1-маъруза: АҚш иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Режа


“Совуқ уруш” йилларида АҚШнинг ташқи сиёсати



Download 299,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi299,78 Kb.
#57765
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-маъруза.АҚШ иккинчи жаҳон урушидан кейин

2. “Совуқ уруш” йилларида АҚШнинг ташқи сиёсати 
 
АҚШда 1949 йилдан бошлаб ҚК кучайтириш ва кенг қуролланиш 
дастурини амалга оширишга киришилди. Мамлакат милитарлаштирилди. 1951 
йил бошида “Умумий ҳарбий мажбурият тўғрисида” қонун қабул қилинди, 
мунтазам армия кучайтирилди. 1950–1953 йилларда ҳарбий харажатлар тўрт 
бараварга оширилди. Атом ва водород бомбаларини ишлаб чиқаришга алоҳида 
аҳамият қаратилди.
“Совуқ уруш” сиёсати доирасида Трумэн ташқи сиёсатда бир қатор 
хавфли ташаббусларни қабул қилди. Улар таркибида “Трумэн доктринаси”, 
“Маршалл режаси” ҳам бор эди. “Трумэн доктринаси”нинг бош мақсади 
“коммунизмни тийиб қўйиш”, яъни СССРга қарши ҳаракат қилиш, барча 
чоралар билан Греция ва Туркияда сўл кучларнинг ҳукумат тепасига 
келмаслиги учун СССР таъсирини йўқ қилишдан иборат эди. 
“Маршалл режаси” амал қилган (1948–1952 йй.) даврда АҚШ 12,5 млрд 
долларни Европа мамлакатлари иқтисодиётига сарфлади ва бу мамлакатларни 
иқтисодий томондан қарам қилиб қўйди. 
Трумэн Германия масаласида Қрим ва Потсдам Конференцияси 
қарорларини қўпол равишда бузиб, Германиянинг бўлиниб кетишига ўз 
ҳиссасини қўшди.
Узоқ Шарқда Хитой халқининг миллий-озодлик ҳаракатини бўғиб, Чан 
Кай Ши ҳукумати билан 1946 йил 4 ноябрда “Дўстлик савдо алоқалари ва 
денгизда кемалар қатнови тўғрисида” тенгсиз шартнома тузди. Чан Кай Шига 6 
млрд долларлик қурол-аслаҳа юборди, 166 та Гоминдан дивизияси 
қуроллантирилди. Бироқ 1947 йилда АҚШ ўз қўшинларини Хитойда олиб 
чиқиб кетишга мажбур бўлди. 
1945 йил сентябрда АҚШ япон қўшинларини қуролсизлантириш 
баҳонасида Жанубий Кореяга қўшин киритди. Жанубий Кореяда америкапараст 
қўғирчоқ Ли Син Ман ҳукумати тузилгандан кейин, АҚШ ўз қўшинини 
Японияга олиб чиқиб кетди. 
АҚШ Яқин ва Ўрта Шарқда ўз мавқеини яхшилаб олиш ҳамда бу 
ҳудуднинг бойликларига эга бўлиш учун зўр бериб ҳаракат қилди. бу борада 
АҚШ –Англия рақобати кескин тус олди. АҚШ Баҳрайн оролларидаги 
(Жанубий Эрон) нефть корхонасини, собиқ Англия–Эрон нефть компаниясини 
эгаллаб олди. Саудия Арабистонида АҚШнинг “Арамко” нефть концерни 
тузилди. Бу концерн 1951 йилнинг ўзидаёқ 300 млн доллар фойда олди. Яқин ва 
Ўрта Шарқ нефть бойлигининг деярли 50 %и АҚШники бўлиб қолди. Янги 
ташкил этилган Исроил давлати Яқин ва Ўрта Шарқдаги (вотчина) мулкига 
айланди. АҚШ мазкур мулк орқали бу ҳудудда ўз сиёсатини ҳозиргача амалга 
ошириб келмоқда.



АҚШ бошчилигида 1947–1948 йилларда панамерика ҳарбий-сиёсий 
блоки расмийлаштирилди, сўнгра Америка давлатлари ташкилоти тузилди 
(ҳозирги кунда 35 та давлат аъзо, штаб-квартираси Вашингтонда жойлашган)
5
.
1948 йил мартда Брюсселда АҚШ ташаббуси билан беш давлат: Англия, 
Франция, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург давлатларининг Ғарбий 
Иттифоқи тузилди. АҚШ 1949 йил 4 апрелда Шимолий Атлантика Шартномаси 
Ташкилоти (НАТО)ни тузди. Аъзо давлатлар: дастлаб АҚШ, Канада, Исландия, 
Б.Британия, Франция, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Норвегия, Дания, 
Италия, Португалия. Ҳозирда аъзолар давлатлар 29 та.
1951 йил сентябрда Трумэн маъмурияти ташаббуси билан Сан-Франциско 
конференциясида “Тинч океани хавфсизлиги Пакти” ниқоби остида АҚШ, 
Австралия ва Янги Зелландиядан иборат ҳарбий иттифоқ (АНЗЮС
6
) тузилди. 
Д.Эйхенхауэр (1953–1961 йй.) президентлиги даврида, яъни 1954 йил 2 
декабрда Вашингтонда АҚШ ва Чан Кай Ши гуруҳи ўртасида имзоланган 
“Ўзаро хавфсизлик тўғрисида”ги Шартномага асосан, Тайвань ва Пескадор 
оролларининг босиб олиниши қонунийлаштирилди.
АҚШ ташаббуси билан 1955 йил 24 февралда Бағдод пакти
7
имзоланди. 
1956 йил ёзида Миср томонидан миллийлаштирилган Сувайш каналини 
“интернационаллаштириш (“Даллас”) режаси” билан чиқиб, канални Миср 
ихтиёридан олишга уринди. 1956 йил кузида Англия, Франция ва Исроилнинг 
Мисрга қарши Сувайш авантюраси барбод бўлгандан кейин, Яқин Шарқнинг 
ўзини эгаллашга уринди. 1957 йил январда “Эйзенхауэр доктринаси” эълон 
қилинди. Унга кўра, бутун дунёдаги давлатлар бошқа кучли давлат, асосан 
Совет Иттифоқи, томонидан тазйиқ остига олинса, АҚШдан ёрдам олиши 
мумкин эди. 1958 йил июнида АҚШ ўз қўшинларини Ливанга киритди. Ироққа 
қарши Англия билан бирга интевенция уюштириш режасини ишлаб чиқди.
Вьетнам уруши (1955 йил 1 ноябрда (айрим манбаларда 1959/1960) – 1975 
йил 30 апрель)да АҚШ Жанубий Вьетнамга катта ҳарбий қўшин киритди. 1973 
йил 27 январь куни томонлар “Париж тинчлик келишуви”ни имзолашади. 
Сулҳига кўра, ўша йил 29 мартгача АҚШ Жанубий Вьетнамдан барча 
ҳарбийларини олиб чиқиб кетади, аммо ундан кейин яна икки йил Жанубий 
Вьетнамда ҳарбий ҳаракатлар давом этади. 
Вьетнам урушида АҚШнинг 2,6 млн нафар ҳарбийcи иштирок этиб, 
улардан 60 минг нафари ҳалок бўлади. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг 64 
фоизи 21 ёшгача бўлган йигитлар эди. Шунингдек, мазкур урушда 303 минг 
нафар ҳарбий ярадор бўлган. 
5

Download 299,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish