Назорат саворллари
1.Янги авлод конвергент тармоқларнинг хизматларни
бошқариш поғонаси васифаси нимадан иборат?
2. Маълумот узатиш ва чақириқларга хизмат қилишни бошқариш протоколларига тушунча беринг?
3. IPTV хизматини тақдим этишнинг хусусиятларига тушунча беринг?
4. IPTVнинг фойдали функциялари нималардан иборат?
5. IPTV оператор тармоқларига талаблар қандай?
6. VoIP технологияси асосида малумот пакетлари кандай узатилади.
7. VoIP кўлланилишида кандай курилмалар ишлатилади.
12-маъруза
Алоқа тармоқлар ривожланиши учун янги авлод конвергент тармоқларнинг ечимларни қўлланилиши.
Режа:
12.1. Янги авлод конвергент тармоқларнинг ривожланиши
12.2. Huawei компаниясининг корпоратив алоқа учун ечимлари
12.3.Кенг полосали киришнинг ривожланиш истиқболи
12.4. Фотон технологияси асосидаги телекоммуникациянинг
оптик тармоқлари
12.5. Оптик элементлар базасидаги халқаро
телекоммуникация тармоқлари
12.1. Янги авлод конвергент тармоқларнинг ривожланиши
Телекоммуникация тармоқларини реконструкциялаш ва модернизациялаш натижаси уяли алоқани, маълумотлар узатиш ва бутун жахон тармоғи Интернетга киришни ривожлантириш, электралоқа тақдим этадиган хизматлар сифати ва номенклатурасини сезиларли яхшилаш, махаллий сўзлашишлар қийматини вақт бўйича хисоблашни жорий этишга, айрим йўналишларни аналог линиялардан рақамлига ўтказиш хисобига станциялараро алоқа сифатини яхшилаш учун база яратиш имкониятини берди. Телефон тармоқларида аврия вазиятларида ўтказилаётган юкламани қайта йўналтириш хисобига барқарор алоқани таъминлаш учун SDH технологияларидан фойдаланиш имконияти туғилди.
Махаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш асосий йўналишлари қуйидагилар бўлиб қолмоқда:
- аналог-рақамли тармоқдан рақамли телекоммуникация тармоқларига аста-секин бир текис ўтиш;
- ISDN хизматларини тақдим этувчи хизматлари интеграцияланган рақамли тармоқни ташкил этиш;
- туман ва тугуний АТСлардан чиқарилма концентраторларни қўллаб кириш тармоқларини ташкил этиш;
- вилоят қарамоғидаги шаҳарлар ва туман марказларида, бошқа ахоли пунктларида телекоммуникация хизматларини (телефон, факс, электрон почта, Интернет ва бошқалар) тақдим этувчи марказларни яратиш;
- абонент кириш тармоғини ташкил этувчи истиқболли технологияларни (оптик толали, мавжуд абонент линияларида рақамли, радиокиришдан кенг фойдаланиш) жорий этиш;
- интеллектуал тармоқлар хизматлари билан бирга (включая), телекоммуникация хизматларининг янги турларини жорий этиш.
Махаллий телекоммуникация тармоқларини рақамлаштириш электралоқа тармоқларининг ишлаш сифатини сезиларли даражада ошириш имкониятини берди, тармоқ абонентларига хизматларнинг янги турларини тақдим этишни таъминлади, шунингдек фойдаланувчиларнинг кенг қатламига Интернет тармоғига юқори тезликли коммутацияланувчи киришни ташкил этишга имкон яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |