1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари



Download 10,69 Mb.
bet43/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари

Ахборотли жамиятнинг технологик асоси, ер сайёрасининг ҳар бир яшовчисини ахборот ресурсларига дискреминацияланмаган кириш имконини таъминлаш имконини берувчи Глобал ахборотли инфраструктура (ГАИ) ҳисобланади.


Ахборот инфраструктураси маълумотлар базаси, маълумотларни қайта ишлаш воситаси, ўзаро боғланган алоқа тармоғи ва фойдаланувчи терминали мажмуасидан ташкил топган.
ГАИ ахборот ресурсларига кириш, ахборот жамиятига кириш хизматлари ёки инфокоммуникация хизматлари номини олган янги турдаги алоқа хизматларини бевосита қўллаш билан амалга ошади.
Ҳозирги вақтда тақдим этиладиган инфокоммуникация хизматларининг ҳажмни юқори темпда ошишини кузатиш, яқин келажакда алоқа тармоқларида уларни қайта кузатиш орқали башоратлаш имконини беради.
Бугунги кунда инфокоммуникация хизматларининг ривожланиши, асосан хизматларга уланиш одатдаги алоқа тармоқлари орқали амалга ошувчи интернетнинг компьютер тармоқлари доирасида амалга ошади. Айни шу пайтда айрим ҳолларда Интернет хизматлари, ва унинг транспорт инфраструктурасининг имкониятлари чегараланганлиги туфайли замонавий ахборотли жамият хизматларига бўлган талабларга жавоб бермайди.
Шу туфайли инфокоммуникация хизматларининг ривожланиши, бир вақтда алоқа тармоқларининг ишини кенгайтириш билан ахборот ресурсларини самарали бошқариш масаласини ечишни талаб этади.


Инфокоммуникация хизматларининг хусусиятлари

Одатдаги алоқа тармоқларининг хизматларидан инфокоммуникация хизматларининг фарқ қилувчи асосий технологик хусусиятларига қуйидагиларни келтириш мумкин: инфокоммуникация хизматлари моделнинг юқори сатхига киради (айни шу пайтда алоқа хизмати каби учунчи тармоқ сатхида тақдим этилади); кўпгина инфокоммуникация хизматлари клиент ва сервер қисмлар мавжудлигини тахмин қилади; клиент қисми фойдаланувчи ускунасида, сервер қисм эса, хизмат узели деб аталувчи махсус ажратилган тармоқ узелида қўлланилади; қоида бўйича инфокоммуникация хизматлари, юқори тезликли узатиш, кириш ва чиқиш ахборотли оқимларини носиммериклигини характерловчи мультимедиали маълумотларни узатишни инобатга олади; инфокоммуникация хизматларини тақдим этиш учун, кўп ҳолларда уланишнинг мураккаб кўп нуқтали конфигурацияси зарур; инфокоммуникация хизматлари учун турли туман амалий протоколлар ва фойдаланувчи томонидан хизматларни бошқариш учун имкониятлар характерли; абонентлар инфокоммуникация хизматларини идентификациялаш (тенглаштириш) учун, мазкур инфокоммуникация хизматлари доирасида қўшимча манзиллар қўлланилиши мумкин..


Кўпгина инфокоммуникация хизматлари “иловалар” ҳисобланади яъни уларнинг иши хизматларни тавсия этувчи ва фойдаланувчининг якунловчи (охирги) ускунаси орасида тақсимланади. Натижада, якунловчи ускуна функцияси ҳам инфокоммуникация хизматлари таркибига киради, буни эса регламентга солишда ҳисобга олиш керак.
Инфокоммуникация хизматлари ва уларнинг ўзаро муносабатини тақдим этиш жараёнида қатнашувчиларни аниқловчи бизнес-модел, фақатгина учта асосий қатнашувчи (оператор, абонент ва фойдаланувчи)тақдим этадиган электр алоқанинг одатдаги хизматлар моделидан фарқ қилади.
Янги иш модели, абонентларга ва фойдаланувчиларга инфокоммуникация хизматларини етказиб берувчи мавжудлигини тақазо этади. Бунда етказиб берувчининг ўзи, алоқа тармоғи оператори, тақдим этувчи кўчирилган хизмат истемолчиси ҳисобланади.
Бозорда яна қўшимча турдаги хизматларни етказиб берувчилар ҳам қатнашиши мумкин: маълумотларни етказиб берувчилар, броккерлар, ритейлерлар ва шунга ўхшаганлар. Маълумотларни етказиб берувчи, тарқатиш учун хизматларни етказиб берувчига маълумот тақдим этади.
Броккер хизмат етказиб берувчи ва унинг потенциал абонентлари ҳақидаги ахборотни тақдим этади, талаб қилинган хизматларга ўхшаган етказиб берувчиларни топишга кўмаклашади. Ритейлер, абонентнинг шахсий талабларига хизматларни мослаштириш мақсадида, абонент ва етказиб берувчи орасида воситачилик қилади.
Инфокоммуникация хизматларига қуйидагича талаблар қўйилган: хизматлар мобиллиги; янги хизматларни тез яратиш ва мослашувчан имкониятлар; кафолатланган хизмат сифати. Инфокоммуникация хизматлари талабларига конвергенция жараёни катта таъсир кўрсатади ва натижада инфокоммуникация хизматлари кириш усулларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланувчилар киришига имкон яратади.

Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish