1.4. Нутқни узатувчи рақамли тармоқларнинг афзалликлари
Рақамли алоқа тармоқларининг техник афзалликлари қуйидагича:
гуруҳ ташкил этишнинг соддалиги;
сигналлашнинг оддийлиги;
замонавий технологиянинг ишлатилиши;
коммутация тизимларининг интеграцияси;
сигнал/шовқин нисбатининг кичик қийматларида ишлаши
мумкинлиги;
сигнални регенерациялаш;
бошқа хизмат турларига мослашувчанлиги;
ишчи тавсифларни назоратлаш мумкинлиги;
ахборотни махфийлаштиришнинг енгиллиги.
Рақамли тармоқларнинг бу хусусиятлари қуйида келтирилган:
Гуруҳ ташкил этишнинг соддалиги. Узатишнинг рақамли усуллари биринчи марта каналларни вақт бўйича ажратишга эга бўлган тизимларда гуруҳ ташкил этиш йўли билан, шаҳарлараро боғловчи линияларда телефон сўзлашувларини узатишда ишлатилган. Моҳияти бўйича, бу тизимларнинг иқтисодий самарадорлиги, узатиш трактининг охирги қурилмаларида электроникани қўлланилиш нархи, трактдаги кўп жуфтликли симлар нархига алмаштириш билан шартланади.
Сигналлашнинг оддийлиги шундаки, бошқарувчи ахборот (чақирув, гўшак қўйиш, манзил рақамлари, телефон автоматга тангаларни туширишдаги ҳолати ва ҳоказо), ўз табиати бўйича кўпроқ рақамлидир ва демак осонгина рақамли узатиш тизимига киритилиши мумкин. КВА узатиш тизимида бошқариш ахбороти учун махсус бошқарув канали ажратилади.
Бошқарувчи сигналларни узатиш учун қабул қилинган формат, узатиш тизимининг турига ҳамда терминал ускунасига боғлиқ бўлади. Бошқарувчи ахборотни узатишда ишлатиладиган битта форматни бошқасига ўзгартириш, алоқа тармоғининг алоҳида тизимчаларини мослаштирувчи қурилмаларида амалга оширилади. Сигналлаш тармоқ эксплуатацияси билан шуғулланадиган телефон компаниялари учун, анъанавий равишда маъмурий жиҳатдан, ҳам молиявий жихатдан ҳам сезиларли вақт бўлган.
Bell Sustem фирмаси станциялараро сигналлаш тизими (умумканал сигналлаш УКС) деталлашган лойиҳасини ишлаб чиққан эди. У алоқа тармоғидаги сигналлашнинг кўпгина муаммоларини ҳал қилиш имконини беради. УКС бўйича сигналлаш тизими аналог тармоқда модемларни ишлатиш билан амалга оширилсада, шунга қарамай бу тизимни киритишдан олинадиган сезиларли самарадорликни фақат катта тезликдаги рақамли алоқа каналлари мавжуд бўлганда олиш мумкин.
Замонавий технологияни ишлатиш. Мультиплексор ёки коммутациялаш схемаси, КВА тизимларнинг асосий схемаларида ишлатилади: чунончи: мантиқий элементларда ва хотира элементларида.
Коммутация схемасининг асосий элементи - коммутация нуқтаси– «ВА» мантиқий элементи бўлиб, битта кириши ахборот сигналларини узатиш учун, бошқалари эса – бошқарув сигналларини узатиш учун мўлжалланган. Шундай қилиб мантиқий ва хотира элементлари сифатида ишлатиладиган рақамли интеграл схемаларни ишлаб чиқиш технологиясининг ривожланиши, бевосита рақамли узатиш тизимлари ва коммутация тизимларига ҳам таъсир кўрсатди. Замонавий технологиянинг афзалликлари, электралоқа функцияларини амалга ошириш учун махсус ишлаб чиқилган катта интеграл схемалар (КИС) яратилгани сари янада яққолроқ бўла бошлади. Бундан ташқари рақамли компонентларни қуриш аналог эквивалентга қараганда осон, аналог олдида рақамлини амалга ошириш функционал афзалликка эга, КВА асосида йўлдошли ва оптик алоқа кабеллари билан ишлаш мумкин.
Узатиш тизими ва коммутациясининг интеграцияси (интеграллашуви). Узатиш тизимларида қўлланиладиган гуруҳ ташкил этиш амалларини, коммутация тизимларида бажариладиган коммутация амаллари билан осонгина интеграциялаши мумкин.
Бу икки тизим интеграциялашувининг асосий афзаллиги 1.1– расмда кўрсатилган.
а- интеграцияланмаган узатиш ва коммутация
б-каналларни ажратиш негизида интеграцияланган узатиш ва коммутация.
1.1 – расм. Коммутация ва узатиш интеграцияси
Бу ҳолда АТСда каналларни ажратувчи қурилмани мавжуд бўлиши шарт эмас ҳамда коммутациянинг биринчи каскадларидан истисно этади. Агар вақт бўйича ажратилган рақамли алоқа линиялари рақамли коммутация тизимлари билан узатиш трактининг иккала четидан интеграцияланса, у ҳолда бирлаштириш ва ажратиш қурилмалари истисно этилади.
Тўла интеграцияланган тармоқда сигналлар манбалари олдида нутқ сигналлари рақамли шаклга ўзгартирилади ва уни етказилиши керак бўлган пунктгача сақланиб қолади. Ундан ташқари, барча станциялараро боғловчи линиялар бўйича ҳамда барча коммутация тизимларининг ички станцияси улаш линиялари бўйича сигналларни узатиш, фақат вақт бўйича ажратилган рақамли шаклда амалга оширилади.
Узатиш ва коммутациялаш функцияларини интеграцияси, ускуна ҳажмини камайтирмай сезиларли даражада битта четки қурилмадан иккинчисига товушни узатиш сифатини оширишга йўл беради. Кўп карра “аналог – рақамли” ва “рақам – аналог” ўзгартиришларни истисно этди ҳамда хатоликлар коэффициенти қиймати кичик бўлган узатиш линияларидан фойдаланиб, нутқ узатишнинг юқори сифатини олиш мумкин, бу сифат фақат кодлаш жараёни билан белгиланади.
Хулосада бутунлай интеграллашган рақамли алоқа тармоғига ўтилганда қандай фойдалар олиш мумкинлигини кўрсатамиз:
шаҳарлараро алоқада нутқни узатиш сифати маҳаллий алоқада нутқни узатиш сифатига ўхшаш;
барча рақамли каналларнинг тўрт симлилиги рақамли каналларнинг дуплексли тўртсимли уланишини таъминлайди, ундан ташқари акс садони йўқ қилади.
Сигнал/шовқин нисбатининг кичик қийматларида ишлаш имкони. Рақамли тизимларда сўзлашувда, пауза вақтида аниқ кодли комбинацияларни узатиш кетади. Унда пауза вақтида узатилаётган сигнал қувват сатҳи, нутқ ахборотини узатиш ҳолидагидек. Сигнални регенерациялаш, амалиётда узатиш муҳитида пайдо бўлаётган ҳамма шовқинларни истисно қилади, бўш каналдаги шовқинни узатиш линияси билан эмас, кодлаш жараёни билангина аниқланади. Шундай қилиб, аналог тизимига ўхшаш, нутқ паузаси шовқиннинг минимал даражасини аниқлайди.
Сигнални регенерациялаш. Рақамли тизимнинг асосий афзаллиги, линия трактида хатоликни пайдо бўлиш эҳтимоллигини жуда кичик қилиш мумкинлиги ҳисобланади. Бу узатиш линияларининг оралиқ нуқталарига регенераторлар киритиш йўли билан амалга оширилади. Регенараторлар бузилишларни топади, рақамли сигналларни регенерациялайди. Регенерация ёрдамида сигналга халақитларнинг таъсир натижасини локализация қилиш мумкин.
Бошқа турдаги хизмат кўрсатишларга мослашиши. Рақамли тизимларда маълумотларни узатиш сифати хатоликлар коэффициенти билан характерланади. Трактда хатоликлар коэффициентининг кичиклиги каналларни ташкил қилишни осонлаштиради. Агар фойдаланувчи хатоликлардан ҳимоялаш усулларини қўллаётган бўлса, каналда пайдо бўлувчи хатоликларнинг таъсирини амалиётда тўлиқ истисно қилиш мумкин. Бундан ташқари ахборот узатишда хабарнинг умумий формати қўлланилади. Шунинг учун хеч қандай қўшимча талабларсиз, ҳамма турдаги сигналларни (телевизион, маълумотларни узатиш ва ҳоказо) узатиш мумкин.
Ишчи тавсифларни назорат қилиш мумкинлиги. Рақамли тизим дискрет даражали белгиланган импульсларни узатади. Шунинг учун сигналнинг параметрлари назоратланади. Рақамли линиялар бўйича узатишнинг сифатини аниқлашнинг етарли умумий усули мавжуд - бу ахборот оқимига қўшимча битларни киритиш ёки сигнал шаклига киритиладиган ортиқчаликнинг баъзи бир улушларини назоратлашдир.
Махфийлаштиришнинг соддалиги. Рақамли шаклда тасвирланган товушли ахборот енгил махфийлаштирилади ва ҳарбийларнинг диққатини ўзига тортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |