2-жадвал. Сув етказиб беришдаги эксплуатацион харажатлар(2018 й)
Кўрсаткичлар
|
Умумий ажратилган маблағ млрд. сўм
|
Етказиб берилган сув ҳажми млн.м3
|
1 м3 сувни етказиб бериш учун кетган сарф харажат, сўм
|
Республика бўйича
|
332,209
|
52065
|
6,40
|
Қашқадарё
|
78,670
|
5768
|
213,64
|
Бухоро
|
55,831
|
4230
|
113,20
|
Наманган
|
39,793
|
2830
|
14,06
|
Хоразм
|
8,381
|
4120
|
2,03
|
Сурхондарё
|
41,499
|
4215
|
9,85
|
Навоий
|
8,188
|
1613
|
5,08
|
Самарқанд
|
12,691
|
3768
|
3,37
|
Андижон
|
22,829
|
2916
|
7,83
|
Фарғона
|
19,793
|
4197
|
4,72
|
Жиззах
|
17,134
|
2958
|
5,79
|
Сирдарё
|
8,895
|
3463
|
2,57
|
Тошкент
|
7,785
|
3913
|
2,02
|
Қорақалпоғистон
Республикаси
|
10,620
|
8067
|
1,32
|
Алоҳида олганда сувдан фойдаланувчи якка ҳолда сув таъминоти ишларини амалга ошириши ўта мушкулдир. Бу вазифани дунё тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Сувдан фойдаланиш уюшмалари (СФУ) зиммасига юклатилиши мақсадга мувофиқдир.
Республика қишлоқ хўжалигида ҳозирги кунда бозор иқтисодиётига ўтишнинг III босқичи давом этмоқда. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг қайта тузилиши жараёни интенсив ўтмоқда. Ночор ва даромадсиз ширкат хўжаликлари асосида хусусий фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда. Ҳозир хусусий фермер хўжаликлари сони 180 мингдан ошди. Қайта тузилиш жараёни сув хўжалигида ҳам кечмоқда - 1398 та СФУ лар тузилди, сув ресурсларини бошқариш гидрографик асосга ўтказилди, сув-хўжалик объектларини, иншоотларини модернизация қилишни амалга оширишга киришилди.
Президент И.А.Каримов Олий Мажлисининг сессияларида бир неча маротаба такрорлаб айтдики: «…сувга ҳамон эски тизим давридагидек хўжасизларча, боқимандалик муносабатида бўлишмоқда, сувдан тежамкор фойдаланиш технологияси - томчилатиб, ёмғирлатиб ва суғоришнинг ноанаъвий усулларидан фойдаланишни кенг жорий қилиш керак…».
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳисоботига кўра, (1991 й.) юмшоқ эгилувчан қувурлар билан 265,04 минг га, қаттиқ қувурлардан 39 минг га, сифонлар ёрдамида 13 минг га суғорилди. Томчилатиб 3,9 минг га, ёмғирлатиб 5 минг га суғорилди. Ҳозирги даврда ёмғирлатиб суғориш ишлари тўхтатилди, томчилатиб суғориш усули тажриба участкаларида ўрганилмоқда.
3 маъруза
Мавзу: Суғориш тизимининг такибий қисмлари , уларнинг вазифалари.
Режа:
Суғориш тизимининг сув ўлчов қурилмалари
Каналларда сув ўлчаш
Сув сарфи қийматлари
Таянч суз ва иборалар: сув ўлчов қурилмалари, суғориш усуллари, сувдан фойдаланувчилар, сув сарфи, сув ресурслари.
«Сув ва сувдан фойдаланиш» Қонуни ҳамда ундан келиб чиққан ҳолдаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларида, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 мартдан 03-1-82 сонли баённомаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининиг 2006 йил 17 апрелдаги 33-сонли буйруқларида сувдан фойдаланилганлик учун тўлов жорий этилиши назарда тутилган. Шулардан келиб чиққан ҳолда фермер хўжалигига олинадиган сувни ҳисобини юритиш учун сув ўлчов қурилмаларини лойиҳалаш ва ўрнатиш керак бўлади. Мавжуд сув ўлчов қурилмаларини таҳлил этган ҳолда ҳамда фермер хўжалиги суғориш тармоқларининг конструктив кўринишидан келиб чиқиб Иванов, Чиполетти, Томпсон сув ўлчов қурилмаларини қўллаш мумкин.
Ивановнинг трапециясимон сув тушургичи ён томонлари 1/1 нишабликка эга бўлган юқори ва пастки қисмида рейка ўрнатилган ва 37-расмда келтирилган қурилмадан иборатдир. Бунда сув сарфи 20-жадвалдан қабул қилиниши мумкин.
Чиполеттининг трапециясимон сув тушургичи ён томонлари 1:4 нишабликка эга бўлган, ён томонида рейка ўрнатилган ва 38-расмда келтирилган қурилма кўринишида бўлади. Бу ҳолда сув сарфи қиймати 21-жадвалдан қабул қилиниши мумкин. Ушбу сув тушургич 40-расмда кўрсатилгандек ўрнатилиши ва Р ҳамиша куйи бъефдаги сув чуқурлигидан камида 3-5 см баланд бўлиши шарт.
Томпсоннинг учбурчаксимон сув тушургичи (39-расм) қирқма учбурчак кўринишида бўлиб, бурчак 90о бўлган ҳолат учун сув сарф қиймати 21-жадвалдан қабул қилиниши мумкин. Ушбу сув тушургичлари ҳам 40-расмда кўрсатилгандек ўрнатилиши ва Р ҳамиша қуйи бъефдаги сув чуқурлигидан камида 3-5 см баланд бўлиши шарт. Сув сарфини ўлчашда ўлчанадиган энг кўп ва энг кам сув сарфларининг нисбати 6 дан кичик бўлганда сув ўлчаш аниқлиги ±(2-3) % орасида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |