11
Қуёшда узлуксиз равишда термоядро реакциялари давом этиб туради,
унинг марказидаги ҳарорат 15000000°К даража,
босим эса юз миллиард
атмосферадан ҳам баланд (бир атмосфера босим 101 325 Н/м
2
). Бундай
ҳарорат ва босимни тасаввур этиш жуда қийин. Ҳозирги замон фани ва
техникаси сунъий равишда бундай шароит ҳосил қилишга қодир эмас.
Қуёшнинг нурланиш қуввати 3,8 х 10
20
МВт, Ерга бу қувватнинг
икки миллиарддан
бир улуши етиб келади, бу тахминан 1,9 х10
11
МВт
бўлади. Бошқача қилиб айтганда
Ер юзининг ҳар бир квадрат метрига
1000 Вт Қуёшнинг нурланиш қуввати мос келади. Албатта, бу жуда катта
энергия, муҳандислик тизимларининг
вазифаси ана шу энергиядан
фойдаланишдир.
Муҳандислик иши, табиий ва техник фанлар одатда аниқ ўлчовлар
билан иш кўради. Энергия тушунчаси ҳақида ҳам аниқ ўлчовлар билан
гапирилгандагина у амалий ва ҳаётий аҳамиятга эга бўлади. Физика фанидан
маълумки энергиянинг ўлчов бирлиги Жоул (Ж).
1 Жоул энергия 1 Вт қувватли системанинг 1с да бажарган
ишидир 1 Ж = 1Вт • 1 с. Демак юқоридагидан келиб чиқадики, қуёш ҳар
секундда 3,8 х 10
20
МЖ иш бажариш қобилиятига эга.
1.3. Табиатда энергия турларининг ўзаро айланишлари. Тарихга
назар солсак, энергия манбаи сифатида турли даврларда турли
табиий
манбалар ишлатилган. Қадим замонлардан бошлаб иссиқлик
манбаи
сифатида органик ёқилғилар ишлатиб келинган. Бунда ёқилғининг ёниш
иссиқлигидан асосий энергия (иссиқлик) манбаи сифатида фойдаланилган.
Органик ёнилғиларнинг иссиқлик бериш хусусияти уларнинг солиштирма
ёниш иссиқлиги билан характерланади. Яъни 1 кг модда тўла ёнгандаги
чиққан иссиқлик энергияси солиштирма ёниш иссиқлиги деб юритилади. 1-
жадвалда турли ёнилғиларнинг солиштима ёниш иссиқликлари келтирилган
4
1-жадвал
4
А. С. Енохович, Справочник по физике и технике, Москва Изд. Просвешение 1989г. 120
- стр.
12
т/р
Модда
Солиштирма ёниш иссиқлиги
МЖ/кг
ккал / кг
Шартли ёнилғи 29,3
7000
1
Қуруқ ўтин
ўртача 9,5
6400 -7500
2
Тошкўмир
ўртача 27
6500
3
Бензин
44 - 47
10500 - 11200
4
Керосин
44 - 46
10500-11000
5
Табиий газ
41 - 49
9800 - 11700
6
Нефт 43,5-46 10400-11000
7
Метан 50
11950
8
Водород 120
28600
9
Спирт 27
6450
Агар 19-асрда табиий ўтин ва кўмир асосий энергия манбалари бўлиб
хизмат қилган бўлса 20-асрга келиб нефт ва газнинг улуши ортиб борди,
сўнгги асрда эса
энергиянинг электр энергияси, ядро энергияси
кўринишидаги турлари ривожланиб борди. Бугунги кунда эса барча энергия
манбалари ичида энг қулай ва технологик жиҳатдан арзон энергия электр
энергияси бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам дунё
энергетика саноатида
электроэнергетика энг тез ривожланиб бормоқда.
Энергия манбаларидан қадимги одамлар фақат иссиқлик кўринишида
фойдаланишни билишган ва бу иссиқликни табиий ёқилғилар, асосан ўтин
ёқиб ҳосил қилишган. Кейинчалик иссиқлик-энергия манбалари тури, шу
билан бирга ундан фойдаланиш ҳам ўзгариб борди. Жаҳон саноатида энергия
турларидан фойдаланишнинг сўнгги 100 йиллик даврдаги ўзгариши
2- жадвалда келтирилган
5
.
2-жадвал
т/р Энергия
манбалари
Жахон саноатида ишлатилиш даражаси %
1860 1900 1950 1960 1970 1980 1985
5
Геологическая энциклопедия http://dic.academic.ru/
13
1
Ўтин ва табиий
ёқилғилар
74 39 7 4,3
4 0,8
0,3
2
Кўмир
25 57 54 47 30 28 32
3
Нефт
1 2 24 29 40 46 41
4
Газ
-
0,9
9
13
19
18
2
5
Гидро
ва
ядро
энергиялар
- 0,8
6 6 6,1
5,8
4,1
Электроэнергетика ҳақида гапиришдан аввал Ер юзининг умумий
энергетика заҳираси ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ. Чунки электр
энергияси ишлаб чиқариш бирламчи энергетик заҳираларга асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: