1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Кенг полосали киришнинг ривожланиш истиқболи



Download 10,69 Mb.
bet81/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

12.2. Кенг полосали киришнинг ривожланиш истиқболи

Кенг минтақали (полосали) киришнинг асосий турлари доступа:


- симли кенг минтақали (полосали) кириш (хDSL);
- оптик кенг минтақали (полосали) кириш;
- симсиз кенг минтақали (полосали) кириш: WiMAX, WiFi, WiBro, уяли (3G).
Симли кириш технологиялари қуйидагича тавсифланади. хDSL технологияси шаҳар телефон тармоғининг симли линияларида юқори тезликли алоқа каналлари хосил қилиш имконини беради. Бу холда эришилаётган тезлик ва узатиш сифати фақат авваллари оптик толали алоқа линияларида мумкин бўлар эди. хDSL модемлар регенерацияли ёки регенерациясиз битта ёки иккита жуфтли симметрик электрик кабеллар бўйича сигналлар оқимини узатишга мўлжалланган. хDSL ларнинг қуйидаги модификациялари мавжуд:
- ADSL- Asymmetric Digital Subscriber Line;
- HDSL – High-bit-rate Digital Subscriber Line;
- SDSL – Single Pair Digital Subscriber Line;
-VDSL – Very High-bit-rate DSL
Оптик кириш технологияларини қуйидагича тавсифлаш мумкин. FTTH (Fiber To The Home). Бу термин 1990 йиллар охирги телекоммуникация “бум”и пайтида пайдо бўлган ва МДХ давлатларида “тола уйга” деб таржима қилинган. FTTH нинг ғоясида оммавий абонент ва абонент қурилмасининг арзонлигига урғу берилган. FTTH билан бирга FTTC /FTTB/ FTTP терминлар хам кенг қўлланилади. FTTC (Fiber To The Curb) энг кенг тарқалган маъноси, тола “тугунга (узелга)” ёки рақамли алоқанинг тақсимлаш тугунига, ёки кабел телевидениенинг тугунига деб тушунилади. FTTB (Fiber To The Building) – тола бинога. Бунинг потенциал мижозлари – компаниялар-првайдерлар, алоқа ва кабел телевидение операторлари. FTTB нинг хусусияти – охирланма қурилманинг арзон бўлиши шарт эмас, лекин кўпчилик фойдаланувчиларни хизмат билан таъминлаши шарт. FTTB қўлланишларининг асосий мижозлари бизнес мижозлар – алоқа операторладир, FTTB нинг қуввати эса кўп сонли оддий абонентларга етиши керак. FTTP (Fiber To The Premises) – тола компаниялар (бизнес) мулкига. Агар компания ер участкаси, бинолар гурухи, омборхона, битта бино, битта офис ва бошқаларга эгалик бўлса, буларнинг ҳаммаси Premises дейилади. Шунинг учун FTTP нинг маъноси оддий, телекоммуникация бизнесини оптик толали алоқа линиясига уланишидир.
Симсиз кириш технологияларини қуйидаги операторлар амалга оширади, жумладан“Ўзбектелеком” АК, “ИСТ-Телеком”, “Бустон” ҚК, “Super iMAX” компаниялари. Симсиз кириш технологияларидан фойдаланиш маълум афзалликларга эга. Уларни қисқача кўриб чиқамиз.
Wi-MAX дан фойдаланиш афзалликлари:
- абонент комплектининг компактлиги, уни иш столига жойлаштириш мумкин;
- ускунани ўрнатиш осонлиги, ўрнатиш вақти 10-20 дақиқадан ошмайди;
- абонент қурилмасидан фойдаланишнинг осонлиги;
- базавий станциянинг бевосита кўриниши бўлмаганда хам ишончли алоқа бўлишлиги;
- комплекс хизматлар олиш имконияти – ускуна бир пайтнинг ўзида, сифатни пасайтирмасдан, телефония хизматларини олишни, Интернетга киришни ва корпоратив тармоқларни ташкил этишни таъминлайди;
- хизматнинг чекланган мобиллиги, яъни компания Wi-MAX тармоғи қоплаган зонасидаги исталган янги жойга кўчиб ўтганда, созланишлар сақланади ва алоқа аввалгидай ишлайди;
- инсталляцияни аренда қилинган бинонинг маъмурияти билан келишиш керак эмас;
- хизматга уланиш учун сим тортиш ёки деворларни тешиш лозим бўлмайди.
Wi-Fi дан фойдаланиш афзалликлари:
- тармоқни кабел ётқизмасдан ривожлантириш мумкинлиги, тармоқни ривожлантириш ва кенгайтириш нархини (қийматини) камайтириш мумкин. Кабель ётқизиш мумкин бўлмаган жойда, масалан бинодан ташқарида ва тарихий ахамиятга эга биноларда симсиз тармоқ хизмат кўрсатиши мумкин;
- Wi-Fi қурилмалар телекоммуникация бозорида кенг тарқалган. Хар хил ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмалари эса сервисларнинг базавий сатхида ўзаро боғланиши мумкин;
- Wi-Fi тармоқ роумингни қўллайди, шунинг учун мизжоз станцияси битта кириш нуқтасидан иккинчисига ўтиб, мухитда харакатда бўлиши мумкин;
- Wi-Fi бу глобал стандартларнинг тўпламидир. Уяли телефонлардан фарқли равишда, Wi-Fi ускунаси дунё бўйича ҳамма мамлакатларда ишлаши мумкин.
Симсиз кириш технология (Wi-Bro). Samsung компанияси Wi-MAX симсиз алоқа стандарти учун янги ечим топди ва унинг асосида уяли алоқа учун хусусий Wi-Bro (Wireless Broadband кенг минтақали (полосали) симсиз алоқа) стандартини ишлаб чиқди. Samsung компанияси мутахассисларининг таъкидлашича Wi-Bro нинг WiMAX қурилмалари билан мослиги сақланиб қолган, Wi-Bro адаптерлари кам энергия таъминотли бўлганлиги сабабли, улар билан уяли телефонларни жихозлаш ва шунингдек уларни ноутбукларга жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда мобил алоқанинг ривожланиш тенденциялари.
Мамлакатимизда мобил алоқа стандартларини жорий этилиши қуйидагича бўлди. 1991 йил (1G) – NMT-450 стандарти, 1994 йил (1G) – АMPS/DAMPS стандарти, 1996 йил (2G) – GSM стандарти, 2004 йил (2,5G) – CDMA-1x стандартлари (CDMA800, CDMA-450), 2009 йил (3G) - CDMA-1x-2000 (CDMA800 EV-DO Rev A, CDMA-450 EV-DO Rev A) стандарти ва
(3G) – UMTS стандарти жорий этилиши режалаштирилган.
Кенг полосали киришнинг йиллар давомида ўзгариш динамикаси 7.1-расмда келтирилган. Расм тахлили “охирги миля” телекоммуникация технологияларини ривожланиш замонавий босқичида мис симлардан фойдаланишга қизиқишлар камайиб бораётганини кўрсатади. Мис линиялар ўрнига оптик толали линиялар ва симсиз (мобил (уяли) ва WiMAX симсиз кенг минтақали кириш) технологиялар кириб келяпти, улар оммавий авжига яқин келажакда чиқиши мумкин. Мобил (уяли) абонентлар 2010-2012 йиллар авжига етиб сўнгра камайиши мумкин.
Хозирги пайтда Ўзбекистон республикасида симсиз технологиялар, шунингдек мобил ва WiMAX симсиз кенг минтақали кириш технологиялари кенг жорий этилмоқда.


12.1-расм. Кенг полосали киришнинг йиллар давомида ўзгариш динамикаси





Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish