда танлаб эртиш жараёнлари микрожонзотларни культивирлашнинг даврий ва оқова (проточный) режимларида олиб борилиши мумкин. Даврий режимда танлаб эритишда танлаб эритиш махсулотларнинг ва бактериялар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар чиқарилмайди. Оқава режимда эса бактериялар танлаб эритиш шароитларига аста-секинлик (постепенно) билан кўникади, бу режимда жараённинг кинетикаси ва металларни суюқ фазага ажратиб олиш даражаси баҳоланади, шуниндек суюқ фазанинг ион таркиби ва оқимнинг максимал тезлиги аниқланади. Шуниндек, оқова режимда реал технологик жараённи моделлаштирувчи тадқиқотлар олиб борилади, бунда эритмаларни регенерациясини ва қаттиқ қолдиқларни қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олган танлаб эритиш схемаси ишлаб чиқилади. Оқова режим узлуксиз олиб борилади.
14.2- расмда бактериал танлаб эритиш ускунасининг аппаратлар занжири схемаси келтирилган. Бу ускунада пачуклар иккита параллель қаторларда ўрнатилган. Ҳар бир қатордаги пачукларнинг сони 5 (3 ва 6). Қайта ишланадиган бойитманинг тавсифига боғлиқ бўлган танлаб эритиш тезлигига қараб, кетма-кет ишловчи пачуклар қатори бир пайтнинг ўзида ишлатилади (танлаб эритиш давомийлиги 120-140 соат) ёки битта қатор ишлатилади (танлаб эритиш давомийлиги 60-70 соат). Битта қатордаги бир пачук (10) қатордаги бошқа пачуклар билан боғлиқ эмас ва бактерияларни регенерациялаш учун ишлатилади, регенерациядан сўнг бактериялар 2-чан орқали жараённинг бошига берилади. Шуниндек 2-чанга янчилган бойитма берилади, чанда бойитма белгиланган pH ва ҳароратда эритма билан аралаштирилади. Пачуклардаги ҳарорат автоматик равишда бошқарилади (циркуляция горячей водқ в рубашках пачуков). Бўтана пачуклар бўйича “сливной патрубок” орқали ўзи оқар (самотёк) йўли билан харакатланади. Бўтананинг аралаштирилиши ва ҳаво билан тўйиниши, 20-ҳаво пуфлагич ёрдамида аэраторларга бериладиган ҳаво билан амалга оширилади.
14.2- Узлукси режимда ишлайдиган бактериал танлаб эритиш ускунасининг аппаратлар занжири схемаси
Дастлабки бойитма танлаб эритишдан аввал 1 – тегирмонда янчилади ва 10 – йиғувчи чандаги айланма эритмалар билан насослар орқали 2-контакт чанга юкланади. Бу чандаги pH кўрсатгичиси 2-2,2 ушланиб турилади. Контакт чандан, бўтана аэролифтлар ёрдамида узлуксиз, биринчи қаторнинг биринчи пачукига юкланади ва у ердан ўзи-оқар йўли билан шу қатордаги қолган пачукларга тақсимланади. Агар бешта пачукларда танлаб эритиш вақти етарли бўлса, у ҳолда бўтана оҳирги пачукдан қуюқлаштиришга юборилади. Қуюқлашган маҳсулот фильтрлашга юборилади, фильтрат (суюқ маҳсулот) эса марғимуш ва темирни чўктириш, бактериал эритмаларни регенерациялашга юборилади ёки тўғридан-тўғри жараёнга қайтарилади. Танлаб эритиш жараёни кўпроқ вақтни талаб этган ҳолда, бўтана бешинчи пачукдан аэролифтлар ёрдамида иккинчи қаторнинг биринчи пачукига юкланади. Иккинчи қаторнинг оҳирги пачукидан бўтана 4 - ёки 7 – сувзизлантириш конусларига қуюқлашиш учун юкланади. Конуснинг қуюқлашган маҳсулоти 15-нутч фильтрга юборилади. Фильтрлаш жараёнининг кеки нейтраллаштирилади ва цианлаш жараёнига юборилади, фильтрат эса конуснинг суюқ маҳсулоти билан бирлаштирилиб 8-чанга юборилади , сўнгра эса зарурият пайдо бўлганда 11-чанга эритмаларни марғимуш ва темирдан тозалаш учун. Марғимуш ва темирдан тозалаш 18- аралаштириш дастгоҳида тайёрланган оҳак сути ёрдамида pH кўрсатгичисини 3-3,1 гача ўзгартириш йзли билан олиб борилади. Чўкма чақловчи бўтана 13-тиндириш чанига насослар ёрдамида юкланади, у ерда эритма декантацияланади, чўкма эса 16 – нутч фильтрларда фильтрланади ва чиқиндиҳонага ташланади.
Эритма қуюқлаштирилгандан сўнг фильтрат билан бирга 10-пачукка регенерациялаш учун юкланади. Регенерацияланган батериал эритма 10-пачукдан айланма эритмалар учун мўлжалланган 16- ва 17- чанларга юборилади, улардан эса бўтана тайёрлаш учун 2-чанга юборилади. Бактерияларни ажратиб олиш учун ускунада 9-сепаратор кўзда тутилган, сепараторга металларни ажратиб олишдан олдин эритмалар юборилади. Сепаратордан сўнг эритма металларни чўктиришга юборилади.
Бактериал танлаб эритиш ускунасини бўшатиш учун, бўтана пачуклардан нейтраллаш учун 19-чанга бўшатилади.
Ускунада автоматик тарзда бўтананинг ҳарорати, pH, бўтананинг зичлиги, хужайраларнинг миқдори ва уларнинг фаоллиги, икки ва уч валентли темирнинг ва марғимушнинг миқдори назорат қилинади. Шуниндек ускунанинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ва янчилган бойитманинг майдалиги назорат қилинади.
Қайсар марғимушли олтинсақловчи бойитмаларни қайта ишлашнинг қайси бир схемасини танлаш дастлабки хомашёнинг ва танлаб эритиш маҳсулотларига қўйиладиган бир қатор омилларга ва талабларга боғлиқ.
14.3- расмда саноатда энг кенг тарқалган олтин-марғимушли бойитмаларни бактериал танлаб эритиш жараёнини қўллаб, қайта ишлашнинг принципиал схемаси келтирилган. Бу схема бўйича қайта ишланадиган бойитмада марғимушнинг миқдори 3% дан 8% гача. Танлаб эритиш давомийлиги 72 соатдан 100 соатгача.
14.3-расм. Олтин-марғимушли рудаларни бактериал танлаб эритиш жараёнини қўллаб қайта ишлашнинг принципиал схемаси
Келтирилган схема бўйича Арманистоннинг “Зод” конида қазиб олинган рудасидан олинган олтин-марғимушли бойитмаларни қайта ишлаш мисол бўлиши мумкин. Бу бойитмада марғимушнинг миқдори 3-4% дан ошмайди, марғимуш арсенопирит кўринишдадир, шуниндек бойитманинг таркибида 30% гача пирит мавжуд. Танлаб эритиш бир босқичда, куйидаги кўрсатгичларда олиб борилади: К:С = 1:5, pH - 2,1-1,7, танлаб эритиш давомийлиги 90 соат. Танлаб эритиш натижасида марғимушнинг миқдори 0,1-0,2% гача пасайди ва уни эритмага ўтиш даражаси 92% дан ошди.
Икки босқичли танлаб эритиш схемаси қайта ишланадиган бойитма таркибида марғимушнинг миқдори 8% дан ошаганда қолланилади Бу схемалар бир нечта вариантларда бўлиши мумкин.
Дастлабки бойитмада марғимушнинг юқори миқдори, унинг миқдорини бўтананинг суюқ фазасида ошишига ҳам сабаб бўлади (10 г/л дан юқори), суюқ фазада марғимушнинг юқори миқдори микрожанзотлар фаоллигининг пасайишига олиб келади ва бунинг натижасида танлаб эритиш давомийлиги ошади ва оҳирги маҳсулотда марғимушнинг миқдори ошади. Суюқ фазадан марғимушни олиб ташлаш учун, танлаб эритишнинг биринчи босқичидан сўнг (24-48 соат) бўтана қуюқлаштирилади, суюқ фазадан марғимуш ва темир чўктирилади, қуюқ фаза эса “репульпация”дан (қайта бўтана тайёрлаш) сўнг танлаб эритишнинг иккинчи босқичига юорилади (14.4-расм).
14. 4-расм. Олтин-марғимушли бойитмаларни икки босқичли танлаб эритиш схемаси
Суюқ фазани янгилаш жараёни, йириклиги -0,044 мм ли танлаб эритилган синфни бўтанадан ажратиб олиш билан бирлаштирилиши мумкин. Бу синфнинг чиқиши 60% гача бўлиши мумкин ва бу синфдан олтинни цианлаш йўли билан ажратиб олиш даражаси 90-92% ташкил этиши мумкин. Бу схема бўйича танлаб эритишнинг биринчи босқичидан сўнг бўтанадан гидроциклонлаш йўли билан минус 44 мкм синф ажратиб олинади ва цианлаш жараёнига юборилади, қумлар эса (+ 44 мкм) танлаб эритишнинг иккинчи босқичига юборилади. Бунинг натижасида танлаб эритишнинг иккинчи босқичига дастлаб ҳомашёнинг 40-50% юборилади, бу тадбир танлаб эритиш дастгоҳларга тушадиган хомашёнинг хажмини ва аралштириш жараёнининг сарфини камайтиради.
3. Ҳозирги кунда бактериал оксидлаш ва танлаб эритиш жараёнларини ишлаб чиқиш бўйича 25 мамлакатда 100 дан кўп фирмалар шуғулланмоқда. Уларнинг тадқиқотлари натижасида йирик саноат чанларда бактериал танлаб эритиш ускуналари қурилган ва ишга туширилган. Ишга туширилган ускуналарда турли конларда қазиб олинган рудаларни бойитиш натижасида олинган бойитмалар қайта ишланади. Масалан, 14.1 ва 14.2 жадвалларда бир қатор конларнинг рудаларидан олинган олтин-марғимушли бойитмаларнинг таркиби келтирилган.
14.1-Жадвал
Олтин-марғимушли бойитмаларнинг кимёвий таркиби
Элементлар, %
|
Конлар
|
|
Зод
(Арманистон)
|
Кок-патасс
(Ўзбекистон)
|
Бакырчик
(Россия)
|
Нежданинское
(Россия)
|
Олимпиа-динское
(Россия)
|
Майс-кое
(Россия)
|
Кючус
(Россия)
|
Зармитан
(Ўзб)
|
Олтин, г/т
|
55,4
|
32,4
|
34-94,0
|
21-150
|
49.0
|
60,8
|
36,5
|
35
|
Кумуш, г/т
|
42,5
|
7,4
|
15,4
|
120-1300
|
4,0
|
9,0
|
9,8
|
239
|
Марғимуш
|
2,08
|
9,96
|
5,7-7,9
|
9,1-20,3
|
3,73
|
5,7
|
4,6
|
16,4
|
Темир
|
27,09
|
26,6
|
10-13,8
|
14,7-19,2
|
21,98
|
19,8
|
10.1
|
30,17
|
Олтингугрт
|
26,15
|
24,1
|
10-12,1
|
15-19,5
|
14,5
|
18,3
|
5.56
|
29,47
|
Углерод
|
|
|
7,6
|
7,7
|
5,06
|
2.4
|
1.38
|
0,15
|
Сурьма
|
|
|
|
|
|
1,4
|
|
|
14. 2-Жадвал
Олтин-марғимушли бойитмаларнинг минералогик таркиби
Кон
|
Минералларнинг миқдори, %
|
Пирит
|
Арсенопирит
|
Пирротин
|
Антимонит
|
Лимонит
|
Сфалерит
|
Халькопирит
|
Галенит
|
Кўмир
|
Кок-Патасс
|
40,5
|
10,1
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Зод
|
35-55
|
2-20
|
-
|
-
|
1,5-10
|
2,0
|
0.2-2
|
5,0
|
-
|
Бакырчикское
|
14.8
|
21,8
|
-
|
-
|
1,0
|
0,4
|
-
|
0,5
|
26.7
|
Нежданинское
|
27,3
|
21,6
|
-
|
-
|
1,8
|
0,3
|
0,4
|
0,8
|
8.0
|
Олимпиадинское
|
6,4
|
7.2
|
25,3
|
1,5
|
-
|
0,3
|
0.3
|
0.3
|
-
|
Майское
|
41,2
|
7,0
|
2,4
|
2.8
|
2
|
-
|
-
|
-
|
2,18
|
Жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринб турубдики, бойитмаларнинг такиби ҳилма-хиллиги билан ажралиб туради. Барча келтирилган бойитмаларда марғимуш арсенопирит минерали билан келтирилган (7-20%), шуниндек бойитмалрнинг таркибида олтингугртнинг миқдори 10-25%, темирники 10-27%. Кўпгина бойитмаларда асосий сульфид минерали пирит минералидир (40% гача), айрим бойитмаларда арсенопирит ва пиритдан ташқари пирротин (25% гача), сурьма ва кўмирли моддалар учрайди.
Кок-Патасс конидан олинган олтин-марғимушли бойитмалари таркибида марғимушнинг миқдори юқори бўлганлиги учун икки босқичда қайта ишланади (14.4-расм). Қайта ишланаётган бойитманинг таркиби куйидагича: 8,4% марғимуш, 26,8% темир, 24,3% олтингугурт ва 31 г/т олтин. Бойитмаларнинг таркибида марғимушнинг миқлори юқори бўлганлиги учун улрни қайта ишлаш учун икки босқичли схема қўлланилади (14.4-расм).
Бу схема бўйича танлаб эритишнинг биринчи босқичидан сўнг, бўтана синфланишга юборилади ва ундан -0,044 мм ли синф ажратиб олиниб цианлаш жараёнига юборилади, +0,044 мм (қум) ли синф эса танлаб эритишнинг иккинчи босқичига юборилади. Бирнчи мбосчидан сўнг аратиб олинган -0,044 мм ли синфдан цианлаш йўли билан эритмага 90-91% олтин ажратиб олинади, қум фракциясидан эса фақат 81 %. Икки босқичли схемани қўланилиши танлаб эритиш жараёнининг давомийлигини икки баровар қисқартиради (42 соатгача). Танлаб эритиш давомида pH кўрсатгичиси 2,5 дан 1,5 гача пасаяди, эритмадаги марғимушнинг миқдори эса 4,5 -7,0 г/л гача кўтарилди. Бактериал танлаб эритиш кекларидан олтинни ажратиб олиш даражаси 91-92% ташкил этди, бактериал оксидлашсиз эса олтинни ажартиб олиш даражаси 11-12% ошмайди.
Бактериал танлаб эритиш жараёнининг самарадорлигини, Россия Федерациясининг “Бакирчик” кониннинг қайсар бойитмаларидаги майин олтинни очиш (вскрытие) жараёнида кўриб чичқш мумкин. Бу конлар бойитмаларининг қайсарлиги , таркибидаги арсенопирит кўринишдаи марғимуш ва олтиннинг жуда майинлиги билан тушунтирилади, шуниндек бу бойитмаларда миқдорда кўмирли сланецлар ҳам мавжуд. 3-жадваллда “Бакирчик” кони бойитмасининг кимёвий таркиби келтирилган
3-Жадвал
“Бакрчик” бойитмасининг кимёвий таркиби
-
Бойитмалар
|
Миқдори, %
|
As
|
Au, г/т
|
Ag, г/т
|
С
|
Гравитацион
|
26,0
|
286
|
12
|
0,1
|
Пиритли
|
1,85
|
22
|
5
|
20
|
Марғимушли
|
14,6
|
172
|
16
|
1
|
Бактериал танлаб эритиш жараёни қўллаганда 80 соат давомида марғимушнинг миқдори 20% дан 4% гача пасайди ва бунинг натижасида олтиннинг миқдори 140 г/т дан 200 г/т гача ошади.
Бактериал танлаб эритиш жараёнининг самарадорлигини “Олимпиада” (Россия) конининг бирламчи рудаларидан олинган гравитацион ва флотацион олтин-марғимушли бойитмаларни қайта ишлаш жараёнида кўриш мумкин. Бойитманинг кимёвий ва минералогик таркиби 4 ва 5- жадвалларда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |