1-Маъруза. Интеллектуал ахборот технологияларига кириш. Асосий тушунча ва таърифлар



Download 94,92 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi94,92 Kb.
#81774
1   2   3
Bog'liq
1-Маъруза

Сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларнинг бошланишини (50 йиллар охири) Ньюэлл, Сайман ва Шоуларнинг турли хил масалаларни ечиш жараёнларини тадқиқ қилиш ишлари билан боғлашади. Улар ишининг натижаси мулоҳазалар ҳисобидаги теоремаларни исботлашга мўлжал-ланган «Мантиқчи-Назариётчи» ва «Умумий масала ечувчи» дастурлари бўлди. Бу ишлар сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларнинг биринчи босқичини бошлаб берди. Бу тадқиқотлар масалаларни ечишда турли хил эвристик усулларни қўллашга асосланган дастурларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган.
Сунъий интеллектнинг қўлланилиш соҳаларига қуйидагилар киради: 
1. Теоремаларни исботлаш;
2. Ўйинлар;
3. Тасвирларни таниш;
4. Қарор қабул қилиш;
5. Адаптив (мослашувчан) дастурлаш;
6. Машинада мусиқаларини басталаш;
7. Табиий тилда маълумотларни қайта ишлаш;
8. Ўқитувчи тўрлар (нейротўрлар);
9. Оғзаки концептуал ўқитиш.
Сунъий интеллект тизимларини қўллашнинг функционал структураси
Бу структура учта ҳисоблаш воситалари мажмуасидан ташкил топган:
1. Лойиҳаланган дастурни бажарувчи воситалар мажмуи;
2. Кенг доирадаги фойдаланаувчилар талабларига тез мослашувчи структурага эга бўлган интеллектли интерфейс воситалари мажмуи;
3. Учинчи воситалар мажмуи биринчи икки мажмуанинг ўзаро алоқасини таъминлайдиган билимлар базаси ҳисобланади.
Бажарувчи тизим - шаклланган дастурни бажаришни таъминлайдиган барча воситалар мажмуини бирлаштиради.
Интеллектли интерфейс - дастурий ва қурилмавий воситалар тизими бўлиб, фойдаланувчилар учун уларнинг касбий фаолиятида вужудга келадиган масалаларни ҳал қилишда компьютерни қўллашни таъминлайди.
Билимлар базаси - бошқа компоненталарга нисбатан марказий ўринни эгаллайди, чунки билимлар базаси орқали масалани ечишда иштирок этадиган ҳисоблаш тизимлари воситаларининг бирлашуви амалга оширилади.
Ҳақиқий воқеликни тўла билиш, ахборотлар билан чиқиш, қайта ишланган ахборотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш имконига эга бўлган тизимларга билимлар базаси дейилади. Улар таркибига маълумотлар базаси ва дастурий воситалар киради. Билимлар базасини унга қўлланиладиган интерфейсига кўра шартли равишда учга ажратиш мумкин:
Биринчиси - интеллектуал ахборот излаш тизимлари. Бу тизим орқали иш жойидан туриб билимлар базасидан керакли ахборотни излаш ва тармоқ кутубхонасидан фойдаланиш мумкин.
Иккинчиси - ҳисоблаш мантиқий тизимлари. Улар ёрдамида моделларнинг мураккаблигига қарамасдан бошланғич маълумотлар асосида бошқаришнинг илмий масалаларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш масалаларини ҳал қилиш мумкин.
Учинчиси - эксперт тизимлар.
Эксперт тизимлар янги турдаги тизим бўлиб, информационизловчи ва автоматик бошқарув тизимлардан сифат жиҳатдан шу билан фарқ қиладики, бундай тизимлар қийматлар (маълумот) билан эмас, билимлар билан ишлайди.

Download 94,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish