№1 Маъруза: Фанниниг мақсад ва мазмуни. Технологик қурулмалар, уларни танлаш ва хисоблаш.
Режа: 1. фанининг келиб чиқиши;
2. фанининг ривожланиши;
3. фаниниг мазмуни ва моҳияти;
1.фанининг келиб чиқиши; «Жараён ва қурилмалар» фанининг келиб чиқиши кимё саноатининг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, XVIII аср охири ва XIX асрнинг бошларига тўғри келади ва жуда қисқa вақт ичида кўпчилик мамлакатлар халқ хўжалигининг мухим тармоқларидан бирига айланди. Кимё саноатининг ривожланиши билан турли саноатдаги жараёнларни умумлаштирувчи, машина ва қурилмаларнинг хисобини рационал хал этувчи фанга эҳтиёж кучайди.
Ушбу фанни келиб чиқишида Россия, АКШ олим ва мухандисларининг хиссалари катта. Биринчи бўлиб, 1828 йилда кимё саноатининг турли соҳаларида қўлланиладиган асосий жараён ва қурилмаларнинг умумий қатори тўғрисидаги ғояни проф. Ф.А. Денисов билдирди. Сўнг эса, Д.И.Менделеев кимёвий технология асосий жараёнларининг классификациясини тузиб чикди. XIX асрнинг охирида Санкт-Петербург технология институтининг профессори А.К Крупский «Асосий жараён ва қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш» фани бўйича маъруза ўқий бошлади.
Ундан кейин, Москва олий техника университетида проф. И.А. Тишенко ушбу фан бўйича маъруза ўқийди. Шунинг учун, профессорлар А.Ҳ Крупский ва И.А Тишенколар «Жараёнлар ва қурилмалар» фанининг асосчилари хисобланади.
1923 йили АКШ олимлари Уокер, Льюис ва Мак-Адамсларнинг «Жараён ва қурилмаларнинг принциплари» номли китоби чоп этилади.
«Жараён ва қурилмалар» тўғрисидага фаннинг айрим бўлимларини ишлаб чиқишда проф. И.Л. Тишенко (буғлатиш қурилмаларини ҳисоблаш назарияси), проф. Д.П.Коновалов (суюқ аралашмаларни ҳайдашнинг назарий асослари), проф. Л.Ф. Фокин ва проф. ҚФ Павлов (оригинал ва чуқур мазмунли монографиялари) катта ҳисса қўшишди. 1935 йилда проф.А.Г.Касаткин томонидан «Кимёвий технологиянинг асосий жараёнлари ва қурилмалари» дарслигининг чоп этилиши, уни фан сифатида тан олинишида ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлди..
Проф.Д.П.Коновалов кимёвий технология фанининг асосий вазифасини кўйидагича «Кимёвий технологиянинг энг асосий вазифаси шундаким, у жараёнлар ўтиши учун энг қулай шарт-шароитларни топиш ва уларга мос саноат асбоблари ва механик ускуналар лойиҳалаштириш» - деб белгилаган.
Россияда жараён ва қурилмалар фани Д.И.Менделеев номли кимё технология институтида алоҳида ривож топди. Бу институтдаги илмий мактабларга А.Г. Касаткин, В.В Кафаровлар рахбарлик килишган; МИХМда - А.Н. Плановский; М.ВЛомоносов номли МИТХТда - Н.И. Гельперин.
Илмий мактаблар Ленсовет номли ЛТИ да (П.Г.Романков), КТИПП да (В.Н.Стабников, В.М.Лисянский) хам ташкил этилган.